/ / ТАБИАТ СИНОВИНИ АҚЛ-ИДРОК ВА ТАЖРИБА БИЛАН ЕНГИБ ЎТАЙЛИК!
Янгиликлар / Фукароларга

ТАБИАТ СИНОВИНИ АҚЛ-ИДРОК ВА ТАЖРИБА БИЛАН ЕНГИБ ЎТАЙЛИК!

Янгиликлар / Фукароларга
baxriddin
1
191
ТАБИАТ СИНОВИНИ АҚЛ-ИДРОК ВА ТАЖРИБА БИЛАН ЕНГИБ ЎТАЙЛИК!

Январь-февраль ойларида ҳаво ҳароратининг илиқ келиши айрим мевали дарахтларнинг тез уйғониб, куртак чиқариб, март ойининг бошларида гуллашига сабаб бўлди.

Тўсатдан ҳаво ҳароратининг -10...-15 даражада пасайиб кетиши оқибатида 2-3 кун давом этган совуқ ҳаво оқими энди гуллаган ўрик, бодом, олча, гирдоли ва айрим эртапишар олма дарахтларини нобуд қилди.Маълумотларга қараганда, бундай ноқулай ҳаво яқин 50-60 йил ичида кузатилмаган экан.

Табиатнинг бундай қийинчиликлари, синовларига биз, деҳқонлар тажриба ва кўникмаларимизга таянган ҳолда тўғри агротехник тадбирлар белгилаб, ҳосилсиз қолган боғлардан ҳам бошқа турдаги қишлоқ хўжалик экинларидан экиб, юқори ҳосил етиштиришсак бўлади. Шундай қилсак даромадимиз ҳар йилгидан кам бўлмайди.

Янги қурилган 2-3-4-5 йиллик чорбоғлар қатор орасига ловия, мош, помидор, картошка, қовун-тарвуз ва бошқа хоҳлаган сабзавот экинларини эксак кўзлаган мақсадимизга эришамиз.

Эски – 7-8-10 йиллик чорбоғларда дарахтлар анча катта бўлиб, сояда экин ривожланмай қолиши мумкин. Аммо сояда ҳам бемалол ўсиб яхши ҳосил берадиган шакар лавлаги, хасаки лавлаги, ош лавлаги, булғор қалампири, аччиқ қалампир кабиларни экиб ердан унумли фойдалансак бўлади.

Табиатнинг бундай инжиқликларини деҳқонларимиз ўзларининг узоқ йиллик тажрибалари билан енгиб чорбоғлар қатор ораларидан ҳам мўл ҳосил оладилар, деган умиддаман.

Исроил ҚАҲҲОРОВ,

нафақадаги ҳосилот.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ҚИШ ФАСЛИ – ИШ ФАСЛИ

ҚИШ ФАСЛИ – ИШ ФАСЛИ

Янгиликлар янв 24, 2021
СЕРМАЗМУН УМР СОҲИБИ

СЕРМАЗМУН УМР СОҲИБИ

Янгиликлар ноя 02, 2020

"КАРАНТИН ИШИМИЗГА ХАЛАҚИТ БЕРМАЙДИ", – ДЕЙИШДИ

Янгиликлар июл 27, 2020

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Ўзбекистон кўчаси, 43-уй.
Почта индекси: 210400
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш бўлимининг иш вақти: 09:00 - 17:00

Алоқа рақами: +(99879) 555-31-75
факс: (0-436) 555-22-05
Ишонч алоқа рақами: (0-436) 555-22-05
E-mail: qiziltepa@nv.uz

Сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Хамроев Бахриддин Баходирович

Маъмурият билан боғланиш ёки бирор масала юзасидан мурожаат этиш

Фойдали мақолалар

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, QIZILTEPA.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!
Сайт ишланмаси - ЦИТО-Навои .