/ / МУҲИМ ТАДБИР. АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИЛАДИ?
Янгиликлар / Фукароларга

МУҲИМ ТАДБИР. АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИЛАДИ?

Янгиликлар / Фукароларга
baxriddin
1
128

МУҲИМ  ТАДБИР. АҲОЛИНИ  РЎЙХАТГА  ОЛИШДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИЛАДИ?Аҳолини рўйхатга олиш инсоният тафаккурининг илк ривожланиш босқичларига бориб тақалади. Эрамиздан 3800 йил аввал биринчи марта Бобилда, эрадан 435 йил илгари Римда бу юмуш амалга оширилган бўлиб, бундан асосий мақсад – солиқ тўловчилар миқдори ва душманга қарши жангларга лаёқатлиларни аниқлаб олишдан иборат эди. Қонуний тарзда эса 1790 йилда АҚШда ушбу тадбир ташкил этилди ва анъанавий тус олди.

Бизда эса аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари 1926 йилда (4,6 млн. киши), 1939 йилда (6,3 млн. киши), 1959 йилда (8,1 млн. киши), 1970 йилда (15,4 млн. киши) ва сўнгги марта 1989 йилда (19,8 млн. киши) ўтказилган. Мустақиллик йилларида эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил, 5 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПФ-5655-сонли Фармонига асосан тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган.

Хўш, аҳолини ҳисобга олиш даври нима?

Аҳолини ҳисобга олиш аниқ бир муддатда ўтказилади. Бу тадбир одатда 10-12 кунгача давом этади. Аҳолини ҳисобга олиш даври айрим ҳолатларда аҳолини рўйхатга олишнинг нозик вақти деб ҳам юритилади. Аҳолини рўйхатга олиш давридан қатъий назар аҳолини рўйхатга олишнинг биринчи куни соат 00.00 дақиқа ҳолати бўйича қайд этилади.

Мисол учун чақалоқ аҳолини рўйхатга олиш даврида, аммо ана шу аниқ муддатдан кейин дунёга келса, у рўйхатга киритилмайди. Аммо кимдир бу нозик вақтда ҳаёт бўлиб, шундан кейин, яъни аҳолини рўйхатга олиш даврида вафот этса, у аҳоли рўйхатига киритилади.

Аҳолини рўйхатга олиш тадбирида неча ёшдан иштирок этиш мумкин?

Аҳолини рўйхаттга олиш тадбирида ёшидан қатъи назар мамлакатнинг барча аҳолиси қатнаша олади.

Аҳоли рўйхатга олинаётган вақтда яшаш жойи(турар жойи)да бўлмаган фуқаролар ёки вояга етмаганларнинг маълумотлари уй хўжалигининг вояга етган аъзоси томонидан маълум қилинади. Васийлик ва ҳомийликка олинган шахслар бўйича маълумотлар уларнинг васийлари ёки ҳомийлари томонидан маълум қилинади. Ота-оналар ёш болалари ҳақида маълумот берадилар.

Аҳолини рўйхатга олиш бизга нима беради?

Аҳолини рўйхатга олиш маълумотлари "ижтимоий ҳимоя", "инвестиция", "уй-жой", "соғлиқни сақлаш", "маданият", "туризм", "таълим", "йўл қурилиши ва инфратузилма" каби манзилли дастурларнинг тайёрланиши ва амалга оширилишига хизмат қилади. Келгусида аҳолини рўйхатга олиш натижаларига асосланиб, ушбу дастурларни амалга ошириш натижаларини баҳолаш, иқтисодий прогнозлаш ва демографик сиёсатни шакллантириш мумкин.

Аҳолини рўйхатга олиш бу Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тавсияси ҳисобланади. Ҳозирги кунгача дунёнинг кўплаб мамлакатларида ўтказилди. Мазкур тадбир бутун дунё аҳолисининг умумий, кенг кўламли қиёфасининг яратилишига хизмат қилади.

Ўзбекистоннинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини оширишга замонавий иқтисодиётнинг асосий манбаи – мамлакатдаги инсоний салоҳият кўламини билиш билангина эришилади. Бизнинг вазифамиз мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш орқали кучлироқ бўлишдир. Бунинг учун аҳолининг таркиби, унинг иқтисодий фаоллиги, таълим даражаси ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлишимиз керак. Мисол учун, мамлакатда қанча одам борлигини билиш билан бир қаторда мигрантлар қаердан ва қаерга кетаётганлигини, ёш ва жинс таркиби каби кўплаб маълумотларни билишимиз керак.

М. ШАРАПОВА,

туман статистика бўлими етакчи мутахассиси.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

2022 ЙИЛДА ЎЗБЕКИСТОНДА АҲОЛИ РЎЙХАТГА ОЛИНАДИ

2022 ЙИЛДА ЎЗБЕКИСТОНДА АҲОЛИ РЎЙХАТГА ОЛИНАДИ

Эълонлар / Янгиликлар / Тадбирлар май 07, 2020
Аҳолини рўйхатга олиш тартиби

Аҳолини рўйхатга олиш тартиби

Фукароларга авг 23, 2019

Аҳолини рўйхатга олиш мазмун моҳияти

Эълонлар / Янгиликлар / Фукароларга июл 17, 2019

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Ўзбекистон кўчаси, 43-уй.
Почта индекси: 210400
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш бўлимининг иш вақти: 09:00 - 17:00

Алоқа рақами: +(99879) 555-31-75
факс: (0-436) 555-22-05
Ишонч алоқа рақами: (0-436) 555-22-05
E-mail: qiziltepa@nv.uz

Сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Хамроев Бахриддин Баходирович

Маъмурият билан боғланиш ёки бирор масала юзасидан мурожаат этиш

Фойдали мақолалар

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, QIZILTEPA.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!
Сайт ишланмаси - ЦИТО-Навои .