/ / ҒАЛАБА МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ ТУМАНДОШЛАР!
Янгиликлар / Тадбиркорларга / Фукароларга

ҒАЛАБА МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ ТУМАНДОШЛАР!

Янгиликлар / Тадбиркорларга / Фукароларга
baxriddin
1
130
ҒАЛАБА МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ ТУМАНДОШЛАР!
Қадрли тумандошлар!
Олтин кузнинг мана шу кунларида туманимиз деҳқонлари катта муваффақиятга эришганликларини мамнуният билан маълум қилмоқчиман. Коронавирус пандемияси билан боғлиқ қийинчиликлар, об-ҳавонинг инжиқликларига қарамасдан пахтачиликка ихтисослаштирилган 221 та фермер хўжалиги 8359 гектар майдондан 25523 тоннадан ортиқ "оқ олтин" тайёрлаб, бу борадаги шартномавий режани ортиғи билан бажаришга эришдилар.
Аввало ушбу ғалаба билан барчани муборакбод этаман.
Мана шундай синовли ва оғир кунларда барча тумандошларимиз бирлашиб, ушбу ғалабага замин яратди, десам асло янглишмаган бўламан. 25523 тоннали бу улкан хирмоннинг яратилишида фермерларнинг, механизаторларнинг, сувчиларнинг, агрономларнинг, 15 мингдан ортиқ теримчиларнинг, фермерларга яқиндан ёрдам берган турли қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ҳиссаси беқиёс. 
Тумандаги барча ҳудудлар, айниқса, Ал Бухорий  номли, Ўртачўл юлдузи, Худоёр Сулаймонов номли, Ғоридевон ва Арабон ҳудуди пахтакорлари зафар маррасини биринчилардан эгаллаган ҳолда туман ғалабасида алоҳида ўрин тутдилар.
Режанинг ортиғи билан бажарилишида "Ванғози Агро экспорт”, "Оқработ юлдузи”, "Юксалиш Осиё”, "Исмоилобод”, "Бирдамлик”, "Аҳадбобо”, "Валиобод”, "Шодиобод”, "Саттор-2000”, "Фахриддин Ойбек”, "Гулҳаё Мафтун”, "Рисолат Ёқут”, "Пахтаобод машъали”, "Камолиддин”, "Сафаробод боғи”, "Зарафшон олтин кони”, "Ситораи Зарметан”, "Абдурауф Тоғаев авлоди”, "Додбурун баракали ҳосили”, "Қўлба пахтакор”, "Азим Али келажаги”, "Косагарон орзуси”, "Улуғ диёр келажаги”, "Нарзулло Турсун нияти”, "Шойим Файз” каби юрт равнақига бефарқ бўлмаган, фидокорона меҳнати билан шартномавий режани ортиғи билан бажарган фермер хўжаликлари айниқса катта ҳисса қўшдилар. 
Ҳурматли тумандошлар!
Ушбу машаққатли йилда пахта хирмонини яратишда жонкуярлик кўрсатган, унинг тез ва сифатли териб олинишида ўз ҳиссасини қўшган барча теримчи опа-сингилларга, фидойи тумандошларимизга миннатдорчилик билдирган ҳолда Сиз азизларни, фермер ва деҳқонларни яна бир бор қўлга киритган зафарларингиз билан табриклайман. 
Барчангизга мустаҳкам соғлик ва куч-қувват, хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик тилайман.
Доимо ризқингиз бутун, юзингиз ёруғ бўлсин!

Ш. Ш. НАБИЕВ,
Қизилтепа тумани ҳокими.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг Е-mail манзилингиз очиқ ошкор этилмайди ва учинчи шахсларга берилмайди. Мажбурий тўлдириш қаторлари * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера


Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ҒАЛЛАКОРЛАРИМИЗНИНГ МЕҲНАТ  ЗАФАРИ

ҒАЛЛАКОРЛАРИМИЗНИНГ МЕҲНАТ ЗАФАРИ

Янгиликлар июн 23, 2020
БИРИНЧИ ҒОЛИБ

БИРИНЧИ ҒОЛИБ

Янгиликлар окт 07, 2019
ҒАЛЛАКОРЛАРИМИЗНИНГ КАТТА ҒАЛАБАСИ

ҒАЛЛАКОРЛАРИМИЗНИНГ КАТТА ҒАЛАБАСИ

Янгиликлар / Фукароларга июн 24, 2019

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Ўзбекистон кўчаси, 43-уй.
Почта индекси: 210400
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш бўлимининг иш вақти: 09:00 - 17:00

Алоқа рақами: +(99879) 555-31-75
факс: (0-436) 555-22-05
Ишонч алоқа рақами: (0-436) 555-22-05
E-mail: qiziltepa@nv.uz

Сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Хамроев Бахриддин Баходирович

Маъмурият билан боғланиш ёки бирор масала юзасидан мурожаат этиш

Фойдали мақолалар

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, QIZILTEPA.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!
Сайт ишланмаси - ЦИТО-Навои .