/ / / "Тинчлик ва барқарорлик буюк неъмат"
Мажлислар

"Тинчлик ва барқарорлик буюк неъмат"

Мажлислар
rustamjon
941
 Жорий йилнинг 18 август куни туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита билан ҳамкорликда Мустақилликнинг 24 йиллиги арафасида  "Тинчлик ва барқарорлик буюк неъмат” мавзусида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувни туман ҳокимининг 1-ўринбосари С.Сатторов очиб, йиғилиш иштирокчиларини мустақилликнинг 24 йиллиги билан табриклаб, сўзни Тошкент Ислом институти катта ўқитувчиси А.Тошпўлатовга берди.
   А.Тошпўлатов ўз сўзида тарихан қисқа давр ичида Ўзбекистоннинг оламшумул тараққий этиб кетганлиги, ҳар қандай соҳада ислоҳотлар асосида ютуқларга эришаётганлиги, шу каби юртимиздаги табиий ер усти ва ости бойликлар ва имкониятлардан ўз манфаати йўлида фойдаланмоқчи бўлган давлатлар ва турли ташкилотлар томонидан халқимизнинг маънавиятига таъсир этган ҳолда уларни ўз таъсирига олиш ва улардан ҳар қандай усулда ва йўлда фойдаланиш ҳолатлари учраб турганлиги, айниқса араб давлатларидаги қалтис вазият, улардан огоҳ ва ҳушёр бўлиш тўғрисида асосланган фикрлар билан маъруза қилиб ўтди.
   Шу каби йиғилиш давомида сўзга чиқган  Ўзбекистон мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги бош имом-хатиби Т.Рўзиев ҳам аҳоли айниқса ёшлар онгида она ватанга бўлган меҳр-муҳаббат, одамлар ўртасида ўзаро меҳр-оқибат туйғуларини мустаҳкамлаш, оилаларда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ва фарзандларимизни баркамол қилиб тарбиялаш, тинчлик замонада шукрона илиб яшаш борасида маъруза қилди.
   Ўтказилган тадбир давомида  Тошкент Ислом институти томонидан тайёрланган видеороликлар намойиш этилиб ўтилди.
    Тадбирдан фотолавҳалар:




Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

Учрашувлар бўлиб ўтди

Учрашувлар бўлиб ўтди

Янгиликлар / Тадбирлар авг 20, 2015
Маънавий-маърифий, маданий тадбирлар

Маънавий-маърифий, маданий тадбирлар

Мажлислар / Тадбирлар / Мероприятия авг 10, 2015
МУСТАҚИЛЛИКНИНГ 23 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ТАНТАНА

МУСТАҚИЛЛИКНИНГ 23 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ТАНТАНА

Янгиликлар сен 01, 2014