/ / / ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ!
Расмий табриклар

ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ!

Расмий табриклар
rustamjon
1992
ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ!Қадрли тумандошлар!
  Шу кунларда барчамиз ҳаётимизда ўчмас из қолдирган 2014 йил билан хайрлашиб, эзгу қадамлар билан кириб келаётган 2015 йилни кўтаринки кайфият ва шоду хуррамлик билан қарши олмоқдамиз.
Фурсатдан фойдаланиб, бутун туманимиз аҳлини Янги йил байрами билан чин қалбимдан табриклайман.
Ўтиб бораётган йилимиз ўзининг ниҳоятда шиддаткор, тиғиз руҳи ҳамда қувончли воқеалари билан тарихда ўчмас из қолдирмоқда.
Муҳтарам Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов раҳнамолиги, собитқадам раҳбарлиги остида юртимизда, аввало тинчлик- осойишталик, фаровонлик таъминланди.  Кенг кўламда ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Энг муҳими, 2014 йилнинг «Соғлом бола йили» деб эълон қилиниши баркамол авлодни тарбиялашнинг яна бир ёрқин намунаси бўлди. Мазкур йилда Давлат ва туман дастурлари асосида белгиланган вазифаларимиз тўлақонли рўёбга чиқарилди.  Бу мақсадга 6 миллиард 628 миллион 300 минг сўм бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар, 6 миллиард 201 миллион 400 мингминг сўм ҳомийлар маблағлари, 12 миллиард 727 миллион сўмдан кўпроқ тижорат банклари кредитлари ҳисобидан жами 25 миллиард 557 миллион 700 минг сўм маблағ сарфланди.
Таълим муассасалари ҳамда касб-ҳунар коллежларида, аҳоли ўртасида  олиб борилган тарғибот-ташвиқот, тиббиёт муассасалари тармоқларида оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш учун саъй-ҳаракатлар улуғ мақсадларимиз ижросида муҳим омил бўлди. «Болалар спорт мажмуаси», 3-умумий ўрта таълим мактаби ёшлари учун замонавий спорт зали, Тошработ, Ҳусбуддин қишлоқ врачлик пунктларининг қурилиб фойдаланишга топширилиши, кўплаб ёш оилаларга моддий ёрдамлар кўрсатилгани, 112 нафар боланинг Корея Республикаси Инха госпитали малакали мутахассислари кўригидан ўтказилгани, ёз мавсумида ўтган йиллардагига қараганда анча кўп болаларнинг саломатлигини таклашга эришилгани каби хайрли ишларни санайверсак яна давом этади.
Йилимиз пахтачилик, ғаллачилик, чорвачилик, саноат, транспорт ва бошқа соҳаларда ҳам муваффақиятли якунланаётгани қувонарли. Бу туманимиз меҳнат аҳлининг қийинчиликлардан чўчимаслиги, Қизилтепамиз шон-шуҳратини оширишга ўзини масъул деб билганлиги натижасидир.
   Маълумки, 1997 йилдан бошлаб, ҳар бир кириб келаётган йилга ном бериш асосида халқимиз ҳаёти учун ўта муҳим бўлган ижтимоий йўналишида хайрли ва эзгу ишлар амалга оширилиб, келинмоқда.
Юртбошимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов томонидан келгуси 2015 йилни «Кексаларни эъзозлаш йили» деб ном берилиши айни муддао. Зеро, қадрият деб аталмиш қадимий миллий удумимиз бугунлик кунда ўзининг ватанпарварлик хислати билан барчамизни эзгуликка етаклаётган отахон-онахонларга жуда муносиб. Ҳаётнинг аччиқ қисматларини бошидан кечирган нуронийларимиз бебаҳо маслаҳатчиларимиз, суянчларимиз ҳисобланадилар. Улар оилалар мустаҳкамлиги, юрт тинчлиги, ободлигини тилаб дуога қўл очганлари замирида жуда катта ҳикматлар маъноси мужассам. Бу ҳар бир фуқаронинг аҳилликка, осойишталигимизни кўролмайдиган ғанимлардан ҳушёр бўлишга, хонадонларни обод ва кўркам қилишга, яратилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланишга даъватдир. Демак, кексаларни ҳурматлаш, қадрлашни ҳамиша ёдда тутишимиз керак.
    Азиз тумандошлар!
    Яна бир бор барчангизни кириб келаётган Янги-2015 йил билан чин юракдан самимий табриклайман.
Сизларга мустаҳкам соғлик-саломатлик, оилавий бахту-саодат, Ватанамиз равнақи йўлидаги масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман.
    Юртимиз тинч, мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ТАБРИГИ!

ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ТАБРИГИ!

Расмий табриклар май 09, 2015
ТУМАН ҲОКИМИНИНГ НАВРЎЗ БАЙРАМИ ТАБРИГИ!

ТУМАН ҲОКИМИНИНГ НАВРЎЗ БАЙРАМИ ТАБРИГИ!

Расмий табриклар мар 20, 2015
ТУМАН ҲОКИМИ ТАБРИГИ!

ТУМАН ҲОКИМИ ТАБРИГИ!

Расмий табриклар мар 07, 2015