Бош саҳифа > Туман ташкилотлари / Эълонлар / Янгиликлар / Фукароларга > “ҚИЗИЛТЕПА ТОНГИ” ГАЗЕТАСИ ТАҲРИРИЯТИ

“ҚИЗИЛТЕПА ТОНГИ” ГАЗЕТАСИ ТАҲРИРИЯТИ


10-09-2019, 18:14. Муаалиф: baxriddin

Қизилтепа тумани 1935 йил 9 мартда ташкил этилган. Шунинг учун ҳам ўша вақтдаги туман партия қўмитаси ва туман ижроия қўмитаси органи бўлган "Совет пахтаси учун” газетаси 1935 йил сентябрдан чиқа бошлаган. Туман 1961 йил Ғиждувон тумани таркибига қўшилгач газета чиқиши тўхтатилган, 1970 йилда қайта ташкил этилган ва газета "Қизил тонг” номи билан чиқа бошлаган. 1998 йилдан эса газета "Қизилтепа тонги” номи билан нашр этиляпти.

"Совет пахтаси учун” газетасига М. Раҳимов, С. Ёқубов, Ҳ. Шакаров, Ж. Ҳожиев, Р. Қодиров, Н. Абдуллаев ва Б. Йўлдошевлар муҳаррирлик қилганлар. "Қизил тонг” газетасини эса Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Мурод Халил етти йил бошқарган. "Бухоро ҳақиқати” ва "Дўстлик байроғи” вилоят газеталарида бош муҳаррир бўлган иқтидорли журналист шоир, ёзувчи Умид Сатторовнинг муҳаррирлик фаолияти ҳам "Қизилтепа тонги” ("Қизил тонг”) билан боғлиқ.

Таҳририят ҳар йили 5-6 йўналишда танловлар эълон қилади.Ҳар чорак якуни бўйича танловлар ғолиблари таҳририят томонидан мукофотланадилар.

Ҳар йили касб байрами ва мустақиллик байрами муносабати таҳририят томонидан ўтказиладиган тадбирларга уч юзга яқин фаол жамоатчи мухбирлар таклиф этилади. 

"Қизил тонг” газетаси гарчанд "Совет пахтаси учун”нинг вориси – туман газетаси бўлса-да унинг олдинги чиқиш сонлари ҳисобга олинмайди.

1998 йилда газета номини ўзгартириш бўйича таклифлар йиғилди. Улардан "Қизилтепа тонги” танлаб олинди. Туман аҳлининг фикр-ўйларини, илғор ғояларини ўзида мужассам этган газета, албатта, тонг каби мусаффо шу билан бирга янгидан янги сарҳадларга даъват этиши назарга олинган.

Бугунги кунда газета А-3 форматда, ташқи саҳифалари кўп рангли, 9000 нусхада чоп этилмоқда.

“ҚИЗИЛТЕПА ТОНГИ” ГАЗЕТАСИ ТАҲРИРИЯТИ

Таҳририят манзили: Ўзбекистон шоҳкўчаси, 23 уй.

Телефон: 79-555-24-00, 79-555-30-55

Факс: 79-555-24-00

“ҚИЗИЛТЕПА ТОНГИ” ГАЗЕТАСИ ТАҲРИРИЯТИ

Ортга қайтиш