/ / “АҲОЛИ БАНДЛИГИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУННИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ ВА АҲАМИЯТИ (ЎРҚ–642, 20.10.2020 Й).
Янгиликлар / Конунлар

“АҲОЛИ БАНДЛИГИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУННИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ ВА АҲАМИЯТИ (ЎРҚ–642, 20.10.2020 Й).

Янгиликлар / Конунлар
baxriddin
1
95
“АҲОЛИ БАНДЛИГИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУННИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ  ВА АҲАМИЯТИ (ЎРҚ–642, 20.10.2020 Й).

I. Қонуннинг мақсади

Аҳоли бандлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Аҳолининг бандлигини таъминлашга оид қатор масалалар Қонун даражасида белгиланди. Жумладан:

• аҳоли бандлигини рағбатлантириш ва тадбиркорликка жалб этиш учун субсидия, грант ва кредитлар ажратиш;

• ҳар йили иш ўринларини ташкил этишга доир давлат буюртмасини шакллантириш;

• маҳаллий меҳнат органлари томонидан иш қидираётган ва ишсиз шахсларга кўрсатиладиган хизматлар турлари;

• иш қидираётган шахсларни маҳаллий меҳнат органлари томонидан рўйхатга олиш ва ҳисобдан чиқариш тартиби;

• "Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексини юритиш;

• меҳнат стажини электрон тарзда ҳисобга олиш.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги аҳоли бандлиги соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Қонун билан Меҳнат кодексига бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Жумладан, ишсизлик нафақаси 12 ойлик давр ичида кўпи билан 26 ҳафта давомида тўланиши белгиланди (амалда ишламаган ва биринчи марта иш қидираётган шахсларга 13 ҳафта, бошқа тоифадагиларга 26 ҳафта мобайнида тўланади).

Қонунга кўра, ишсизлик нафақаси миқдори қуйидагича оширилади:

ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) сўнгги 12 ойлик давр ичида маҳрум бўлган шахсларга – аввалги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ – 679 330 сўм)дан оз бўлмаган миқдорда (амалда МҲЭКМнинг 35,2 фоизидан оз бўлмаган);

ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган ҳамда узоқ (1 йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсларга – МҲЭКМнинг 1 баравари миқдорида (амалда МҲЭКМнинг 26,5 ва 35,2 фоизидан оз бўлмаган миқдорларда);

илгари ишламаган, биринчи марта иш қидираётган шахсларга – МҲЭКМнинг камида 75 фоизи миқдорида (амалда МҲЭКМнинг камида 26,5 фоизи миқдорида).

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон Республикасининг

Ўзбекистон Республикасининг "Ов қилиш ва овчилик

Янгиликлар / Конунлар авг 07, 2020
ИШСИЗЛИК НАФАҚАСИНИ ТАЙИНЛАШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ

ИШСИЗЛИК НАФАҚАСИНИ ТАЙИНЛАШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ

Янгиликлар авг 04, 2020
СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР, СИЗЛАР УЧУН! КОДЕКСДАГИ ЯНГИ ЎЗГАРИШЛАР

СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР, СИЗЛАР УЧУН! КОДЕКСДАГИ ЯНГИ

Янгиликлар / Тадбиркорларга / Фукароларга янв 22, 2020

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Ўзбекистон кўчаси, 43-уй.
Почта индекси: 210400
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш бўлимининг иш вақти: 09:00 - 17:00

Алоқа рақами: +(99879) 555-31-75
факс: (0-436) 555-22-05
Ишонч алоқа рақами: (0-436) 555-22-05
E-mail: qiziltepa@nv.uz

Сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Хамроев Бахриддин Баходирович

Маъмурият билан боғланиш ёки бирор масала юзасидан мурожаат этиш

Фойдали мақолалар

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, QIZILTEPA.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!
Сайт ишланмаси - ЦИТО-Навои .