/ / / ТУМАН ҲОКИМИ ТАБРИГИ!
Расмий табриклар

ТУМАН ҲОКИМИ ТАБРИГИ!

Расмий табриклар
rustamjon
1353
  Ассалому-алайкум муҳтарама онахонлар, азиз опа-сингиллар! 
  Барчамиз орзиқиб, кутган сўлим баҳор кириб келиши билан табиат очилиб, кўнгилларимиз ёруғ туйғуларга тўлиб бораётган мана шу қутлуғ айёмда Сиз аёлларни, барча мўътабар онахонлару мунис опа-сингилларимизни, сизлар орқали барча туманимиз хотин-қизларини 8-март "Халқаро хотин-қизлар байрами” билан чин қалбимдан муборакбод этаман.
Сизларга қалбимиз тўрида бўлган энг эзгу тилакларимиз, чуқур ҳурмат ва эҳтиромимизни изҳор этиш учун барчамизга яна бир имкон бериб, бамисоли кўклам элчиси каби кириб келадиган бу байрам баҳорнинг ўзи каби қадрли ва севимлидир.
Зеро, ушбу байрамнинг айнан кўкламнинг илк кунларида нишонланишида ҳам кенг маъно мужассам бўлиб, мунис аёлларимиз баҳор каби ҳаётимизга янгиланиш ва яшариш, қалбимизга қувонч ва шодлик туйғуларини улашади. Шу боис ҳам баҳор ва аёл сўзлари бир-бирига нақадар ҳамоҳанг ҳамда уйғундир.
Муҳтарам юртбошимиз таърифлари билан айтганда, "Оилани ҳам, жамиятни ҳам бирлаштириб, унга файзу барака киритадиган, хонадонларимизни меҳр-муҳаббат, нафосат, эзгулик нури билан мунаввар қиладиган зотлар ҳам, аслида, мўътабар оналаримиз, мунис опа-сингилларимиздир”.
Аёл зоти ўзининг нафосати ва латофати, муҳаббати ва садоқати, оналик меҳри том маънода Яратганнинг тенгсиз мўъжизасидир.
Кўнглимиз фариштаси, хонадонимиз чироғи, оила таянчи бўлмиш аёл сиймоси халқимиз тасаввурида азал-азалдан эзгулик ва фидойилик тимсоли бўлиб келади.
Азалдан муҳтарама аёлларимизга хос бўлган меҳнатсеварлик, меҳрибонлик, шукроналик ва орасталик, рўзғорни, умуман, оила ҳаётини оқилона бошқариш фазилатлари энг юксак таҳсинларга сазовордир.
Бежиз Мутафаккир шоир Алишер Навоий "Жаннат оналар оёғи остида” деб айтмаганлар.
Азиз опа-сингиллар!
Фурсатдан фойдаланиб, туманимиз ижтимоий-иқтисодий ривожига ҳисса қўшаётган Сиз азизларни гўзаллик ва нафосат айёми-қутлуғ байрамингиз билан яна бир бор самимий муборакбод этаман. Сизларга ва бутун туманимиз хотин-қизларига баҳорий хуш кайфият, оилавий тинчлик, хонадонларингизга файзу-барака тилайман.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ТАБРИГИ!

ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ТАБРИГИ!

Расмий табриклар май 09, 2015
ТУМАН ҲОКИМИНИНГ НАВРЎЗ БАЙРАМИ ТАБРИГИ!

ТУМАН ҲОКИМИНИНГ НАВРЎЗ БАЙРАМИ ТАБРИГИ!

Расмий табриклар мар 20, 2015
ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ!

ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ!

Расмий табриклар дек 25, 2014