/ / ЁШЛАР УЧУН УНУТИЛМАС КУН
Янгиликлар / Тадбирлар

ЁШЛАР УЧУН УНУТИЛМАС КУН

Янгиликлар / Тадбирлар
baxriddin
1
46
Тақвимга назар ташласангиз ажойиб рақамларга гувоҳ бўласи — 20.02. Бу сана мана, 2 йилдирки туманимиз ёшлари учун муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ёдингизда бўлса, 2020 йилнинг шу санасида туманимиздаги бўш турган 10 гектар яйлов ерларда ёшлар иштирокида ташкил этилган "Келажак боғи”да илк кўчатларни ўтқазиш ишлари амалга оширилган эди. 

Бугун эса туман ҳокимлиги биносида "Ҳоким ва ёшлар етакчилари учрашуви" ўтказилди.
Учрашув аввалида туман ҳокими Ш. Набиев сўзга чиқиб, юртимизда, шу жумладан туманимизда ёшлар билан ишлаш тизимида амалга оширилаётган ишлар, уларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсади йўлида бажарилаётган вазифалар, яратилаётган шароит ва берилаётган имкониятлар, режалар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. 
Шундан сўнг туманда "Ёшларга оид Давлат сиёсати"ни амалга оширишда фаоллик кўрсатаётган бир гуруҳ етакчиларга туман ҳокимлигининг ташаккурномалари ва совғалари топширилди.
Учрашув давомида ёшлар билан ишлашдаги амалга оширилаётган вазифаларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилояти Кенгаши раиси С. Увайтов ҳам тўхталиб ўтди ва вилоятда бу соҳада қандай ишлар бажарилиши борасидаги режаларга тўхтатилди.

Кейинги навбат ёшлар етакчилари ва ёшларга берилди. Улар масъулларга ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди. Туманда янги кутубхона ташкил этиш, фан олимпиадаларида назоратчилар орасига ёшлар етакчиларини ҳам қўшиш, мактаблардаги фаоллар залидан кечки пайтда театр сифатида фойдаланган ҳолда ёшлар ва аҳолини санъатга кенг жалб қилиш, ёш ва моҳир рассомлар, ҳунармандларнинг ижодий ишлари кўргазмаларини ташкил қилиш, бўш иш ўринлари ярмаркаларини маҳаллалар кесимида ўтказиш кабилар шулар жумласидан.

Ўз таклифини билдирган ёшлардан бири — айни пайтда 1-умумий ўрта таълим мактабида амалиёт ўтаётган НДПИ битирувчиси С. Тўраев ушбу мактабда ёшлар етакчиси лавозими вакантлиги инобатга олиниб, туман ҳокими томонидан шу лавозимга тайинлаш бўйича тавсия қилинди.

Барчани бирдек хурсанд қилган учрашувнинг якуни кутилмаган тус олди.
Аввалига учрашувда қатнашган Айрончи МФЙда яшовчи 6 ёшли жажжи қизалоқ — Ш. Исломова томонидан ғазал мулкининг султони Алишер Навоий қаламига мансуб ғазал ва рубоийлардан 50 та билиши ва улардан бирини маромига етказиб ёддан айтиб бергани илк кутилмаган воқеа бўлса, кейингиси учрашув иштирокчиларига туман ҳокимининг хонасига кириб, хона билан яқиндан танишиш, ҳоким курсисида ўтириш имконияти тақдим этилгани бўлди.

Туман ҳокими хонага кирган ёшларга хонадаги суратлар тарихи, мамлакат раҳбарининг тумандаги ташрифи доирасидаги хотиралари билан ўртоқлашди. Хоҳловчи ёшларга ҳоким курсисида ўтириш имконияти берилди.
Мана шундай ёрқин воқеаларга бой бўлган бу сана иштирокчиларнинг хотирасида узоқ сақланадиган бўлди.
ЁШЛАР УЧУН УНУТИЛМАС КУНЁШЛАР УЧУН УНУТИЛМАС КУНЁШЛАР УЧУН УНУТИЛМАС КУНЁШЛАР УЧУН УНУТИЛМАС КУН

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

БЎСТОНЛИК ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

БЎСТОНЛИК ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Депутатлар фаолияти / Тадбирлар мар 04, 2020
СУДЬЯ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

СУДЬЯ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

Тадбирлар фев 26, 2020
ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАР

ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАР

Тадбирлар фев 10, 2020

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Ўзбекистон кўчаси, 43-уй.
Почта индекси: 210400
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш бўлимининг иш вақти: 09:00 - 17:00

Алоқа рақами: +(99879) 555-31-75
факс: (0-436) 555-22-05
Ишонч алоқа рақами: (0-436) 555-22-05
E-mail: qiziltepa@nv.uz

Сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Хамроев Бахриддин Баходирович

Маъмурият билан боғланиш ёки бирор масала юзасидан мурожаат этиш

Фойдали мақолалар

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, QIZILTEPA.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!
Сайт ишланмаси - ЦИТО-Навои .