/ / ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛАР ФАОЛИЯТИДАН. ҒОРИДЕВОНДА ИШ ҚИЗҒИН
Янгиликлар

ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛАР ФАОЛИЯТИДАН. ҒОРИДЕВОНДА ИШ ҚИЗҒИН

Янгиликлар
baxriddin
83

1. БОДРИНГДАН МЎЛ ҲОСИЛ

Бундан тўрт йил муқаддам Башир қишлоғида яшовчи ишбилармон Абдулазиз Шаропов Ванғози маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 18 сотихли эски лимонзорни олиб, бу ерда иссиқхона ташкил қилган ва помидор етиштириб, бозорларни сероб қилишга ҳисса қўшганди. Икки йилдирки, бодрингчилик билан шуғулланмоқда.

Ўтган йили "Микрокредитбанк"нинг 1 миллиард сўмлик кредити асосида Маликобод массивида бир гектарлик иссиқхона барпо этди. Бодринг етиштириш сир-асрорларини ўғли Аббосжон Абдураҳимов (1-суратда)га ўргатиб, иш бошлашганди. Бодрингнинг серҳосил, касалликларга чидамли "Мелен" навини экиб, илғор технологияларга таяниб парваришлашлари туфайли 2020 йилнинг 20 декабридан бозорларга маҳсулот чиқаришмоқда.

– Ҳар уч кунда 2,5-3 тонна бодринг йиғиштириб оляпмиз, – деди иссиқхона ҳосилотиТўлқин Олимов (2-сурат). – Маҳсулотимизни туманимиз деҳқон бозоридан ташқари Тошкент шаҳрига ҳам жўнатяпмиз. Айни вақтда ҳар килограми 13-15 минг сўм атрофида сотилмоқда. Апрель ойигача маҳсулот топширгач, мавжуд майдонга помидор ниҳоллари ўтқазиб, иккинчи ҳосилни ҳам олиш ниятимиз бор.

Иссиқхонадаги 25 тонна сиғимли ҳовузда гўнг аралашмаси қўйилган. Ер ости суви экинлар остига ана шу аралашма билан биргаликда оқизилмоқда. Бу яхши самара бераётир.

Энг муҳими иссиқхонада Оқ олтин, Ғоридевон ва Қизилтепа шаҳридан 10 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланган.

2. ЕРГА МЕҲР ҚЎЙИБ

Ғоридевонликлар аҳоли томорқа экин ерлари учун турли кўчатлар тайёрлаб беришда кўп йиллик тажрибага эга. Баҳор фасли яқинлашгани боис уларнинг ишлари билан танишишимни айтганимbpда ҳудуд раҳбари Абдулла Ражабов Кулолон маҳалласини тавсия этди.

Маҳалла раисиАнвар Шарипов:

– Ҳоҳлаган хонадонингизга олиб бораман. Кўчат етиштирувчиларимиз ерларини аллақачон экишга тайёрлаб қўйишган, – деди салом-аликдан сўнг.

Кулолон қишлоғидаги 261-хонадонда Меҳриддин Раҳимов (3-суратда) оиласи истиқомат қиларкан. Ҳовли ичкарисидаги томорқа ери чиройли ағдариб қўйилганлигини кўриб, кўзимиз қувонди.

Меҳриддин томорқачиликда 28 йиллик тажрибага эга экан. Ерга меҳри туфайли даромад топиб, барча фарзандларини уйли-жойли қилган. Ҳозир умр йўлдоши билан яшаркан.

– Кўриб турганингиз 4,5 сотих ердан унумли фойдаланишимиз туфайли ҳар йили 20 миллион сўмгача даромад оламиз, – деди М. Раҳимов.

Помидор, булғор қалампири, бақлажон, аччиқ қалампир кўчатлари етиштириш билан шуғулланиб келаётган тадбиркордан:

– Қизилтепа тумани шароитида помидорнинг қайси нави ўзини оқлайди? – деб сўрадик.

– Асосан шўрга ва касалликларга чидамли, серҳосил "Волгоград" ва "Совға" ("Подарочный") навлари. Лекин бу навлар уруғини ўзимиз тайёрласакда, яна камлик қилади.

Меҳриддиндан кўчат тайёрлаш тажрибаси ҳақида сўзлаб беришни сўрадик.

– Ҳар йили октябрь ойининг биринчи ўн кунлигида экин ерларимизга яхши чиритилган гўнг киритиб суғораман. Етилгач, 30-35 сантиметр чуқурликда ағдараман. То келгуси йил февралигача "дам олиб ётади". Февраль ойи бошида махсус мослама симлар устига плёнка тортаман. Сўнгра 3-4 сантиметр қалинликда чиритилган маҳаллий ўғитни ер устига ёйиб чиқаман. 3 сотихга помидор уруғи, 1 сотихга булғор қалампири, бақлажон уруғи сепиб, яна устига майин гўнг сепаман. Уруғ 3 кунда униб чиқади. сийраклайман ва бошқа жойга кўчираман. Орадан ўн кун ўтгандан кейин помидор эгатларига маъданли ўғит эритилган сув қўяман. Бу симқуртларга қирон келтиради

Совуқ кунларда иситиш ўчоқлари (печ) ўрнатаман. Ўтиндан ташқари, сомон аралаш чалма (мол гўнги)дан фойдаланиш пашша ва бошқа зараркунандаларни қочиришга ҳам хизмат қилади.

Апрель ойидан тайёр кўчатларни бозорга чиқарамиз. Дастлаб 300-400 сўмдан, кейинчалик бирмунча арзон нархда сотсак ҳам шунинг ўзидан 15 миллион сўм даромад келади.

Кўчатлардан бўшаган ерда сотиш ва рўзғор учун помидор ва булғор қалампири, бақлажон кўчати ўтқазамиз. Қиш учун тузлама-ю аччиқ-чучуклар шу заминимиздан чиқади. Бундан ташқари, кўкатлардан 2-3 миллион сўм даромад олинади. Қисқасини айтадиган бўлсам, томорқамиз – хазинамиз. Шунинг билан бир қаторда амалдаги қонунларимиз доирасида ўзимни иш билан таъминлаб келяпман. Асло зерикиш йўқ, рўзғоримиз бут.

3. ТАДБИРКОР МОТОКУЛЬТИВАТОР СЎРАДИ

Кулолон қишлоғининг 242-уйига яқинлашганимизда оила саркори Сайфиддин Носиров ўғли Содиқжон Қўзиев билан кўмир элаётган экан.

– Ҳар килосини 330 сўмдан сотиб олган 1 тонна кўмиримизнинг ярмидан кўпи эзилган қум холатида. Энди уни мол гўнги билан аралаштириб, бўшаган идиш (баклашка)ларга солиб кўчат тайёрлайдиган иссиқхонамиздаги ўчоқда зарур вақтда ёқамиз. 1,4 сотихли кўкатхонамиз усти икки қават плёнка билан қоплангани учун у ерга иссиқлик зарур эмас,– деди хонадон соҳиби.

Кўкатхонага кирдик. Пиёз, саримсоқпиёз, исмалоқ ва бошқалар барқ уриб ўсмоқда. Қайнана-келин Мавлуда Раҳмонова ҳамда Зарнигор Наврўзова (4-суратда) исмалоқ теришаётган экан.

– Тушки ва кечқурунги овқатимиз кўкатсиз бўлмайди. Шулар дармондори-да! – деди қувонч билан оила бекаси.

– Мотокультиватор ҳақида эшитганмиз. Уни сотиб олиш имкони борми? – маҳалла раисига юзланди С. Носиров.

– Албатта, – деди раис. – Кредит олсангиз ютасиз. Бу масалада мен ёрдамга тайёрман.

Маҳалла хонадонларининг ўттиз фоизга яқини кўчат етиштириш билан шуғулланаркан. Ака-ука Фахриддин ва Шавқиддин Ғозиев, Меҳриддин ва Фахриддин Хайруллаев, Убайдулла Ҳосилов бу борада бошқаларга ибрат.

Қайси хонадонга бормайлик, барча баҳор ташвиши билан яшамоқда. Кўчатхоналар устига плёнка тортиш, экин ерларини текислаб, иккинчи ўғитлашга тайёрлаш юмушлари қизғин. Ҳам оиласи, ҳам халқ дастурхонини ноз-неъматлар билан тўкин қилишга бел боғлаганлар меҳнатнинг таги роҳат эканлигини дилдан ҳис этаётганлари гувоҳи бўлиб қайтдик.

ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛАР ФАОЛИЯТИДАН. ҒОРИДЕВОНДА ИШ ҚИЗҒИНОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛАР ФАОЛИЯТИДАН. ҒОРИДЕВОНДА ИШ ҚИЗҒИНОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛАР ФАОЛИЯТИДАН. ҒОРИДЕВОНДА ИШ ҚИЗҒИНОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛАР ФАОЛИЯТИДАН. ҒОРИДЕВОНДА ИШ ҚИЗҒИН

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг Е-mail манзилингиз очиқ ошкор этилмайди ва учинчи шахсларга берилмайди. Мажбурий тўлдириш қаторлари * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера


Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

МАЛИКОБОДЛИКЛАР ИССИҚХОНАЛАРИДАН ҚАНЧА ДАРОМАД ОЛИШМОҚДА?

МАЛИКОБОДЛИКЛАР ИССИҚХОНАЛАРИДАН ҚАНЧА ДАРОМАД

Янгиликлар дек 05, 2020
ҲЎЖАҚЎРҒОННИНГ ИБРАТЛИ ОИЛАЛАРИ

ҲЎЖАҚЎРҒОННИНГ ИБРАТЛИ ОИЛАЛАРИ

Янгиликлар окт 06, 2020
Хомработликлар ҳузурида. Обод маҳалла обод кўчадан бошланади

Хомработликлар ҳузурида. Обод маҳалла обод

Янгиликлар сен 04, 2020

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Ўзбекистон кўчаси, 43-уй.
Почта индекси: 210400
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш бўлимининг иш вақти: 09:00 - 17:00

Алоқа рақами: +(99879) 555-31-75
факс: (0-436) 555-22-05
Ишонч алоқа рақами: (0-436) 555-22-05
E-mail: qiziltepa@nv.uz

Сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Хамроев Бахриддин Баходирович

Маъмурият билан боғланиш ёки бирор масала юзасидан мурожаат этиш

Фойдали мақолалар

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, QIZILTEPA.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!
Сайт ишланмаси - ЦИТО-Навои .