/ / / ТУМАН ҲОКИМИ Ш. Ш. НАБИЕВНИНГ НАВРЎЗ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАБРИКНОМАСИ
Расмий табриклар / Фукароларга

ТУМАН ҲОКИМИ Ш. Ш. НАБИЕВНИНГ НАВРЎЗ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАБРИКНОМАСИ

Расмий табриклар / Фукароларга
baxriddin
0
181

Қадрли тумандошлар!

Ҳурматли нуроний отахон ва онахонлар!

Азиз ёшлар!

Ушбутароватли кунларда гўзал диёримизга барчамиз орзиқиб, соғиниб кутган Наврўзи олам кириб келмоқда.

Минг йиллар давомида маънавий ҳаётимизнинг кўрку зийнати бўлиб келаётган буажойиб, хосиятли байрам бугун қалбларимизга яна чексиз қувонч вазавқ бағишламоқда.

Аввало сизларни, сизлар орқали байрам кунларида хонадонларимизга ташриф буюрадиган меҳмонларимизни фасллар келинчаги бўлмиш баҳор билан, азалий ва боқий байрамимиз – Наврўзи олам билан муборакбод этаман.

Навбатдаги Наврўзи олам байрамини дунё ҳамжамияти орасида обрў ва эътибор топиб бораётган Ўзбекистонимизнинг ҳар бир фуқароси каби биз, қизилтепаликлар учун ҳам ғоятда масъулиятли ва шарафли, мамлакатимиз мустақиллигининг шонли ўттиз йиллиги нишонланадиган йилда кутиб олмоқдамиз.

Йилнинг энг муҳим вазифалари муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Республика Олий Мажлисига Мурожаатномаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Фармонида аниқ белгилаб берилган.

Бу вазифалар асосида туманимизда ҳам аниқ чора-тадбирлар белгиланди. Аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, маҳаллаларни янада обод қилиш, барча соҳаларда самарадорликни ошириш, айниқса, тумандошларимизни иш билан банд қилиш ва уй-жойга бўлган талабини қондириш, таълим ҳамда аҳоли саломатлигини яхшилашга оид тадбирларни изчил амалга ошириш, янги иш ўринларини яратиш чора-тадбирларимизнинг асосий қисмини ташкил этади.

Жорий йилдан бошлаб мамлакатимиз бўйлаб бажариладиган ишлар янги – "маҳаллабай” ишлаш тизими асосида амалга оширилаётгани барча раҳбарларнинг аҳоли билан янада яқиндан мулоқот қилиши, уларнинг муаммоларини жойида ўрганиб, тезда бартараф этилишига замин яратмоқда. Бунинг натижасида давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бирига айланган "Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” тамойили ўз ифодасини топмоқда.

Юртимизда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхати, яъни "темир дафтар” тузилган эди. Худди шунингдек, эндиликда туманимизда "темир дафтар”дан алоҳида равишда "Аёллар дафтари” ва "Ёшлар дафтари” ҳам шакллантирилди. Унга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган 4372 нафар ёшлар ва 2250 нафар хотин-қизлар киритилди. Улар билан тизимли, манзилли ишлаш йўлга қўйилган бўлиб, мавжуд муаммоларини бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар асосида ишлар амалга оширилмоқда.

Туманимизда жорий йил давомида 2000 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу иш ўринларига "Аёллар дафтари” ва "Ёшлар дафтари”га киритилган тумандошларимизни жойлаштириш устувор вазифаларимиздан бири.

Тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш ҳам долзарб вазифа бўлади. Бу борада барча банклар орқали жами 528 миллиард сўмлик кредитлар ажратилиши режалаштирилган.

Аҳоли, хусусан ёшларнинг касб-ҳунарли бўлишларини таъминлаш мақсадида барча йўналишлар бўйича 498 нафар тумандошимиз касбга ўқитилади.

Қишлоқ хўжалигида 2350 гектар майдонда сув тежовчи технологиялар жорий этилиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилади.

Ҳудудларда аҳолининг ичимлик суви, электр энергияси ва табиий газга бўлган эҳтиёжни қондириш, қишлоқларни янада обод қилиш чоралари кўрилади. Айрончи ва Гулбоғ маҳаллаларида "Обод қишлоқ” дастури амалга оширилади. Туман марказидаги Алишер Навоий ва Ўзбекистон маҳаллаларида 370 хонадонга мўлжалланган 16 та кўп қаватли уйлар қурилади.

Болажонларимизни мактабгача таълим тизимига қамраб олиш ҳозирги 70,2 фоиздан йил охирига қадар 82 фоизга етказилади.

 

Қадрли тумандошлар!

Бу ва истиқболдаги бошқа вазифаларни бекаму-кўст бажариш ва туманимизнинг мамлакатимиз миқёсидаги обрў-эътиборини кўтариш ҳар биримизнинг ўз бурчимизни нечоғли бажаришимизга, ҳамжиҳатлигимизга, ватанпарварлигимизга боғлиқлигини бир зум ҳам унутмаслигимиз лозим. Зеро Наврўзи оламнинг энг улуғ қадриятлари ҳам эзгу амалларни рўёбга чиқаришдан иборат.

Яна бир бор барчани қадим ва ҳамиша навқирон Наврўз байрами билан табриклайман. Наврўз ҳар биримизга яхши кунларни олиб келсин.

Ҳаётингиз баҳор тонгидек тиниқ, бахтли вафаровон бўлсин!

Шарқона Янги йилимиз— Наврўзи оламнинг қадами қутлуғ вабаракали келсин!

Наврўз муборак бўлсин!

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ТУМАН ҲОКИМИ Ш. Ш. НАБИЕВНИНГ НАВРЎЗ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИКНОМАСИ

ТУМАН ҲОКИМИ Ш. Ш. НАБИЕВНИНГ НАВРЎЗ БАЙРАМИ

Расмий табриклар / Тадбиркорларга / Фукароларга мар 21, 2020
ТУМАН ҲОКИМИ Ш. Ш. НАБИЕВНИНГ ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКНОМАСИ

ТУМАН ҲОКИМИ Ш. Ш. НАБИЕВНИНГ ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКНОМАСИ

Расмий табриклар / Фукароларга янв 01, 2020
ТУМАН ҲОКИМИ Ш. Ш. НАБИЕВНИНГ НАВРЎЗ УМУМХАЛҚ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАБРИКНОМАСИ

ТУМАН ҲОКИМИ Ш. Ш. НАБИЕВНИНГ НАВРЎЗ УМУМХАЛҚ

Расмий табриклар / Фукароларга мар 21, 2019

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Ўзбекистон кўчаси, 43-уй.
Почта индекси: 210400
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш бўлимининг иш вақти: 09:00 - 17:00

Алоқа рақами: +(99879) 555-31-75
факс: (0-436) 555-22-05
Ишонч алоқа рақами: (0-436) 555-22-05
E-mail: qiziltepa@nv.uz

Сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Хамроев Бахриддин Баходирович

Маъмурият билан боғланиш ёки бирор масала юзасидан мурожаат этиш

Фойдали мақолалар

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, QIZILTEPA.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!
Сайт ишланмаси - ЦИТО-Навои .