/ / ЙИЛНИНГ ЎТГАН 9 ОЙИ ДАВОМИДА ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИ ТОМОНИДАН ҚАНДАЙ ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛДИ?
Янгиликлар / Хисоботлар

ЙИЛНИНГ ЎТГАН 9 ОЙИ ДАВОМИДА ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИ ТОМОНИДАН ҚАНДАЙ ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛДИ?

Янгиликлар / Хисоботлар
baxriddin
1
89

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан жойларда ташкил этилган Халқ қабулхоналари аҳоли мурожаатлари билан ишлашда расмиятчилик, сансоларлик каби иллатларни бартараф этишга хизмат қилиб, йиллар мобайнида фуқароларни қийнаб келаётган муаммо ва камчиликларни самарали ҳал этиш имконини бермоқда.

"Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ғоя асосида Халқ қабулхонасига кўпчилик номидан билдирилган мурожаатлар сайёр қабул кўринишида жойида ўрганиб чиқилаётгани аҳолининг ортиқча вақт ва маблағ сарфланишининг олдини олишга хизмат қилмоқда. Шундай сайёр қабуллар туманимизнинг чекка қишлоқларида ўтказилиб, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари жалб қилинган ҳолда муаммолар жойида ечимини топишга эришилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг туманимиздаги Халқ қабулхонаси аҳоли муаммоларини қонуний ҳал этадиган, эл-юрт дардига малҳам бўлаётган ишончли масканга айлангани айнан ҳақиқат.

ЙИЛНИНГ ЎТГАН 9 ОЙИ ДАВОМИДА ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИ ТОМОНИДАН ҚАНДАЙ ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛДИ?

Бугунги суҳбатимиз Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қизилтепа туман Халқ қабулхонаси мудири Хабиб Халилов билан ўтказилади ва унда Халқ қабулхонаси томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар ҳақида.

Йилнинг ўтган даврида Халқ қабулхонасига қилинган мурожаатлар сони нечта бўлди?

– Жорий йилнинг 9 ойи давомида тушган мурожаатлар таҳлил қилинганда жами 404 нафар фуқародан 436 та мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг 300 таси (93%) қаноатлантирилган, яъни 207 та (69%) мурожаат ижобий ҳал этилган, 92 та (30,6%) мурожаат ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали, 1 та (0,4%) мурожаат асосли деб топилиб, қўшимча ҳужжат, муддат ва ўрганиш талаб қилинган ҳолда ҳал қилинган. 192 та (44,1%) мурожаат тегишлилиги бўйича туман корхона ва ташкилотларига, 164 таси (37,6%) юқори турувчи ташкилотларга юборилган, қолган 80 (18,3%) мурожаат Халқ қабулхонасининг ўзида кўриб чиқишда қолдирилган.

– Мурожаатлар асосий қисми қайси соҳаларга тегишли?

– Жисмоний ва юридик шахслардан тушаётган мурожаатларнинг аксарият қисми газ, электр, сув, иссиқлик таъминоти ва коммунал масалалари соҳасига доир 42 нафар, пенсия ва нафақага доир 41 нафар, прокуратура ва ички ишлар фаолиятига доир 60 нафар, суд масаласида 14 нафар, суд ижросига оид масалада 2 нафар, алимент ундириш масаласида 21 нафар, уй-жой, ер билан таъминлаш масаласида 19 нафар, авф этиш масаласида 1 нафар, коммунал тўловларни ҳисоблаш масаласида 5 нафар,йўл қурилиш масаласида 10 нафар, Олий таълим масаласида 3 нафар, тадбиркорлик ҳуқуқларини бузилиши масаласида 1 нафар, соғлиқни сақлаш соҳасига оид 20 нафар, моддий ёрдам олиш масаласида 21 нафар, транспорт масалаларида 6 нафар, кредит олиш масаласида 26 нафар, иш билан таъминлаш 44 нафар, солиқ тўловлари масаласида 11 нафар, қурилиш соҳасида 9 нафар, биринчи эҳтиёжли молларга нарх-наво масаласида 1 нафар, банк-молия масалаларида 12 нафар ва бошқа масалалар бўйича 67 нафар фуқаро муаммолари, ўзларини қийнаётган саволлар ва таклифлари билан мурожаат қилган.

– Мурожаатларни камайтириш, такрорий мурожаатларни олдини олиш мақсадида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

– Бу борада тумандаги давлат органлари ва корхона ташкилотларга таҳлил, таклиф ва огоҳлантириш хатлари юборилди. Масалан, Мажбурий ижро бюроси Қизилтепа туман бўлимига инспекторлар фуқаролар билан мулоқотда талабноманинг шартлари тўлиқ тушунтирилмасдан фуқаролар жаримага тортилаётганлиги, туман "Тоза ҳудуд” ДУКга ходимлари томонидан маиший чиқинди тўловларини ҳисоблаш нореал қарздорликлар вужудга келаётганлиги, туман электр таъминоти корхонасига диспетчерлик хизматидаги ходимлар одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилмаётганлиги, туман Давлат солиқ инспекциясига солиқ тўловчиларга имтиёзларни қўллаш бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилмаётганлиги масаласида огоҳлантириш хатлари юборилган. Натижада мурожаатлар кўпайишини олдини олиниб, камайтиришга эришилди.

– 2020 йилнинг учинчи чорагида 2020 йилнинг иккинчи чорагига нисбатан ишга жойлашиш, ижтимоий нафақа тайинлаш масаласида мурожаатлар кўпайган экан. Бунинг олдини олишда қандай ишлар қилинмоқда?

– Нафақаларни нотўғри тайинлаш бўйича шикоятларнинг олидини олиш мақсадида туман ҳокимлиги молия бўлими билан ҳамкорликда маҳалла раиси ўринбосарлари ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази меҳнат инспекторлари иштирокида ижтимоий нафақа тайинлаш мезонларига киритилган ўзгаришлар ва қўчимчалар мавзусида ўқув семинар ташкил этилди.

Пандемия даврида биринчи навбатда ёлғиз яшовчи, боқувчиси бўлмаган, ногирон, барқарор даромад манбаларига эга бўлмаган ёки даромади жуда паст бўлган фуқароларга асосий эътибор қаратилиб, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиб турилди.

Рўйхатдаги эҳтиёжманд фуқароларга бир марталик ёрдам кўрсатилиши билан чекланмасдан, карантин даврида уларга доимий асосда, узлуксиз ёрдам кўрсатиб турилди.

Мамлакатимиз раҳбарининг соҳага тегишли қарор ва фармонлари ижроси борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берсангиз.

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги "Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6038-сонли Фармонининг 8-бандида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари Ҳисоб палатаси билан биргаликда бир марталик моддий ёрдамнинг ўз вақтида ва мақсадли амалга оширилиши устидан назорат ўрнатиши белгилаб берилган эди. Шунга кўра, бир марталик моддий ёрдам пуллари ўз эгаларига етиб бориши бўйича ҳар бир маҳаллада пулларнинг тарқатилиши Халқ қабулхонаси ходимлари томонидан назорат қилиб борилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги "Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5633-сонли Фармони ҳамда 2019 йил 8 январдаги "Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қизилтепа туман Халқ қабулхонаси ҳамда тумандаги секторлар ҳамкорликда уйма-уй юриш ҳамда сайёр қабуллар орқали аҳоли муаммоларини ўрганиб келмоқда.

Тасдиқланган режа-жадвал асосида туман секторлар раҳбарлари раислигида фуқаролар муаммоларини ҳал этиш мақсадида тумандаги маҳаллаларда 128 марта сайёр қабуллар ўтказилди. Унда фуқаролар томонидан 266 та мурожаат келиб тушиб, 158 таси қаноатлантирилди, 69 тасига тушунтириш берилди ва 39 та мурожаат ўрганиш жараёнида. Жумладан, Хомработ маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда С. Бахронов турмуш ўртоғи М. Сафарованинг ногиронлиги сабабли ногиронлик аравачасига эҳтиёж сезаётганини билдирган ва амалий ёрдам сўраган эди. Фуқаронинг мурожаати қисқа фурсатда қаноатлантирилиб, Халқ қабулхонаси аралашуви билан ногиронлик аравачаси топширилди. Шунингдек, Тавоис маҳалласи "Косагарон” қишлоғида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар Қизилтепа туман Халқ қабулхонасига мурожаат қилиб, 2 йилдан буён қишлоқда зах сувларининг кўтарилганлиги, артизанни ишлатиш учун трансфоматорни таъмирлашда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ижобий ҳал этилиб, Халқ қабулхонасини аралашуви билан трансформатор янгилаб берилди. Қишлоқ фуқаролари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев номига миннатдорчилик хати ёзиб қолдирди. Худди шунингдек, "Бўлакработ” маҳалласида яшовчи фуқаро С. Ражабова ўғли ва келини вақтинча ишсиз эканлиги, уларни тадбиркорлик билан шуғулланиб, ўзини ўзи банд қилиш мақсадида асаларичилик бўйича "Ҳар бир оила – тадбиркор” Дастури доирасида кредит олиш бўйича "Агробанк” АТБ Қизилтепа филиалига мурожаат қилгани, аммо кредит ажратилмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ижобий ҳал этилиб, кредит расмийлаштириб берилди.

 

– Яна қандай режалар мавжуд?

– Ҳозирги кунда Халқ қабулхонаси томонидан янги лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилмоқда. "Халқ қабулхонаси Сизнинг қишлоғингизда" деб номланган лойиҳага кўра туманимиздаги маҳаллаларнинг ҳар бир қишлоғига борилиб, аҳоли билан юзма юз кўришиб, муаммо ва таклифлар ўрганилади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

АҲОЛИГА ЁРДАМЛАР ДАВОМ ЭТАДИ

АҲОЛИГА ЁРДАМЛАР ДАВОМ ЭТАДИ

Янгиликлар авг 06, 2020
ЎҚУВ СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ

ЎҚУВ СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Янгиликлар июн 18, 2020
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қизилтепа тумани Халқ қабулхонаси мудири Анвар Исоков билан суҳбат

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қизилтепа

Фукароларга / Хисоботлар ноя 11, 2019

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Ўзбекистон кўчаси, 43-уй.
Почта индекси: 210400
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш бўлимининг иш вақти: 09:00 - 17:00

Алоқа рақами: +(99879) 555-31-75
факс: (0-436) 555-22-05
Ишонч алоқа рақами: (0-436) 555-22-05
E-mail: qiziltepa@nv.uz

Сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Хамроев Бахриддин Баходирович

Маъмурият билан боғланиш ёки бирор масала юзасидан мурожаат этиш

Фойдали мақолалар

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, QIZILTEPA.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!
Сайт ишланмаси - ЦИТО-Навои .