/ / КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАШ БОШЛАНМОҚДА, ЛЕКИН ҚАРШИ КУРАШ ДАВОМ ЭТАДИ
Янгиликлар / Фукароларга

КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАШ БОШЛАНМОҚДА, ЛЕКИН ҚАРШИ КУРАШ ДАВОМ ЭТАДИ

Янгиликлар / Фукароларга
baxriddin
2
297

Аввало шуни таъкидлаш керакки, республикамизда ҳали карантин қоидалари бекор қилинмаган, балки юмшатилган. Аммо фуқароларнинг нотўғри тушунганликлари натижасида аҳоли орасида коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони камаймаётганлиги сир эмас. Шуларни инобатга олган ҳолда Республикамизда "Covid-19" га қарши эмлаш ишлари бошланмоқда.

Хўш, эмлаш биринчи кимлардан бошланади, қай тартибда ва қандай ўтказилади? Шу ва шу каби саволлар билан туман СЭО ва ЖС бўлими иммуно-логия бўлими шифокорлари Шаҳриёр Ашуров ва Мирали Аҳмедов билан суҳ-батда бўлдик.

Савол:– Коронавирус инфекциясига қарши биринчи навбатда кимлар эмланади?

Жавоб:– Бир кунда 70 кишига вакцина ўтказилиши белгиланган бўлиб, биринчи навбатда 65-75 ёшгача, 75-85 ёшгача ва 85 ёшдан юқори бўлган кексалар рўйхатга олиниб, умумий амалиёт шифокори текширувидан ўтгандан сўнг эмланади. Ундан сўнг тиббиёт ходимлари ўртасида ҳам оммавий эмлаш ишлари амалга оширилади.

Савол: – Вакцина қабул қилиш мажбурийми ёки ихтиёрий?

Жавоб: – Аҳолига бу борада тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Вакцина қабул қилиш ихтиёрий ҳисобланади. Туманда 16 та ҳудудий пунктлар ташкил этилган бўлиб, уларда фаолият юритадиган тиббиёт ходимлари ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида туман СЭО ва ЖС бўлими томонидан бир марталик халат, тиббий ниқоб, ҳимоя ойнаси ва антисептик воситалари билан тўлиқ таъминланган. Заҳиралар етарли. 17-18 февраль кунлари тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш мақсадида ТТБ иммунолог шифокори Чарос Самадова томонидан семинар ўтказилди. Эмлаш ишларидаги янгиликлар тўғрисида тиббиёт ходимларига тушунчалар берилди.

Шу ўринда изоҳ беришга тўғри келади. Шифокорлар таъкидлашича, нафақат коронавирусга қарши эмлашдан кейин, балки барча турдаги эмлашдан кейин ҳам ижтимоий масофани сақлаш, қўлни ювиб туриш, бет ва кўзга теккизмаслик, ниқобни ташламаслик ҳамда шахсий гигиенанинг бошқа қоидаларига амал қилиш лозим.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ГРИППГА ҚАРШИ БЕПУЛ ЭМЛАШ БОШЛАНДИ

ГРИППГА ҚАРШИ БЕПУЛ ЭМЛАШ БОШЛАНДИ

Янгиликлар окт 10, 2020
9851 НАФАР БОЛАЖОНЛАР ЭМЛАНАДИ

9851 НАФАР БОЛАЖОНЛАР ЭМЛАНАДИ

Янгиликлар окт 09, 2020
ОЙЛИК ДАВОМ ЭТМОҚДА

ОЙЛИК ДАВОМ ЭТМОҚДА

Янгиликлар / Фукароларга июн 14, 2019

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Ўзбекистон кўчаси, 43-уй.
Почта индекси: 210400
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш бўлимининг иш вақти: 09:00 - 17:00

Алоқа рақами: +(99879) 555-31-75
факс: (0-436) 555-22-05
Ишонч алоқа рақами: (0-436) 555-22-05
E-mail: qiziltepa@nv.uz

Сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Хамроев Бахриддин Баходирович

Маъмурият билан боғланиш ёки бирор масала юзасидан мурожаат этиш

Фойдали мақолалар

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, QIZILTEPA.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!
Сайт ишланмаси - ЦИТО-Навои .