/ / БУГУНГИ СЕССИЯДА ҚАНДАЙ МАСАЛАЛАР КЎРИЛДИ?
Янгиликлар / Депутатлар фаолияти

БУГУНГИ СЕССИЯДА ҚАНДАЙ МАСАЛАЛАР КЎРИЛДИ?

Янгиликлар / Депутатлар фаолияти
baxriddin
1
67
Бугун халқ депутатлари Қизилтепа туман Кенгашининг навбатдан ташқари ўн биринчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда кун тартибидаги илк масала сифатида  Президентимиз раҳбарлигида жорий йил 24 сентябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижасига кўра "яхши” баҳоланган Қизилтепа туманининг жорий йил якунига қадар барча кўрсаткичларини 30 фоизга ошириб бажариш ва келгуси йилнинг биринчи ярмида эришиладиган мақсадли кўрсаткичлар, муддатлар ва масъул ижрочилари акс эттирилган амалий чора-тадбирлар дастури тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Масала юзасидан туман сектор раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди. Галдаги вазифалар белгилаб олинди.
Шунингдек, сессия ишида "Қизилтепа туман маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолиятини жорий йилнинг 1-ярим йиллиги бўйича рейтинг натижаларини муҳокама этиш ва фуқаролар йиғинларида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш тўғрисида"ги ҳамда "Қизилтепа туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир вазифалар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида"ги масалалар ҳам кўриб чиқилиб, масъулларнинг ахборотлари тингланди. 
Сессияда вилоят ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи А. Ўроқов иштирок этди ва сўзга чиқди.
Сессия якунида кун тартибида кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
БУГУНГИ СЕССИЯДА ҚАНДАЙ МАСАЛАЛАР КЎРИЛДИ?БУГУНГИ СЕССИЯДА ҚАНДАЙ МАСАЛАЛАР КЎРИЛДИ?БУГУНГИ СЕССИЯДА ҚАНДАЙ МАСАЛАЛАР КЎРИЛДИ?БУГУНГИ СЕССИЯДА ҚАНДАЙ МАСАЛАЛАР КЎРИЛДИ?БУГУНГИ СЕССИЯДА ҚАНДАЙ МАСАЛАЛАР КЎРИЛДИ?

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

БУГУНГИ СЕССИЯДА ҚАНДАЙ МАСАЛАЛАР КЎРИЛДИ?

БУГУНГИ СЕССИЯДА ҚАНДАЙ МАСАЛАЛАР КЎРИЛДИ?

Янгиликлар / Депутатлар фаолияти сен 09, 2020
Халқ депутатлари Қизилтепа туман Кенгашининг навбатдан ташқари 5-сессияси

Халқ депутатлари Қизилтепа туман Кенгашининг

Янгиликлар / Депутатлар фаолияти апр 28, 2020
Навбатдан ташқари сессия ўтказилди

Навбатдан ташқари сессия ўтказилди

Махаллий кенгаш фев 06, 2018

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Ўзбекистон кўчаси, 43-уй.
Почта индекси: 210400
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш бўлимининг иш вақти: 09:00 - 17:00

Алоқа рақами: +(99879) 555-31-75
факс: (0-436) 555-22-05
Ишонч алоқа рақами: (0-436) 555-22-05
E-mail: qiziltepa@nv.uz

Сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Хамроев Бахриддин Баходирович

Маъмурият билан боғланиш ёки бирор масала юзасидан мурожаат этиш

Фойдали мақолалар

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, QIZILTEPA.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!
Сайт ишланмаси - ЦИТО-Навои .