Халқ депутатлари Қизилтепа тумани Кенгашининг навбатдаги ўн саккизинчи сессияси ўтказилди.
Сессия кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги "Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сонли Фармонининг тумандаги ижроси тўғрисида;
Ўзбекистон Республикасининг "2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига асосан туман маҳаллий бюджети қўшимча манбаларининг белгиланган миқдорини жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирларни молиялаштиришга ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлашга йўналтириш тўғрисида;
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” да амалга оширишга оид давлат дастурининг тумандаги ижроси тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг "Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизими устидан парламент назоратини ташкил этиш тўғрисида”ги 2020 йил 30 октябрдаги 528-IV/ҚҚ-145-IV-сонли Қўшма қарорининг тумандаги ижроси тўғрисида;
Ўзбекистон Президенти Ш. Мирзиёев раислигида 2020 йил 8 октябрь куни жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда "ёшлар дафтари” ва "аёллар дафтари”ни шакллантириш бўйича белгилаб берилган вазифалар ижроси ҳамда бу борада масъуллар томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.