/ / / ТУМАН ҲОКИМИ Ш. НАБИЕВНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ
Расмий табриклар / Фукароларга

ТУМАН ҲОКИМИ Ш. НАБИЕВНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ

Расмий табриклар / Фукароларга
Matbuot kotibi
0
172

Ассалому алайкум, азиз тумандошлар!

Авваламбор барчангизни қувончли айём, энг улуғ ва энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг шонли 30 йиллиги билан самимий муборакбод этаман.

Ўтганушбу қисқа даврда жонажон Ўзбекистонимиз машаққатли, шу билан бирга, шарафли истиқлол йўлини босиб ўтди. Айниқса, сўнгги беш йил мобайнида муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатимизнинг бутун дунёга очилиши учун барча шароитларни яратмоқда. Жаҳон ҳам ўз ўрнида, Ўзбекистонга юз тутмоқда.

Юртимизда Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз йиллиги"Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!"деган бош ғояасосида нишонланмоқда. Аҳолимизнинг розилиги, уларга зарурий шарт-шароитларни яратиш орқали кўзларида ишонч ва бахтни кўриш эркин ва фаровон ҳаёт намунасидир.

Қадрли тумандошлар!

Барчамизга маълумки, 2020 йилдан буён мамлакатимизда, бутун дунёда бўлгани каби, коронавирус инфекцияси билан боғлиқ карантин ҳолати давом этмоқда. Шукурки, юртимизда ўз вақтида кўрилган тегишли чора-тадбирлар, бажарилган амалий ишлар натижасида мамлакат иқтисодиёти, ижтимоий ҳаёти барқарор давом этмоқда.

Айни кунларда халқимизни ушбу касалликдан ҳимоялаш мақсадида эмлаш ишлари амалга оширилмоқда. Вакцинация ягона нажотлигини, у орқали ўзини, шу билан бирга оиласи, яқинлари ва кўпчиликни коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилишини чуқур англаган масъулиятли тумандошларимиз бу борада ҳам ўз фаолликларини намойиш этишмоқда. Шу ўринда, эмланмаган тумандошларимиздан ўзлари ва ўзгалар ҳаётига бефарқ бўлмасдан ушбу касалликка қарши эмланишни сўрайман.

Азиз тумандошлар!

Йилнинг ўтган даврида туманимизда 406 миллиард сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилди, 353,4 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари, 281,5 миллиард сўмлик истеъмол товарлари; йилнинг биринчи ярмида 1 триллион 90,9 миллиард сўмлик қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

Шу даврда амалга оширилган инвестиция дастурлари натижасида қиймати 237,2 миллиард сўмлик жами 163 та лойиҳалар ишга туширилди. Натижада 48,5 миллиард сўмлик банк кредит маблағлари ва 2,5 миллион долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштирилди ҳамда 600 га яқин янги иш ўринлари яратилди. Шу билан бирга, йилнинг ўтган даврида "Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат дастури доирасида 3011 нафар тумандошларимизга 76,3 миллиард сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди.

Йил якунигача ишга тушириладиган ҳамда амалга оширилаётган йирик лойиҳалар доирасида яна 84 та лойиҳа ишга туширилиб, 700 га яқин янги иш ўринлари яратишни мақсад қилганмиз.

Янги Ўзбекистон бағрида янгича қиёфа касб этаётган туманимизда қурилиш-бунёдкорлик ишлари ҳам жадал суръатларда давом этмоқда.

Жорий йилда "Обод қишлоқ” дастури доирасида туманнинг энг олис маҳаллаларидан бўлмиш Айрончи маҳалласида 18,3 миллиард сўмлик, Гулбоғ маҳалласида эса 24,2 миллиард сўмлик қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилиши, инфраструктуранинг яхшиланиши натижасида 6 мингга яқин тумандошларимизнинг ҳаётида катта ўзгаришлар бўлди.

Шу билан бирга, тумандаги қолган барча маҳалла фуқаролар йиғинларида 111,7 миллиард сўмлик қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Маҳаллий бюджетнинг орттириб бажарилган маблағлари ҳисобидан ҳам бир қатор маблағлар ушбу ишлар учун йўналтирилиб, ишлар жадал суратларда олиб борилмоқда.

Қадрли тумандошлар!

Аҳоли билан ишлашда мамлакатимиз бўйлаб татбиқ этилган "маҳаллабай” ва "хонадонбай” ишлаш тизими ўз самарасини бераётгани ҳеч кимга сир эмас. Натижада давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири – "Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”тамойили ўз ифодасини топмоқда. Вилоят ва туман даражасидаги барча сектор раҳбарлари ўз ҳудудларида доимий равишда аҳоли билан қабуллар ўтказиши натижасида йилнинг ўтган етти ойида 2754 нафар тумандошларимизнинг мурожаатлари бирма-бир ўрганилиб, ўз ечимини топди.

 

Хабарингиз бор, юртимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2020 йилда "Темир дафтар”, жорий йилда эса "Ёшлар дафтари” ва "Аёллар дафтари” ташкил қилинди.

Ушбу дафтарларга киритилган ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ҳамда иштиёқи бор, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган тумандошларимизнинг ҳаётини яхшилашда, уларнинг муаммоларини бартараф этишда бир қатор амалий ишлар бажарилди.

Хусусан, йил аввалида "Ёшлар дафтари”га 3053 нафар ёшларимизни киритган эдик. Уларнинг муаммолари билан мунтазам равишда ишлаш орқали 1090 нафарига имтиёзли кредит ажратилди, 1191 нафари доимий иш ўринига жойлаштирилди, 355 нафарига "Ҳар бир ёшга бир гектар” тамойили асосида ер майдони ажратилди, 52 нафари ҳунармандларга бириктирилиб, ўз фаолиятини бошлади. Шунингдек, 500 га яқин ёшларнинг ўз тадбиркорлигини йўлга қўйишида кўмаклашилиб, амалий ёрдам берилди.

"Аёллар дафтари”нинг биринчи босқичида 2250 нафар аёллар киритилган эди. Амалга оширилган тегишли чора-тадбирлар натижасида уларнинг муаммолари ҳал этилди.

Эндиликда бу хайрли ишларни давом эттирган ҳолда "Аёллар дафтари”нинг иккинчи босқичида 2278 нафар аёллар рўйхати шакллантирилди. Айни кунларда уларнинг ишсиз тоифасига киритилганларига субсидия асосида жўжа чиқариш инкубаторлари, электр печи; боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд, ногиронлиги мавжуд, қарамоғида ногирон фарзанди бўлган боқувчисини йўқотган аёлларнинг 664 нафарига 1 ойлик озуқа захираси билан 20 бошдан парранда тарқатилмоқда. Шунингдек, тиббий ҳимояга муҳтож 664 нафар аёлга тиббий, 490 нафар аёлга ҳуқуқий ва психологик ёрдам берилади.

Байрам кунларида тумандошларимизга байрам кайфиятини улашиш мақсадида Айрончи МФЙда янги маҳалла биноси, 10-умумий ўрта таълим мактаби; Гулбоғ МФЙда янги маҳалла биноси, "Олмазор” оилавий шифокорлик пункти ва 2-умумий ўрта таълим мактаби; шунингдек, 22-, 27-, 34-умумий ўрта таълим мактаблари, 7-, 15-, 30-давлат мактабгача таълим ташкилотлари, Хушарти ва Хўжақўрғон МФЙ бинолари ҳамда бир қатор инфратузилма объектларини фойдаланишга топширамиз.

Азиз тумандошлар!

Жонажон Қизилтепамизда амалга оширилаётган кенг кўламли ишларда, унинг янги марраларни забт этишида, ютуқларида Сиз каби фидойи тумандошларимизнинг ҳиссаси беқиёслигини алоҳида таъкидламоқчиман.

Сиз, азиз ва муҳтарам тумандошларимизни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллик байрами билан яна бир бор чин қалбимдан самимий табриклайман.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, янги-янги ютуқлар, оилавий хотиржамлик ёр бўлсин!

Жонажон Ватанимиз, хонадонларимиздан тинчлик-осойишталик, файзу барака ҳеч қачон аримасин!

Мустақиллик байрами барчага муборак бўлсин!


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ТУМАН ҲОКИМИНИНГ АҲОЛИГА МУРОЖААТИ

ТУМАН ҲОКИМИНИНГ АҲОЛИГА МУРОЖААТИ

Фукароларга авг 20, 2021
ТУМАН ҲОКИМИ Ш. Ш. НАБИЕВНИНГ ТУМАН АҲОЛИСИГА ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКНОМАСИ

ТУМАН ҲОКИМИ Ш. Ш. НАБИЕВНИНГ ТУМАН АҲОЛИСИГА

Расмий табриклар / Янгиликлар / Фукароларга дек 31, 2020
ТУМАН ҲОКИМИ Ш. Ш. НАБИЕВНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 29 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИКНОМАСИ

ТУМАН ҲОКИМИ Ш. Ш. НАБИЕВНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

Расмий табриклар / Янгиликлар / Фукароларга сен 01, 2020