/ / / Конституция – ҳуқуқ ва эркинлигимиз кафолати
Расмий табриклар

Конституция – ҳуқуқ ва эркинлигимиз кафолати

Расмий табриклар
rustamjon
447
Ассалому-алайкум бугунги тадбир иштирокчилари!
Аввало сизларни, сизлар орқали туманимизнинг барча аҳлини бугунги улуғ кун бахтимиз қомуси-Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати  билан  чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Ҳаётимиз қомуси бўлмиш Конституциямизни юксак қадрлаши-мизнинг сабаби аввало унинг коммунистик мафкура асосига қурилган эски маъмурий-буйруқбозлик ва тақсимот усулидан, мустабид тузумдан бутунлай воз кечганимизни эълон қилиб, биз учун янги давлат ва жамият қуришнинг энг муҳим принцип ва мақсадларини, вазифа ва нормаларини белгилаб берганида, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз. 
Конституциямиз бугунги кунда юртимизда мустақил, суверен демократик давлат барпо этиш, кўп укладли бозор иқтисодиёти таркибида хусусий мулк устуворлигини мустаҳкамлаш ва унинг ҳимоясини кафолатлаш, шунингдек, инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият ҳисобланган фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг асосий ҳуқуқий ва қонунчилик пойдеворига айланди. 
Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов таъкидлаганларидек, "Конституциямизнинг ҳеч нарса билан ўлчаб, баҳолаб бўлмайдиган беқиёс аҳамияти ва тарихий ролини, биринчи навбатда, биз бугун мутлоқо давлатчилик ва унинг ижтимоий-сиёсий тизимини яратиш, демократик тамойиллар асосига қурилган сиёсий ва иқтисодий тизимни шакллантириш учун зарур бўлган ҳуқуқий пойдеворни айнан асосий қомусимиз белгилаб берганида кўрамиз”. 
Қувончлиси шундаки, мамлакати-мизнинг ғоят қисқа вақт ичида эришган ютуқларида тумандошларимизнинг ҳам муносиб ҳиссаси бор. Туманимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг барча соҳаларида мамлакатимизда олдинги ўринларни эгаллаб келаётган экан бу меҳнаткаш тадбиркор халқимизнинг Ватанига фидойилигидан, албатта.
Азиз тумандошлар!
Биз янги – 2017-йилга эзгу ва олижаноб ниятлар билан қадам қўяётган эканмиз, давлатимиз ва жамиятимизнинг қудрати ва салоҳиятини, бутун борлиғимиз ва куч-ғайратимизни шу йўлда сафарбар этиш учун барча шароит ва имкониятлар яратилган. 
Мана яратилган имкониятлардан кенг фойдаланиб келаётган, бугунги кунда Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган барча тумандошларимизга ўз миннатдорчилигимни билдирар эканман, гўзал ва бетакрор Ўзбекистонимизнинг барча фуқаролари қатори, биз Қизилтепаликларга ҳам мустақиллик, конституциямиз берган имкониятлар ҳар биримиз ҳаётимизга бахт-саодат ва қувонч олиб келсин.
Ўзбекистонимиз жаҳон бўйлаб янада довруғ топаверсин. Ҳар бир кунимиз байрамона ўтаверсин. Бошлаган эзгу ишларингизга оллоҳ мададкор бўлсин.
Эътиборларингиз учун раҳмат!

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Президент карорлари / Указы Президента июл 20, 2015
ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ТАБРИГИ!

ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ТАБРИГИ!

Расмий табриклар май 09, 2015
ТУМАН ҲОКИМИ ТАБРИГИ!

ТУМАН ҲОКИМИ ТАБРИГИ!

Расмий табриклар мар 07, 2015