/ / Учрашувлар бўлиб ўтди
Янгиликлар / Тадбирлар

Учрашувлар бўлиб ўтди

Янгиликлар / Тадбирлар
rustamjon
1143
 Навоий вилоят ҳокимининг 2015 йил 14 августдаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрами олдидан вилоятда жорий йилнинг 17-22 август кунлари аҳолининг кенг қатламлари ўртасида маърифий учрашувлар, жонли мулоқот ва суҳбатлар, адабий бадиий кечалар, маданий тадбирлар ўтказиш мақсадида олимлар, ижодкор зиёлилар, эстрада хонандалари, кино ва театр актёрларидан иборат республика ва вилоят тарғиботчилар гуруҳларининг жойларга чиқиш манзилли дастурига асосан, 2015 йил 18 август куни соат 10:00да Қизилтепа туман ҳокимлиги фаоллар залида ҳамда 14:00да Қизилтепа Агроиқтисодиёт коллежи фаоллар залида Зарметан қфй ҳудудидаги маҳаллалар аҳолиси иштирокида республика тарғиботчилар гуруҳи, туман ҳокимлиги, вилоят Маъанвият тарғибот бўлими, туман Маданият ва спорт ишлари бўлими, туман Маҳалла хайрия жамоат фонди билан ҳамкорликда тумандаги ёшлар ҳамда кенг аҳоли қатламини жалб этган ҳолда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 24 йиллик байрамига бағишлаб, "Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним-Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган тарғибот тадбири ташкил этилди. Тадбирда жами 400 нафар аҳоли иштирок этди.
Тадбир давомида сўзга чиққанлар мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар, кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, ёшларга Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш борасида олиб борилаётган ишларни янада жонлантириш, ёш авлод онгига эзгу ғояларни сингдириш бугунги кунда долзарб масала эканлиги бўйича фикр мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.
Туман маънавият тарғибот бўлими раҳбари М.Азимов
Тадбирлардан фотолавҳалар:




Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

“Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо Ўзбекистоним!”

“Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним

Тадбирлар авг 30, 2016
Мустақилликнинг  24 йиллигига бағишлаб  байрам тадбири ўтказилди

Мустақилликнинг 24 йиллигига бағишлаб байрам

Тадбирлар сен 01, 2015
Маънавий-маърифий, маданий тадбирлар

Маънавий-маърифий, маданий тадбирлар

Мажлислар / Тадбирлар / Мероприятия авг 10, 2015