/ / БУНЁДКОРЛИК. ЙЎЛИ ОБОД ЮРТНИНГ ЭЛИ ШОД
Янгиликлар

БУНЁДКОРЛИК. ЙЎЛИ ОБОД ЮРТНИНГ ЭЛИ ШОД

Янгиликлар
baxriddin
1
157
БУНЁДКОРЛИК. ЙЎЛИ ОБОД ЮРТНИНГ ЭЛИ ШОД

Кўҳна мозийдан маълумки, биз яшаб турган маконнинг ўтмиши улуғ. Бу макондан қадимда Буюк ипак йўли ўтгани ҳам шундан далолат. Бугун ҳам бизнинг туманимиз ҳудудидан халқаро аҳамиятга молик бўлган, кўплаб чет мамлакатлар сарҳадларига бориб тақаладиган катта магистрал йўл ўтган. Ана шу йўлнинг вилоятимиз ҳудудига тааллуқли 65 километрига туманимизда фаолият олиб бораётган Навоий кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси хизмат кўрсатади.

Корхонада меҳнат қилаётган 330 кишилик жамоа вилоятимизнинг барча кўприклари ҳолатини назоратда тутган ҳолда янгиларини қуриш, таъмирлаш ва қайта қуриш ишларини талаблар даражасида бажаришга интилмоқда.

Навоий шаҳридаги Амир Темур ва Ғалаба шоҳ кўчалари кесишмасида, яъни Янги бозор олдидаги пиёдалар ўтишига мўлжалланган ер усти ўтиш жойини барпо этиш ҳам ана шу корхона ишчиларига ишониб топширилган эди ва бу белгиланган муддатларда қуриб битказилди.БУНЁДКОРЛИК. ЙЎЛИ ОБОД ЮРТНИНГ ЭЛИ ШОД

Давлат аҳамиятидаги йўллар равонлигини ҳам таъминлашга ўз ҳиссасини қўшаётган корхона аҳли Нуротадаги 4Р65 йўлининг "Митан – Қўшработ – Нурота" йўналишида, 4Р63 йўлининг "Когон – Тошработ – Янгиқўрғон" йўналишининг туманимиз ҳудудидаги қисмида, шунингдек, Зарметан, Азизобод, Оқсоч, Маликобод, Маданият, Консурун каби 9 та маҳалла ҳудудининг ички йўлларини таъмирлаш ишларида жонбозлик кўрсатишди. Туман ички хўжалик йўлларининг 6,9 километрида 2 миллиард сўмдан ортиқ иш бажарилиб, асфальтлаштирилди.

Шу соҳада 1990 йилдан буён меҳнат қилиб, айни вақтда корхона директори ўринбосари лавозимида ишлаб турган Рустам Ҳошимовнинг айтишича, бу жамоада ўз ишини севган фидойи инсонлар кўпчиликни ташкил қилади. Автогрейдерчи Камол Муҳиддинов, трактор ҳайдовчиси Илҳом Ҳайитов, йўл устаси Холмурод Ҳамдамов, геодезия ишлари мутахассиси Муҳсин Агламов, ишчилар: Алишер Худоёров, Бахтиёр Ботиров ва Бекзод Рўзимуродовлар ана шулар жумласидандир.

Очиғини айтиш керак, Қизилтепамиз ҳудудидига кириб келувчиларнинг кўпчилиги йўлларимизнинг бошқа ҳудудлардагига нисбатан равон ва текис эканлигини эътироф этишади. Бунда албатта, кўприк ва йўлларни ободонлаштираётганларнинг беқиёс ҳиссаси бор!

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг Е-mail манзилингиз очиқ ошкор этилмайди ва учинчи шахсларга берилмайди. Мажбурий тўлдириш қаторлари * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера


Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

МИНГЛАРНИНГ БИРИ

МИНГЛАРНИНГ БИРИ

Фукароларга авг 09, 2019
ИМКОНИЯТЛАР КЎП, ВАЗИФАЛАР ҲАМ

ИМКОНИЯТЛАР КЎП, ВАЗИФАЛАР ҲАМ

Янгиликлар / Фукароларга / Хисоботлар авг 11, 2019
2014 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари

2014 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш

Хисоботлар фев 02, 2015

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Ўзбекистон кўчаси, 43-уй.
Почта индекси: 210400
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш бўлимининг иш вақти: 09:00 - 17:00

Алоқа рақами: +(99879) 555-31-75
факс: (0-436) 555-22-05
Ишонч алоқа рақами: (0-436) 555-22-05
E-mail: qiziltepa@nv.uz

Сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Хамроев Бахриддин Баходирович

Маъмурият билан боғланиш ёки бирор масала юзасидан мурожаат этиш

Фойдали мақолалар

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, QIZILTEPA.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!
Сайт ишланмаси - ЦИТО-Навои .