/ / НАВБАТДАГИ СЕССИЯДА БИР ҚАТОР МАСАЛАЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛДИ
Янгиликлар / Депутатлар фаолияти

НАВБАТДАГИ СЕССИЯДА БИР ҚАТОР МАСАЛАЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

Янгиликлар / Депутатлар фаолияти
baxriddin
1
149
НАВБАТДАГИ СЕССИЯДА БИР ҚАТОР МАСАЛАЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

Бугун Халқ депутатлари Қизилтепа туман Кенгашининг навбатдаги ўн сакизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда "Туманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони билан тасдиқланган "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини ташкил этиш тўғрисида”ги;

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлисида маъқулланган қонунлар, қабул қилинган қарорлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари мазмун-моҳиятини аҳолига, кенг жамоатчиликка етказиш ишларини ташкил этиш тўғрисида”ги;

"Туманда камбағалликни қисқартириш бўйича 2020 йилги манзилли дастур ижроси ва жорий йилда белгиланган устувор вазифалар тўғрисида”ги;

"Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари бўйича масъуллар томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги;

"Туманда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантиришга доир 2020 йилда амалга оширилган инвестиция лойиҳаларининг натижадорлиги ҳамда 2021 йилда амалга ошириладиган лойиҳалар тўғрисида”ги;

"Туманда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш тўғрисида”ги;

"Туман халқ таълими бўлимига қарашли 3-, 8-, 18-, 33-, 34-умумий ўрта таълим мактабларнинг вакант директорлик лавозимига тавсия этилган номзодлар, таълим муассасасининг ривожлантиришнинг уч йиллик дастури билан иштирок этиб, энг наъмунали деб топилган номзодларни Кенгаш қарори билан директорликка тавсия этиш тўғрисида”ги;

"Туманда "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2020 йилдаги ижроси ва келгусида белгиланган вазифалар тўғрисида”ги;

"Туман ҳокимининг 2021 йил 15 февралдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сонли "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш ҳақидаги Қ-2-74-сонли қарорини тасдиқлаш тўғрисида”ги;

"Тумандаги 14 та қабристон ва 2 та зиёратгоҳларга ном бериш ҳамда 6 та маҳалла номларини қайта номлаш тўғрисида”ги;

"Туман ҳокимининг 2021 йил 15 февралдаги "Қизилтепа туман ҳокимлигининг 2021 йил I ярим йиллик Иш режасини тасдиқлаш тўғрисида”ги ХҚ-01-сонли қарорини тасдиқлаш тўғрисида”ги;

"Халқ депутатлари Қизилтепа тумани Кенгаши котибияти иш фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги масалалар кўриб чиқилиб, тегишли масъулларнинг ҳисобот ва ахборотлари тингланди.

Сессия ишида вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи М. Шамуратов ҳам иштирок этди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

5 ТА МАКТАБГА ЯНГИ ДИРЕКТОР ТАЙИНЛАНДИ

5 ТА МАКТАБГА ЯНГИ ДИРЕКТОР ТАЙИНЛАНДИ

Янгиликлар фев 15, 2021
ЙИЛНИНГ ИЛК СЕССИЯСИДА ҚАНДАЙ МАСАЛАЛАР КЎРИЛДИ?

ЙИЛНИНГ ИЛК СЕССИЯСИДА ҚАНДАЙ МАСАЛАЛАР КЎРИЛДИ?

Янгиликлар / Депутатлар фаолияти янв 13, 2021
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ  НАВБАТДАГИ 55-СЕССИЯСИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ

Мажлислар / Депутатлар фаолияти ноя 04, 2019

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Ўзбекистон кўчаси, 43-уй.
Почта индекси: 210400
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш бўлимининг иш вақти: 09:00 - 17:00

Алоқа рақами: +(99879) 555-31-75
факс: (0-436) 555-22-05
Ишонч алоқа рақами: (0-436) 555-22-05
E-mail: qiziltepa@nv.uz

Сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Хамроев Бахриддин Баходирович

Маъмурият билан боғланиш ёки бирор масала юзасидан мурожаат этиш

Фойдали мақолалар

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, QIZILTEPA.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!
Сайт ишланмаси - ЦИТО-Навои .