/ / Ислом Каримовнинг Навоий вилояти сайловчилари билан учрашуви
Янгиликлар

Ислом Каримовнинг Навоий вилояти сайловчилари билан учрашуви

Янгиликлар
rustamjon
1083
  Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ислом Каримов 27 февраль куни Навоий вилояти сайловчилари билан учрашди. 
 Учрашувни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 5-Навоий округ сайлов комиссияси раиси Ў.Мавлянов очди. 
 Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ислом Каримов учрашувда нутқ сўзлади. 
 Номзоднинг дастурида мамлакатимиз куч-қудрати, тинчлиги ва осойишталигини янада мустаҳкамлаш, халқимиз фаровонлигини ҳар томонлама юксалтиришга қаратилган кенг кўламли иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни изчил давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилган. Ўзбекистоннинг дунёдаги тараққий топган давлатлар қаторидан ўрин олишида муҳим омиллардан бири бўлган хусусий мулкчиликни янада ривожлантириш, тадбиркор ва ишбилармонлар, фермерлик ҳаракати, кичик бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳаси вакилларини қўллаб-қувватлаш, саноатни модернизациялашга доир ислоҳотларни янги босқичга кўтариш, иқтисодиётда давлатнинг иштирокини қайта кўриб чиқиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, инвестициявий муҳитни такомиллаштириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш, барча давлатлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш каби устувор йўналишлар ўз ифодасини топган.
 
 Мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари ва модернизация жараёнлари миллий иқтисодиётимизнинг юксалишида асосий омил бўлмоқда. Навоий вилоятида кончилик индустрияси, тўқимачилик, енгил саноат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш жадал ривожланмоқда. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари сафи тобора кенгайиб, маҳаллийлаштириш дастури асосида йирик лойиҳалар ўзлаштирилмоқда. Натижада хорижий инвесторлар билан ҳамкорлик ўрнатилиб, экспортчи тадбиркорларни дунё танимоқда. 
 Янгиланиш ва ўзгаришлар нафақат шаҳарларда, балки қишлоқ ва олис ҳудудларда ҳам изчил давом этмоқда. Аҳоли маданият ва дам олиш масканлари, болалар спорти иншоотлари, намунавий лойиҳадаги уй-жойлар замонавий инфратузилмани шакллантирмоқда. 
 Учрашувда "Навоийазот” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари Т.Саидов ва бошқалар юртимизда ижтимоий ва иқтисодий барқарорликни таъминлаш, давлатимизнинг халқаро нуфузини ошириш, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилган бетимсол ишлар халқимизнинг ҳеч кимдан кам бўлмай, бахтли ва фаровон яшашига, ўз олдига қўйган улуғвор мақсадларига эришишига хизмат қилаётганини ифтихор билан таъкидлади. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёни кўппартиявийлик асосида, очиқлик ва ошкоралик тамойилларига амал қилган ҳолда ўтаётгани мамлакатимизда демократик ислоҳотлар ҳаётга татбиқ этилаётганининг амалдаги ифодаси эканини қайд этди.
uza.uz сайтидан

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

Халқ депутатлари туман Кенгашининг 25 сессияси қарори

Халқ депутатлари туман Кенгашининг 25 сессияси

Махаллий кенгаш / Меъёрий хужжатлар фев 01, 2017
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Президент карорлари / Указы Президента июл 20, 2015
Бизнесни ривожлантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш

Бизнесни ривожлантириш ва тадбиркорликни

Интерактив хизматлар дек 15, 2014