/ / / ТУМАН ҲОКИМИ Ш. Ш. НАБИЕВНИНГ УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ БИТИРУВЧИЛАРИГА МУРОЖААТИ
Расмий табриклар / Янгиликлар

ТУМАН ҲОКИМИ Ш. Ш. НАБИЕВНИНГ УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ БИТИРУВЧИЛАРИГА МУРОЖААТИ

Расмий табриклар / Янгиликлар
baxriddin
1
117

Ассалому алайкум, қадрли туманимиз ёшлари, азиз битирувчилар!

Сўнгги йилларда юртимизда ёшлар билан ишлашда, уларнинг муаммоларини бартараф этиш, амалга ошираётган ишларига ҳар томонлама кўмаклашиш борасида бир қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев 2019 йилнинг 27 декабрида ўтказилган, ёшлар масалаларига бағишланган видеоселекторда ва 2020 йилнинг 24 январидаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда туб бурилишлар бўлиши ва ёшларни иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиши ҳақида таъкидлаган эдилар. Бу ишлар бутун мамлакатимизда бўлгани каби туманимизда ҳам изчиллик билан давом этмоқда.

Мана, жонажон мактабингизда ўтган 11 йилни якунлаб, катта ҳаётга қадам қўйиш арафасидасиз. Аксариятингизнинг, 1650 нафар битирувчидан 1521 нафарларингизнинг дилингизда бир ният бор: олий таълим муассасасига ҳужжат топшириб, ўқишга кириш ва талабалик бахтига сазовор бўлиш. Сизларнинг бу орзу-ниятларингизнинг амалга ошишида муҳтарам Президентимиз томонидан жорий йилнинг 12 июнида қабул қилинган "2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги қарорнинг аҳамияти беқиёс.

Бу йил ҳужжатларни интернет орқали топшириш имконияти мавжудлиги, бир вақтнинг ўзида тест топшириладиган фанлар мажмуаси ва фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган 5 та олий таълим муассасаси бакалавриатига ҳужжат топширишга рухсат берилгани, имтиҳондаги саволларнинг атиги 2 фандан бўлиши, шу билан бирга, қабул квоталарининг янада кўпайтирилиши, 7 тоифадаги ёшлар учун имтиёзлар тақдим этилаётгани Сизларнинг олий таълим муассасаларида таҳсил олишингиз учун берилаётган катта имкониятдир.

Шу билан бирга, орангиздан 31 нафар битирувчи ўқишни техникумда, 9 нафар битирувчи касб-ҳунар коллежида давом эттиришни режалаштирган бўлса, 23 нафарингиз ҳарбий хизматга бориш, 66 нафарингиз эса тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида эканлигингизни билдиргансиз.

Шунингдек, туманимизда сиз ёшларни тадбиркорлик соҳасидаги қизиқишлари ҳамда бандлигини таъминлаш борасида бир қатор имкониятлар борлигини маълумот учун айтиб ўтсам:

- тадбиркорликни йўлга қўйишни режалаштирган ёшларга мамлакатимизда бир қатор имкониятлар яратилиб, уларга "Ҳар бир оила – тадбиркор” Давлат дастури доирасида ва "Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси томонидан имтиёзли кредитлар ажратилмоқда;

 

- 1 июлдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари 24 тадан 67 тага кўпайтирилади;

 

- 1 ой ипак қурти боқиб, пилла етиштирган касаначиларга 1 йил иш стажи белгиланмоқда;

 

- тикувчиликка қизиқадиган ёшларимиз туманимиз ҳудудида барпо этилаётган ва яқин кунларда ишга туширилиши режалаштирилаётган текстилларда иш бошлашлари мумкинлигини билдирмоқчиман. Ванғози, Кулолон ва Ғойибон маҳаллаларида қурилаётган 3 та текстилда 700 та янги иш ўрни яратилади;

 

- айни вақтда эса туманимизда "Ҳар бир ёшга 50 сотих” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида деҳқончиликка қизиқадиган, оиласи даромадини оширишга кўмаклашишни ният қилган сиз каби ёшларга ғалладан бўшаган жами 4287 гектар майдонларда экин экиб, даромад олиш учун 20 сотихдан 50 сотихгача ер ажратилади.

 

- шунингдек, йил сўнгига қадар 55 та турли кўламдаги лойиҳаларнинг ишга туширилиши натижасида 1000 нафарга яқин, умумий ҳисобда 2800 дан ортиқ ёшлар учун иш ўринлари яратишни режалаштирганмиз, бунда мактаб битирувчиларининг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор берилади. Бу борадаги ишлар доимий давом этади.

 

Бир сўз билан айтганда, сизлар катта ҳаётга қадам қўяркансиз, биз сизларни, келажагимиз бунёдкорлари бўлган азиз ёшларни доимо қўллаб-қувватлашга тайёрмиз.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

"ҲАР БИР ЁШГА 50 СОТИХ" ЛОЙИҲАСИ ДАВОМ

Янгиликлар июн 25, 2020
ҲАР БИР ЁШГА 50 СОТИХ

ҲАР БИР ЁШГА 50 СОТИХ

Янгиликлар июн 14, 2020
ТУМАН ҲОКИМИ Ш. Ш. НАБИЕВНИНГ НАВРЎЗ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИКНОМАСИ

ТУМАН ҲОКИМИ Ш. Ш. НАБИЕВНИНГ НАВРЎЗ БАЙРАМИ

Расмий табриклар / Тадбиркорларга / Фукароларга мар 21, 2020