/ / / ТУМАН ҲОКИМИ Ш. Ш. НАБИЕВНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 28 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИКНОМАСИ
Расмий табриклар

ТУМАН ҲОКИМИ Ш. Ш. НАБИЕВНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 28 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИКНОМАСИ

Расмий табриклар
baxriddin
16
ТУМАН ҲОКИМИ Ш. Ш. НАБИЕВНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 28 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ  ТАБРИКНОМАСИ
ТУМАН ҲОКИМИ Ш. Ш. НАБИЕВНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 28 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИКНОМАСИ


Барча туманимиз аҳлини энг улуғ, энг азиз айём – Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг қутлуғ йигирма саккиз йиллик байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. 
Муҳтарам Юртбошимиз таъкидлаганларидек, "Мамлакатимиз тарихида ўчмас саҳифа очган буюк истиқлол туфайли Ўзбекистон ўтган давр мобайнида жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаб, миллий тикланишдан, миллий юксалиш сари илгарилаб бормоқда". 
Бугунги кунда юртимизда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини таъминлаш, Ватанимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, унинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. 
Устувор вазифалар эса янада салмоқли. Аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилаш, тадбиркорлик ва хусусий мулк ривожига кенг имконият очиб бериш, ёшлар, хотин-қизлар, кекса авлод вакиллари, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш. Муҳими бу ғамхўрликларнинг натижаси нафақат мамлакатимизда, балки хорижда ҳам эътироф этилаётганида.
Янада қувончлиси шундаки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2019-2021 йилларда Навоий вилоятининг Қизилтепа туманини намунали туманга айлантириш бўйича ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори асосида ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, замонавий объектлар қуриш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишларига жами 853 миллиард сўм сарфланиши режалаштирилди. Бундан ташқари, "Обод қишлоқ" дастури асосида Кулолон, Ғойибон, Шейхон маҳаллаларида ва "Обод марказ" дастури асосида туман марказида ҳам кенг кўламдаги қурилиш-ободончилик ишлари давом этмоқда.
Айни вақтда туманда 1710 та корхоналар фаолият юритиб, шундан 1464  таси кичик бизнес субъектлари, 8 таси қўшма ва хорижий корхоналардир. Шу билан бирга, 1967 та якка тартибдаги тадбиркорлар ҳам ўз фаолиятини олиб бормоқда. 2019 йилнинг ўтган даври мобайнида 255 миллиард сўм маблағлар ўзлаштирилиб, 40 та лойиҳа амалга оширилди ва 410 та янги иш ўрни яратилди.
Шу билан бирга, ҳар қандай сувни тозалаш модулларини ишлаб чиқариш, кунига 40 тонна сутни қайта ишлаш қувватини ишга тушириш, йилига 3 минг тонна кунгабоқар мойи ишлаб чиқариш, пластмасса ва шиша идишлар ишлаб чиқариш, қуруқ меваларни қадоқлаш, тошни майдалаш каби лойиҳалар ишга туширилиб, кўплаб тумандошларимиз иш билан таъминланади. Бунинг натижасида 2023 йилга бориб туманда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1,8 бараварга ошади.
Туман аҳлининг Ватанимиз тараққиёти йўлидаги бунёдкорлик ишлари таҳсинга сазовор. Биринчи ярим йилликда саноат маҳсулотлари экспорти прогнози 114 фоизга, мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти прогнози 235 фоизга, қурилиш-монтаж, аҳолига хизмат кўрсатиш, транспорт, айниқса, агросаноат мажмуидаги кўрсаткичлар ортиғи билан бажарилди. Ғаллакорларимиз ҳар қачонгидан ҳам мўл ҳосил кўтариб, туман тарихида биринчи маротаба 26 минг тоннадан ортиқ ғалла давлат хирмонига топширилди.  
Йилнинг ўтган даврида давлат мактабгача таълим ташкилотлари сони 21 тадан 31 тага, уларга болажонлар қамрови 28 фоиздан 43 фоизга ошди. Байрам кунларида "Қуёшжон" ва  "Болалар сайёраси" мактабгача таълим ташкилотлари фойдаланишга топширилиши режалаштирилди.
"Обод қишлоқ" ва "Обод марказ" дастурлари асосида 24 миллиард сўмдан ортиқ маблағлар ҳисобига 4-, 27-, 17-, 38-, 5-умумий ўрта таълим мактаблари реконструкция қилинди, қўшимча ўқув блоклари қурилди. Ғойибон ва Шейхон массивларида 20 та оила янги ҳовлига кўчиб ўтади. 
Азиз тумандошлар! 
Туманимизни янада ривожлантириш ва "Намунали туман"га айлантириш йўлида жонбозлик кўрсатиб, ҳамжиҳатлик билан меҳнат қилаётган барча тумандошларимизга улуғ айём арафасида чин дилдан миннатдорчилик билдираман. 
Яна бир бор Сизларни Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг қутлуғ йигирма саккиз йиллик байрами билан табриклар эканман, шу муборак кунларда барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт-омад, хонадонларингизга файзу-барака тилайман. 
Ватанимиз равнақи ва халқимиз фаровонлигини ошириш йўлидаги масъулиятли ва шарафли ишларингизда улкан зафарлар тилайман.
Мустақиллик байрами барчамизга муборак бўлсин!

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан туманда ўтказилган байрам тадбирлари

Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати

Эълонлар / Янгиликлар / Тадбирлар авг 30, 2018
Қизилтепа тумани ҳокими Ш.Ш.Набиевнинг 2016 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари юзасидан ҳисоботи

Қизилтепа тумани ҳокими Ш.Ш.Набиевнинг 2016

Махаллий кенгаш / Хисоботлар фев 01, 2017
ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ!

ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ!

Расмий табриклар дек 25, 2014