/ / / ТУМАН ҲОКИМИНИНГ НАВРЎЗ БАЙРАМИ ТАБРИГИ!
Расмий табриклар

ТУМАН ҲОКИМИНИНГ НАВРЎЗ БАЙРАМИ ТАБРИГИ!

Расмий табриклар
rustamjon
1796
   Ассалому-алайкум азиз тумандошлар!
  Шу мунаввар тонгда сиз азизларни, сизлар орқали бутун туманимиз халқини Наврўз айёми билан чин қалбимдан табриклайман.
   Она табиатни эъзозлаган, унинг сир-асрорларини мукаммал ўрганган, у билан мувофиқ яшашни ўзларига бахт деб билган ўтмиш аждодларимиз буюк, муқаддас бу байрамни яратганлар ва асрлар оша эъзозлаб, ҳар қандай ёвуз душманлардан ҳимоялаб, асраб-авайлаб келганлар. 
  Айни шу паллада худдики табиат олами билан уйғун ва муштарак бўлиб, бу осуда ҳаётни ҳар бир кунининг қадрига етиб, шукроналик ҳиссиёти билан яшаш кераклигини яна бир бор англаймиз.
  Бундай ажойиб лаҳзаларда миллати, тили, динидан қатъий назар, юртимизда яшаётган ҳар қайси инсон, ҳар қайси оила шоду хуррамлик билан баҳор соғинчи ва орзу-ниятларини, ёруғ чеҳрасини намоён этишга интилади.
  Ҳар қандай ғараз, гиналар ва низолардан воз кечиб, тинч ва осойишта ҳаётнинг қадрига етиш, аҳиллик ва бирдамлик, элатлар орасида ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик нақадар бебаҳо бойлик эканини улуғлаши, ўзининг даъватлари билан Наврўз байрами халқимизнинг қарашларига ғоят ҳамоҳангдир.
  Айни ана шундай чуқур мазмун ва маънога эга бўлгани туфайли, хосият ва файз, қут-барака ва мурувват каби хусусиятларни ўзида мужассам этиши билан кун ва тун тенг келадиган шарқона Янги йилимизни – бу гўзал баҳор айёмини барчамиз орзиқиб кутамиз, эъзозлаймиз, хурсандчилик билан умуммиллий байрам сифатида ўтказамиз.
  Мана шундай бетакрор фаслда халқимизга мансуб бўлган, уларнинг одатига айланиб кетган қадриятлар – бир-бирига меҳр-оқибат кўрсатиш, беморлар, кўнгли ярим инсонларга беминнат ёрдам бериш, табаррук кексаларимизнинг дуосини олиш каби езгу фазилатларни яққол намоён етиб, ўз қувончи ва шодлигини яқинлари, дўсту ёрлари, қўни-қўшнилари билан баҳам кўришга интилади.
  Шу билан бир қаторда, Наврўз инсонларни ҳаётга янгича қараш, янги-янги зафарлар, улкан бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларига бел боғлаб киришишга чорлаши билан ҳам аҳамиятлидир.
  Шу ўринда, ўзларининг машаққатли меҳнатлари билан дастурхонларимизнинг тўкин-сочинлигини таъминлаш мақсадида ерга уруғ қадаётган бободеҳқонларимизга ва уларга камарбаста бўлаётган сиз азизларга мўл ҳосил етиштиришда омад ва қут-барака тилайман.
   Азиз тумандошлар!
  Сизларни ва сизлар орқали барча тумандошларимизни яна бир бор уйғониш ва яшариш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат, янгиланиш рамзи бўлган Наврўзи олам билан чин юракдан самимий муборакбод этаман.
   Меҳр-оқибат, ҳалоллик, меҳнатсеварлик ва шижоат каби эзгу хислатларни ўзида мужассам этган бу улуғ айёмга хос гўзал фазилатлар сиз азизларни асло тарк этмасин.
  Барчаларингизга сихат-саломатлик, бахту саодат, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман.
   Наврўзу олам барчамизга муборак бўлсин, азиз тумандошлар!

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ТАБРИГИ!

ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ТАБРИГИ!

Расмий табриклар май 09, 2015
ТУМАН ҲОКИМИ ТАБРИГИ!

ТУМАН ҲОКИМИ ТАБРИГИ!

Расмий табриклар мар 07, 2015
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Президент карорлари фев 26, 2015