/ / НАВБАТДАГИ СЕССИЯ ЎТКАЗИЛДИ
Янгиликлар / Депутатлар фаолияти

НАВБАТДАГИ СЕССИЯ ЎТКАЗИЛДИ

Янгиликлар / Депутатлар фаолияти
baxriddin
0
206

Бугун халқ депутатлари Қизилтепа туман Кенгашининг навбатдаги йигирма биринчи сессияси ўтказилди.

Сессияда қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 июлдаги 612-сонли қарорини ("2019-2021 йилларда Қизилтепа туманини намунали туманга айлантириш бўйича ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги) бажарилиши ва келгусидаги устувор вазифалар тўғрисида;

- Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари бўйича эришиладиган амалий чора-тадбирлар дастурлари тўғрисида;

- Туманда "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижроси бўйича олиб борилаётган ишлар аҳволи тўғрисида.

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПФ-6166-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида туманда Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросининг бориши ҳамда ҳудудларни ривожлантириш дастурларининг бажарилиши ҳолати тўғрисида;

- Маҳаллий бюджет даромадлари бажарилиши ҳолати, қўшимча резервларни аниқлаш бўйича ишлар, шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида бюджетга ҳисобланган ва амалда тўланганлиги, улар бўйича солиқ қарздорлиги тўғрисида;

- Туман Халқ қабулхонасига 2021 йилнинг биринчи чорак давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни корхона ва ташкилотлар томонидан кўриб чиқилишини муҳокама қилиш тўғрисида;

- Маҳаллалар кесимида кўчаларни қайта хатловдан ўтказиш, номланмаган кўчаларни номлаш ва хонадонларни рақамлаш тўғрисида;

- Туманда ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан 2021 йил биринчи чораги давомида автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш ҳамда жамоат тартибини сақлаш бўйича олиб борилган ишлар ва келгусидаги устивор вазифалар тўғрисида;

- Маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқилган "йўл харитаси” ижроси тўғрисида;

- Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятида учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларни ечими тўғрисида.

- Туманда эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатлари ҳамда оилавий ажримлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар тўғрисида;

- Ёшлар муаммоларининг ҳал этилишига кўмаклашиш, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Сессия давомида кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

НАВБАТДАГИ СЕССИЯ ЎТКАЗИЛДИНАВБАТДАГИ СЕССИЯ ЎТКАЗИЛДИ

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

НАВБАТДАГИ СЕССИЯДА БИР ҚАТОР МАСАЛАЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

НАВБАТДАГИ СЕССИЯДА БИР ҚАТОР МАСАЛАЛАР КЎРИБ

Янгиликлар / Депутатлар фаолияти фев 15, 2021
ЙИЛНИНГ ИЛК СЕССИЯСИДА ҚАНДАЙ МАСАЛАЛАР КЎРИЛДИ?

ЙИЛНИНГ ИЛК СЕССИЯСИДА ҚАНДАЙ МАСАЛАЛАР КЎРИЛДИ?

Янгиликлар / Депутатлар фаолияти янв 13, 2021
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ  НАВБАТДАГИ 55-СЕССИЯСИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ

Мажлислар / Депутатлар фаолияти ноя 04, 2019

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Ўзбекистон кўчаси, 43-уй.
Почта индекси: 210400
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш бўлимининг иш вақти: 09:00 - 17:00

Алоқа рақами: +(99879) 555-31-75
факс: (0-436) 555-22-05
Ишонч алоқа рақами: (0-436) 555-22-05
E-mail: qiziltepa@nv.uz

Сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Хамроев Бахриддин Баходирович

Маъмурият билан боғланиш ёки бирор масала юзасидан мурожаат этиш

Фойдали мақолалар

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, QIZILTEPA.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!
Сайт ишланмаси - ЦИТО-Навои .