Жорий йил мамлакатимизда кўплаб тизимларда бурилиш йили бўлди десак, хато бўлмайди. Шу жумладан маҳалла тизимида ҳам.
Алоҳида вазирлик ташкил этилган бу тизим ходимлари эндиликда ҳар қачонгидан-да фаол меҳнат қилишмоқда.
Фуқаролар йиғинларида "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойилига асосланган янги тизимни самарали жорий этиш ҳамда маҳалла осойишталигини таъминлаш, оила ва хотин-қизлар билан ишлашда натижадорликка эришиш, маҳаллаларни жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантириш мақсадида "Обод ва хавфсиз маҳалла" кўрик-танлови ташкил қилинган.
Ушбу танловнинг туман босқичи ўтказилди. 23 номинациядан иборат ва қизғин баҳсларга бой бўлган ушбу танловда фахрли ўринни эгаллаган иштирокчиларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.