
Бугун туман ҳокимлиги биносида Халқ депутатлари Қизилтепа тумани Кенгашининг навбатдаги ўн олтинчи сессияси ўтказилди.
Жорий йилнинг сўнгги сессияси сифасида тарихда қоладиган бу сессияда "Туман маҳаллий бюджетининг 2020 йилдаги ижроси тўғрисида”, "Туманнинг 2021 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”, "2020 йил давомида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва уни олдини олиш, шунингдек, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда коррупцияга қарши курашиш борасида Қизилтепа тумани прокуратураси ҳамда туман ички ишлар бўлими томонидан олиб борилган ишлар тўғрисида”, "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги "Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6110-сонли Фармонининг тумандаги ижроси ҳақида”, "Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2020 йилги фаолияти тўғрисида”, "Халқ депутатлари туман Кенгаши котибиятини ташкил этиш тўғрисида”, "Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудирини тайинлаш тўғрисида”, "Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти бош мутахассисларини тайинлаш тўғрисида”, "Давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги масалалар кўриб чиқилди.
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.