
Бир неча йиллик тарихий изланишлар, туман тарихи ҳақидаги юзлаб фактлар, жорий йилнинг иссиқ кунларида туширилган қайноқ суратлар, ижодий жамоанинг 6 ойлик меҳнати, туманнинг тарихи ва бугуни ҳақида сўзловчи рақам ва суратлар...
Буларнинг барчасини яқин кунларда тақдимоти ўтказиладиган, Раҳим Мақсудов ва Қаҳрамон Ражабов ҳаммуаллифлигидаги "Қизилтепа. Кеча ва бугун" китобидан топишингиз мумкин. Туманимизнинг 85 йиллиги ва Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллиги олдидан ажойиб китоб. Бунақаси ҳали бўлмаган.
Тақдимотга оз қолди...


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.