
Олдинроқ бугун Халқ депутатлари Қизилтепа туман Кенгашининг навбатдаги ўн сакизинчи сессияси бўлиб ўтгани ҳақида маълумот берган эдик.
Сессия кун тартибида "Туман халқ таълими бўлимига қарашли 3-, 8-, 18-, 33-, 34-умумий ўрта таълим мактабларнинг вакант директорлик лавозимига тавсия этилган номзодлар, таълим муассасасининг ривожлантиришнинг уч йиллик дастури билан иштирок этиб, энг намунали деб топилган номзодларни Кенгаш қарори билан директорликка тавсия этиш тўғрисида"ги масала ҳам кўриб чиқилди.
Натижада 3-умумий ўрта таълим мактаби директорлигига Убайдуллаев Фарҳод Абдуқодирович;
8-умумий ўрта таълим мактаби директорлигига Ҳасанов Бобоқул Наимович;
18-умумий ўрта таълим мактаби директорлигига Жамолов Фахриддин Шавқиевич;
33-умумий ўрта таълим мактаби директорлигига Ҳакимов Назир Найимович;
34-умумий ўрта таълим мактаби директорлигига Саидов Икром Салимович тайинланди.
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.