/ / ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ
Xокимият / Фукароларга / Меъёрий хужжатлар / Хоким карорлари

ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ

Xокимият / Фукароларга / Меъёрий хужжатлар / Хоким карорлари
rustamjon
1383
        Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 102-сонли қарорининг 3-бандиги мувофик, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитасининг 2014 йил 23 декабрдаги 227/01-14-сонли хати хамда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси, Молия ва Иқтисодиёт вазирликлари ўртасида келишилган 2015 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини инобатга олган ҳолда ва Навоий вилоят ҳокимининг 2014 йил 31 декабрдаги Қ-173-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида
 
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
 
    1. Навоий вилоят ҳокимининг 2014 йил 31 декабрдаги Қ-173-сонли қарори рахбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.  
    2. Қуйидагилар:
   2015 йилда Навоий вилоятида давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг ягона энг кам ставкалари иловага мувофиқ тасдиқланганлиги маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
   3. Белгилаб қуйилсинки, давлат мулкини балансида сақловчиларнинг мансабдор шахслари уларнинг тасарруфида бўлган фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотларни "Навоий вилояти давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонасига ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли берилиши учун шахсан жавобгардирлар.
    4. Туман "Қизилтепа тонги” газетаси тахририяти (Р.Мақсудов) ва туман ҳокимлиги Умумий бўлим мудири (Б.Ҳамроев) лар мазкур қарорни газетага эълон қилинишини ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминласинлар.
    5. Мазкур қарор 2015 йил 10 январдан кучга киритилсин.
    6. Туман ҳокимининг 2014 йил 10 январдаги К-01/15-сонли қарори 2015 йил 1 январдан ўз кучини йуқотган деб ҳисоблансин. 
    7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари Н.Хайитов зиммасига юклатилсин.
 
 Туман хокими:   Ш.Набиев
2014 йил 31 декабрь, Қ-12/994

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

Қизилтепа туманининг 2016 йилги маҳаллий бюджети параметрлари ҳамда Навоий вилоят ҳокимининг 2016 йил 9 январдаги Қ-4-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида

Қизилтепа туманининг 2016 йилги маҳаллий

Меъёрий хужжатлар / Хоким карорлари янв 22, 2016
ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

Эълонлар / Янгиликлар / Хоким карорлари фев 19, 2015
Қизилтепа туман ҳокимининг 2015 йилги  Маҳаллий  бюджети параметрлари тўғрисидаги қарори

Қизилтепа туман ҳокимининг 2015 йилги

Хоким карорлари янв 05, 2015