/ / ТОМОРҚАДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИШ ЮЗАСИДАН МУРОЖААТ
Янгиликлар / Фукароларга

ТОМОРҚАДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИШ ЮЗАСИДАН МУРОЖААТ

Янгиликлар / Фукароларга
baxriddin
1
169
ТОМОРҚАДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИШ ЮЗАСИДАН  МУРОЖААТ

Ҳар бир инсоннинг яшаш тарзи кундалик юмушлари, касб-кори ва фаолияти ҳисобига шаклланиб боради. Улардан баъзилари яшаш тарзига таъсир кўрсатмайдиган, шунчаки вақт ўтказиш учун юзага келган бўлса, баъзилари тақдирни, режаларни, юрт ривожланишига даҳлдорликни белгилайди. Инсоннинг камол топишида алоҳида ахамият касб этади.

Ҳар бир даврда ўзига хос ғоялар, қадриятлар шаклланган бўлиб, уларнинг энг яхшилари сақланиб қолинган ва кейинги даврларда ҳам ўзига хос равишда намоён бўлмоқда. Бу ўша вақтдаги вазиятга эмас, балки инсонларга ҳам боғлиқ.

Бугун дунё солномаси COVID-19 пандемиясининг тарқалиши билан боғлиқ яна бир янги саҳифа билан тўлиб бормоқда.

Айнан шу мураккаб шароитдан келиб чиқиб, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида 2020 йилнинг 14 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида қишлоқ хўжалиги тармоқларини янада ривожлантириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш масалалари бўйича муҳим вазифалар қўйилган эди. Йиғилишда Президентимиз аҳоли томорқасидан унумли фойдаланиши, бир йилда 2-3 марта ҳосил олиш чораларини кўриши зарурлигини таъкидлаб ўтдилар.

Энди бир мулоҳаза қилиб кўрайлик-чи, нега Президентимиз ердан, хусусан, томорқадан оқилона фойдаланиш ҳақида бот-бот сўз юритаяпти? Аввало, сизу бизни бугунгидан-да тўқ ҳамда фаровон яшашимизни истаяпти. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаб, хориж маҳсулотларига кўз тикмасдан, балки экспортни кўпайтириш, даромадни ошириш, одамларимизнинг бугунидан рози бўлиб ҳаёт кечиришини хоҳлаяпти.

Шундай экан, ушбу эзгу мақсадга эришиш учун нима қилиш керак? Енг шимариб, ақл билан иш юритиш, бебаҳо бойлик саналган томорқадан унумли фойдаланиш лозим. Зеро, бугун "Олма пиш, оғзимга туш” қабилида кун кечирадиган пайт эмас. Бир парча еримиз бўлса ҳам, унга кўпроқ фойда келтирадиган, мўл ва харидоргир ҳосил берадиган экин экиш зарур. Бу борада деҳқонларга нимаики ёрдам керак бўлса, барчаси муҳайё этиляпти.

Англасак, замин бизга қадрият, ҳаловат, ризқ-рўз, қут-барака, келажак учун қадалган умид беради.

Зеро, айни экин-тикин мавсумида фурсатни қўлдан бой бермай, кафтдек ерни ҳам бўш қолдирмасдан экин экиш, ниҳол қадаш, ер-сув ресурслари, яратилган ишлаб чиқариш салоҳиятидан унумли фойдаланиш, пировардида аҳоли бандлиги ҳамда турмуш фаровонлигини таъминлашга мустаҳкам пойдевор яратиши муқаррар.

Мамлакатнинг иқтисодий барқарорлиги ва аҳолининг муносиб ҳаёт кечиришини таъминлашда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, уларнинг ер майдонларидан самарали фойдаланиш масаласи алоҳида ўрин тутади.

Шу сабабли ўтган давр мобайнида фермерлик ҳаракати, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кенгайтириш каби йўналишларда бир қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Натижада фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи асосий субъектларга айланди.
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини янада қўллаб-қувватлаш, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини таъминлаш, пировард натижада ер эгаларининг даромадларини кўпайтиришга бўлган муносабатларини тубдан ўзгартириш мақсадида "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Президентираҳбарлигида аҳоли томорқларидан самарали фойдаланиш, юқори даромад берадиган экинларни тўлиқ экишни таъминлаш, зарур моддий-техника ресурсларни етказиб бериш бўйича самарали тизим жорий қилишга бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларни ижросини таъминлаш, аҳолини қўлида бўлиб турган томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш мақсадида Қизилтепа туманида ҳам кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Аввало фуқароларга ўзлари эгаллаб турган томорқалардан самарали фойдаланиш ва бу орқали даромад топиши, томорқадан етиштирган хосилни аввало ўз оиласи ундан кейин эса бозорларимизга арзон ва сифатли қишлоқ хўжалиги махсулотларниетказиб бериш тўғрисида туманда тузилган ишчи гурухи томонидан тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.

Фидойи дала меҳнаткашлари!

Бугун халқимиз Сизнинг шижоатингиз, ғайрат ва матонатингизга кўз тикиб турганини бир зум бўлса-да, ёддан кўтарманг. Дастурхонимиз тўкин-сочин, бозорларимиз ноз-неъматларга тўла ва арзон, турмушимиз фаровон бўлиши бугунги меҳнатингизга боғлиқ.

Юртбошимизнинг ишончини оқлаб, мамлакатимиз фаровонлигига муносиб ҳисса қўшиш учун барчангизни сидқидилдан ҳалол меҳнат қилишга чақирамиз!

Бу йилги қишлоқ хўжалиги ишларини ташкил қилишда сиз азизларга сиҳат-саломатлик, ишингизга эса унум ва ривож, хайр-барака, улкан хирмон барпо этишингизда муваффақият ва зафарлар тилаймиз!

Азиз фермерлар, миришкор деҳқонлар!

Юртимизда эзгу ташаббус, хайрли амаллар ҳеч қачон беиз кетмайди, эътибордан четда қолмайди. Аксинча, давлатимиз томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланади. Шундай экан, ҳар биримиз, ўз даламизда меҳнат қилиш учун ишчиларимизга қулай шарт-шароитлар яратиш пайидан бўлиб, енгил конструкцияли дала шийпони, мўъжазгина арзон иссиқхона қурайлик, 50 бошдан парранда ва бир бошдан соғин сигир ҳамда 5 қутидан асалари боқишни йўлга қўяйлик. Бу орқали ишчи-ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, қўшимча даромад манбаини шакллантириш имконияти пайдо бўлади.

 

 

М.Қаҳҳоров,

Қизилтепа туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг

Ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари гуруҳи раҳбари.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ТОМОРҚА — ХОНАДОН ХАЗИНАСИ

ТОМОРҚА — ХОНАДОН ХАЗИНАСИ

Янгиликлар мар 27, 2021
ЕР – ЗАР, ДЕҲҚОН – ЗАРГАР

ЕР – ЗАР, ДЕҲҚОН – ЗАРГАР

Тадбиркорларга / Фукароларга апр 15, 2020
ОБОДЛИК – ДИЛШОДЛИК. ТУМАН ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎМИТАСИНИНГ МУРОЖААТНОМАСИ

ОБОДЛИК – ДИЛШОДЛИК. ТУМАН ХОТИН-ҚИЗЛАР

Фукароларга мар 07, 2019

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Ўзбекистон кўчаси, 43-уй.
Почта индекси: 210400
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш бўлимининг иш вақти: 09:00 - 17:00

Алоқа рақами: +(99879) 555-31-75
факс: (0-436) 555-22-05
Ишонч алоқа рақами: (0-436) 555-22-05
E-mail: qiziltepa@nv.uz

Сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Хамроев Бахриддин Баходирович

Маъмурият билан боғланиш ёки бирор масала юзасидан мурожаат этиш

Фойдали мақолалар

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, QIZILTEPA.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!
Сайт ишланмаси - ЦИТО-Навои .