/ / / "Ванғози Агроэкспорт" масъулияти чекланган жамияти
Туман ташкилотлари

"Ванғози Агроэкспорт" масъулияти чекланган жамияти

Туман ташкилотлари
admin
0
2650

"Ванғози Агроэкспорт" масъулияти чекланган жамияти"Ванғози Агроэкспорт" масъулияти чекланган жамияти

    Қизилтепа туманидаги «Ванғози Агро Экспорт» масъулияти чекланган жамияти туман ҳокимининг 2005 йил 26 августдаги Қ-8/977-сонли қарорига асосан ташкил этилган.

"Ванғози Агроэкспорт" масъулияти чекланган жамияти 

- Асосий фаолияти пахта техник чигитини қайта ишлаб пахта ёғи ишлаб чиқариш.
- Юқори ташкилоти: "Озиқ-овқат саноати корхоналари” уюшмаси.
- Корхона суткасига 160 тонна техник чигитини қайта ишлаш қувватига эга.
- 2006 йил декабр ойида «VERDAD-RSR» лизинг компанияси билан лизинг шартномаси асосида Хитой Халк Республикасида ишлаб чиқарилган суткасига 30 тонна кунжарани қайта ишлаш қувватига эга экстракция линиясини сотиб олиш бўйича шартнома имзоланган ва 2007 йилда экстракция линияси келтириб ўрнатилган.
- 2008 йил феврал ойида «ZOMIN INVEST» лизинг компанияси билан шартнома асосида Хитой Халк Республикасида ишлаб чиқарилган дезодорация линиясини сотиб олиш бўйича лизинг шартномаси имзоланган ва шу йилнинг ўзида дезодорация линияси ишга туширилиб, экстракция усулида олинган ёғларни ҳидсизлантириш ишлари йўлга қуйилган.
- Корхонада 2009 йилдан бошлаб ёғларни 100 фоиз қадоклаш ишлари йўлга қўйилди.
- 2009 йил декабр ойида корхона халқаро мувофиқлик сертификатини  қўлга киритган ва ишлаб чиқараётган пахта ёғини экспорт қилиш имконияти туғилди.
-  2010 йилда корхонанинг ишлаб чиқариш қувватини янада ошириш мақсадида «Ўзбеклизинг» компанияси билан лизинг шартномаси асосида Хитой Халқ Республикасида ишлаб чиқарилган, суткасига 80 тонна кунжарани қайта ишлашга мўлжалланган экстракция линиясини сотиб олинган ва ишга туширилган.   
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 июндаги  «2007-2011 йилларда ёғ-мой корхоналарини модернизация қилиш ва техник қайта жихозлаш дастури тўғрисида»ги 651-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида корхонада тузилган 2011 йил модернизация дастурига асосан Туркиянинг «Мaksan» фирмаси билан NP-2B-2 Eхт. маркали суткасига 100 тн  ва NP-1С Eхт. маркали суткасига 130 тн, жами 230 тонна ишлаб чиқариш қувватига эга булган 2 дона  замонавий пресс ускуналари келтириб ўрнатилди ва ишга туширилди.
 - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 декабрдаги ПҚ-1668-сонли карорига асосан "Пахта соапстогини кайта ишлаш ва хом ёғ кислотаси  ишлаб чикариш" инвестиция лойихасига асосан 2012 йилда корхонада хом ёғ кислотаси ишлаб чиқариш цехи ишга туширилди.
-   Корхонада  хозирги кунда 204 нафар ишчи ходимлар меҳнат қилади. 
   Жамият раиси: Муродов Саъдулло Нуруллоевич.
  Манзили: Навоий вилояти Қизилтепа тумани Ванғози ҚФЙ, Ванғози маҳалласи.
  тел-факс: (436) 555-30-62

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг Е-mail манзилингиз очиқ ошкор этилмайди ва учинчи шахсларга берилмайди. Мажбурий тўлдириш қаторлари * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера


Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

"Қизилтепа ун заводи" акциядорлик жамияти

Туман ташкилотлари фев 26, 2015
2014 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари

2014 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш

Хисоботлар фев 02, 2015
Сутни қайта ишлаш заводи

Сутни қайта ишлаш заводи

Туман ташкилотлари фев 24, 2014