/ / АҲОЛИ ҚАЧОН РЎЙХАТГА ОЛИНАДИ?
Янгиликлар

АҲОЛИ ҚАЧОН РЎЙХАТГА ОЛИНАДИ?

Янгиликлар
baxriddin
0
59
АҲОЛИ ҚАЧОН РЎЙХАТГА ОЛИНАДИ?

Мустақил Ўзбекистонда илк бор аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилаётганлиги инобатга олиниб, ушбу жараёнга пухта тайёргарлик кўриш ва уни сифатли ўтказиш мақсадида 2020 йилнинг 11 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сонли қарори қабул қилинди. Қарор билан 2023 йилда аҳолини рўйхатга олиш тартиби буйича низом тасдиқланди.

Аҳолини рўйхатга олиш уч босқичда амалга оширилади.

Биринчи босқич 3 йил давом этади ва бунда рўйхатга олиш жараёнларига тайёргарлик ишлари амалга оширилиши белгиланган.

Иккинчи босқичда аҳоли бевосита рўйхатга олинади ва бу 1 кундан 60 кунгача булган даврни ўз ичига олади.

Учинчи босқичда эса руйхатга олиш натижалари кайта ишланади.

Ҳозирги кунда биринчи босқич талабларига биноан, аҳоли ўртасида олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари билан бирга, "Ерресурслари” ДУК ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ҳамкорлигида аҳоли пунктларининг хариталари, аҳоли пунктлари ва кўчалар ном белгиларни ўрнатиш, хонадон ва уйларни тўлиқ рақамлаш ишлари якунига етказилиб, аҳолининг манзилли рўйхатлари шакллантирилмоқда.

Ушбу маълумотлар руйхатга олиш жараёнида рўйхатга олиш участкаларини шакллантиришда ҳамда рўйхатга олувчилар сонини белгилашда хизмат қилади.

Барқарор ривожлантириш дастурларининг белгиланиши бевосита аҳоли сони билан боғлиқ, шу боис аҳолини рўйхатга олиш тадбири мамлакатимизнинг ривожланаётган ёки орқада қолган соҳаларини, ютуқ ва камчиликларини аниқлашда ҳам муҳим рол ўйнайди.

Ҳозирги пайтда дунёнинг деярли барча давлатларида аҳолини руйхатга олиш ишлар олиб борилмокда. Ушбу жараённи муваффақиятли ва тўлақонли бажариш билан биргаликда республикамизнинг ҳар бир аҳоли пунктлари буйича ягона ахборот базаси яратилади.

Эслатиб утамиз, ахолини руйхатга олиш фуқароларимизнинг шахсий хаётига, уй-жойи дахлсизлигига, конуний хукукларига риоя килган ҳолда ўтказилади ва Ўзбекистон Республикасидаги қонунчиликка асосланади.

Туман Статистика бўлими

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ЎЗБЕКИСТОНДА АҲОЛИ ҚАЧОН РЎЙХАТГА ОЛИНАДИ?

ЎЗБЕКИСТОНДА АҲОЛИ ҚАЧОН РЎЙХАТГА ОЛИНАДИ?

Янгиликлар ноя 19, 2020
МУҲИМ  ТАДБИР. АҲОЛИНИ  РЎЙХАТГА  ОЛИШДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИЛАДИ?

МУҲИМ ТАДБИР. АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШДА

Янгиликлар / Фукароларга окт 29, 2020
Аҳолини рўйхатга олиш тартиби

Аҳолини рўйхатга олиш тартиби

Фукароларга авг 23, 2019

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Ўзбекистон кўчаси, 43-уй.
Почта индекси: 210400
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш бўлимининг иш вақти: 09:00 - 17:00

Алоқа рақами: +(99879) 555-31-75
факс: (0-436) 555-22-05
Ишонч алоқа рақами: (0-436) 555-22-05
E-mail: qiziltepa@nv.uz

Сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Хамроев Бахриддин Баходирович

Маъмурият билан боғланиш ёки бирор масала юзасидан мурожаат этиш

Фойдали мақолалар

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, QIZILTEPA.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!
Сайт ишланмаси - ЦИТО-Навои .