/ / / ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ТАБРИГИ!
Расмий табриклар

ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ТАБРИГИ!

Расмий табриклар
rustamjon
1023
  Ҳурматли фахрийлар, азиз тумандошлар!
  Туманимизнинг барча аҳлини 9-май "Хотира ва қадрлаш куни” байрами, шунингдек, 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 70 йиллиги билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
 Бугунги сана урушларда қурбон бўлган миллионлаб юртдошларимиз хотирасига таъзим қиладиган, бугун сафларимизда юрган, осмонимиз мусаффолиги, юртимиз равнақи йўлида хизмат қилган нуронийларга юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатиладиган эзгу санадир.
  Инсон хотираси муқаддас, қадр-қиммати азиз ва мўътабардир. 
 Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда кенг нишонланаётган Хотира ва қадрлаш куни мазмун-моҳиятида ана шундай инсонпарвар тамойиллар ўз ифодасини топган.
 Юртбошимиз таъкидлаганларидек, "Хотира, хотирлаш ҳақида гапирар эканмиз, бу тушунчани қадрлаш тушунчасидан ажратиб бўлмайди. Зеро, бугунги эркин ва фаровон ҳаётимизни кўз қорачиғидек асраш билан биргаликда Ватан озодлиги йўлида қурбон бўлган фидойи инсонларни ёдга олиш, уларнинг хотирасини абадийлаштириш, сўнмас жасоратини хотирамизда мангу сақлаш, инсоннинг тириклигида қадрига етиш биз учун ҳам фарз, ҳам қарздир”
  Дарҳақиқат, халқимиз, айниқса, ёшларимиз онгу шуурида ўтганларни ёд этиш, тирикларни қадрлаш каби инсоний фазилатлар тобора мустаҳкам қарор топиб бормоқда. Зеро, бу ёруғ кунларда ўтганлар руҳини шод этиш, мўътабар кексаларимиз дуосини олиш, тинч ва осойишта замоннинг қадрига етиш ҳамда шукроналик туйғуларини ҳис этиш бизга руҳий тетиклик ва куч-ғайрат бағишлайди.
  1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши ҳақида гап кетганда, Ватанидан олисларда кечган қирғинбарот урушга ўз яқинлари, жигарбандларининг кўзларини ёшлаб, дилларни ғамга чўмдирган ҳолда ўзбек халқининг бир ярим миллион фарзанди сафарбар қилинганлигини ва бу мудҳиш урушда уларнинг қарийб учдан бир қисми жанг майдонларида ҳалок бўлганлигини эслаш ниҳоятда оғир, албатта.
  Бугун ана шу суронли кунларни бошидан кечирган, ёшлик, навқиронлик йилларини урушда ўтказган, тақдир тақозоси билан ҳозирга бахтиёр кунларни кўришга мушарраф бўлган 18 нафар отахонларимиз ва 1 нафар мунис онахонимиз, шунингдек юртимиз тараққиётига ўзининг ҳиссасини қўшган ҳамда бугунги авлодни муносиб тарбиялашда биз билан бирга хизмат қилаётган сиз фахрийларимизга чуқур миннадорчилигимни билдираман.
  Мустақил она юртимиз, Ўзбекистонимизнинг бугуни ва эртаси, унинг порлоқ келажаги учун елкама-елка бўлиб, катта ҳаётий тажрибаларини баҳам кўраётган мўътабар инсонларнинг меҳнатларини қадрлаймиз.
  Ҳурматли ва муҳтарам фахрийлар!
 Бугунги шоду хуррам кунларга етиб келганимиз учун ҳаётини қурбон қилганлар руҳини муқаддас сақлаш ҳаммамизнинг бурчимиз. Шу билан бирга ватанпарварлик меҳнати курашчиларининг қадрига етиш ва улуғлаш ҳам инсоний бурчимиз.
  Бу қадриятлар халқимизни янада ҳамжиҳат бўлишга, азиз Ватанимизни тобора гуллатиб яшнатишга даъват этади.
  Бугунги қутлуғ сана билан барчаларингизни яна бир бор самимий муборакбод этар эканман, мустақил Ўзбекистонимиз осмони ҳамиша беғубор ва мусаффо бўлишини, хонадонингиздан файзу барака, фаровонлик аримаслигини тилайман.
  Ватан учун, эл- юрт учун хизмат қилган инсонларнинг номларини сақлаш, инсон хотирасини эъзозлаш йўлида қилинган бундай савобли ишлар ҳамда юртимиздаги тинчлик, осойишталик, бунёдкорлик ишлари янада давом этаверсин. 
  Қутлуғ кун барчамизга муборак бўлсин!

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

9-май хотира ва қадрлаш куни тадбирлари

9-май хотира ва қадрлаш куни тадбирлари

Янгиликлар май 07, 2017
ТУМАН ҲОКИМИНИНГ НАВРЎЗ БАЙРАМИ ТАБРИГИ!

ТУМАН ҲОКИМИНИНГ НАВРЎЗ БАЙРАМИ ТАБРИГИ!

Расмий табриклар мар 20, 2015
ТУМАН ҲОКИМИ ТАБРИГИ!

ТУМАН ҲОКИМИ ТАБРИГИ!

Расмий табриклар мар 07, 2015