Бугун халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 17-сессияси ўтказилди.
Йилнинг илк сессиясида "Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини тарғиб этиш ҳамда белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш тўғрисида”, "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги "Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарорининг ижроси юзасидан сектор раҳбарларининг 2020 йил мобайнида амалга оширган ишлари тўғрисида ҳисоботи”, "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг "Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизими устидан парламент назоратини ташкил этиш тўғрисида”ги 2020 йил 30 октябрдаги 528-IV/ҚҚ-145-IV-сонли Қўшма қарорининг тумандаги ижроси тўғрисида”, "Аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусидаги вазифалар тўғрисида”, "Оилавий ажримларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар тўғрисида”, "Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар тўғрисида”, "Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2021 йилга мўлжалланган иш режаcини тасдиқлаш тўғрисида”, "Халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссияларининг 2021 йилга мўлжалланган иш режалари тўғрисида”ги масалалар кўриб чиқилиб, тегишли раҳбарларнинг ҳисобот ва ахборотлари тингланди.
Сессия давомида масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.