/ / СУВТЕЖАМКОР ТЕХНОЛОГИЯЛАР ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ДАВРНИНГ ЯНГИЧА ТАЛАБИ
Янгиликлар / Тадбиркорларга

СУВТЕЖАМКОР ТЕХНОЛОГИЯЛАР ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ДАВРНИНГ ЯНГИЧА ТАЛАБИ

Янгиликлар / Тадбиркорларга
baxriddin
1
65
СУВТЕЖАМКОР ТЕХНОЛОГИЯЛАР ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ДАВРНИНГ ЯНГИЧА ТАЛАБИ

Кейинги йилларда глобал иқлим ўзгариши ва бошқа антропоген таъсирлар оқибатида тоғлардаги музликларнинг миқдори ва ҳажми камайиб, дарёларнинг сувлилик даражаси пасайиши кузатилмоқда. Чучук ва фойдаланишга яроқли бўлган сув ресурслари танқис бўлиб бораётган шароитда Амударё ва Сирдарё дарёларининг ҳавзасидаги давлатлар, жумладан, Ўзбекистонда ҳам аҳоли сонининг ўсиши ва иқтисодиётнинг жадал ривожланиши натижасида сувга бўлган талаб тобора ортиб, мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан самарали ва тежамли фойдаланиш, айниқса, экинларни суғоришда сувни тежайдиган технологиялардан, жумладан, томчилатиб суғориш тизимидан фойдаланиш заруратини даврнинг ўзи тақазо этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенининг 2020 йил 11 декабрдаги "Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан томчилатиб суғоришни жорий этиш мақсадида бир қатор имтиёзлар яратилди. Жумладан, пахтачиликда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этаётган фермер хўжаликларига қурилаётган технология жиҳозларининг сифат кўрсаткичига қараб, ҳар гектар майдонга 6 миллиондан 11 миллион сўмгача субсидия берилиши, технологияни харид қилиш ва қуриш бўйича банкдан олинган 20 фоизли кредитнинг 6 пунктлик қисми тўлаб берилиши кўзда тутилган. Томчилатиб суғориш жорий этилаётган майдонлардан фойдаланувчилар 5 йил муддатгача ер солиғидан ва сарфланган сув ресурсларининг 50 фоизи миқдоригача сув солиғи тўлашдан озод этиладилар. Шунингдек, ушбу технология қўлланилаётган майдонлар камида 5 йил мобайнида мақбуллаштирилмайди. Ер участкаси ёки унинг бир қисми давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишига тўғри келганда бу иш ердан фойдаланувчи розилиги асосида, сарф этилган маблағларнинг бозор қиймати ва олиб қўйиш туфайли етказилган зарарнинг ўрни тўлиқ қопланганидан сўнггина рухсат этилиши белгилаб қўйилган.

Томчилатиб суғориш технологияси бўйича суғоришда сув ўсимликнинг талабига мос равишда керакли миқдорда берилади, ташламага ва сувнинг сингиб кетиши содир бўлмайди ва сув йўқотилмайди, ернинг чуқур жойлари кўлламайди, баландроқ жойлар ҳам бир текис сувга қондирилади. Бунда суғориш тахникаси фойдали иш коэффициенти 98 % гача ошишига имкон яратилиб, 50 % гача сув тежалади. Сувнинг умумий тежалиши 1 гектар ғўза майдони учун 2,6 минг м3(40-50%)дан иборат бўлади.

Шунингдек, бу технологияни қўллашда бир қатор бошқа иқтисодий самарадорликка ҳам эришилади. Оддий эгатлаб суғорилганда бир гектар пахта майдонига ўртача 650-700 кг. азот,150-200 кг. фосфор, 100 кг. калий ишлатилади ва ушбу минерал ўғитларнинг атиги 25-30 фоизинигина ўсимлик ўзлаштиради. Қолган минерал ўғитлар эса ҳавога буғланади ҳамда сув билан ташламага ва ер ости сизот сувларига чиқиб кетади.

Томчилатиб суғориш технологиясида эса минерал ўғитлар эритилиб сув билан бирга экинларни суғориш вақтида бевосита илдиз қатламига берилиши натижасида уларни ўзлаштириш даражаси 90-95 фоизга етади ва 1 гектар пахта майдонига 250 килограмм азот, 100 килограмм фосфор, 50 килограмм калий сарфланишига тўғри келади. Натижада харажатлар сарфи 50 фоизгача қисқаради. Бундан ташқари, экинларни парваришлашда одатдаги усулда ғўза қатор оралари 17-18 марта культивация қилинадиган бўлса, томчилатиб суғоришда суғоришни бошлагунига қадар 4-5 марта культивация қилинади, холос. Натижада мавсум давомида ҳар гектар майдондан дизел ёқилғиси 50-60 фоизгача тежалади. Шунингдек, меҳнат унумдорлигининг ортиши натижасида ишчилар сони қисқаради ва иш ҳақи харажатлари ҳам иқтисод қилинади. Эгатлаб суғоришда суғориш ишларини олиб бориш учун ҳар 5 гектар майдонга 1 нафар ишчи керак бўлса, томчилатиб суғоришда 1 нафар сувчи 20-25 гектар ва ундан ортиқ майдонни суғориши мумкин. Бундан ташқари, далаларни суғоришга тайёрлаш, эгатларга селофан ташлаб тараш, сувни бошқариш ва эгатлар орасини назорат қилишга ҳам ҳожат қолмайди.

Жорий йилда туманимиз фермер хўжаликларининг жами 3220 гектар, жумладан: 2450 гектар пахта, 500 гектар озуқабоп экинлар ҳамда 270 гектар боғ-чорбоғ майдонларида томчилатиб суғориш ишларини амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, бугунги кун барча ҳудудларда тайёргарлик ишлари қизғин олиб борилмоқда.

Азизжон КАМОЛОВ,

Тошработ-Ўртачўл ирригация тизими бошқармаси сув ресурслари ва диспетчерлик хизмати бўлими бошлиғи.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Янгиликлар дек 09, 2020
ЯНГИЛАНИШЛАР ЙЎЛИДАН

ЯНГИЛАНИШЛАР ЙЎЛИДАН

Янгиликлар мар 28, 2020

ОЧИҚ ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ!

Эълонлар / Тадбиркорларга / Фукароларга фев 01, 2020

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Ўзбекистон кўчаси, 43-уй.
Почта индекси: 210400
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш бўлимининг иш вақти: 09:00 - 17:00

Алоқа рақами: +(99879) 555-31-75
факс: (0-436) 555-22-05
Ишонч алоқа рақами: (0-436) 555-22-05
E-mail: qiziltepa@nv.uz

Сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Хамроев Бахриддин Баходирович

Маъмурият билан боғланиш ёки бирор масала юзасидан мурожаат этиш

Фойдали мақолалар

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, QIZILTEPA.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!
Сайт ишланмаси - ЦИТО-Навои .