/ / / "ОБОДОНЛАШТИРИШ" бошқармаси
Туман ташкилотлари

"ОБОДОНЛАШТИРИШ" бошқармаси

Туман ташкилотлари
rustamjon
1583
"ОБОДОНЛАШТИРИШ" бошқармаси"ОБОДОНЛАШТИРИШ" бошқармаси
   Қизилтепа туман «Ободонлаштириш» бошқармаси Навоий вилоят ҳокимининг 2003 йил 21 майдаги Қ-106-сонли қарори ва Қизилтепа туман ҳокимининг 2003 йил 23 майдаги Қ-5/818-сонли қарорига асосан ташкил этилган.
   «Ободонлаштириш» бошқармасининг вазифалари қуйидагилардан иборат: 
-шаҳарсозлик ҳамда санитария нормалари ва коидаларига мувофиқ Ободонлаштириш объектларини саклаш ва улардан фойдаланиш бўйича ишларни шу жумладан қуйидаги ишларни ўз вақтида ва сифатли бажариш Ободонлаштириш бошкармасининг асосий вазифалари ҳисобланади.
  -Йўл-кўприк хўжалигини (кўчалар, йўлаклар қатнов қисмининг мукаммал ва жорий таъмирлаш);
 -Дренаж хўжалигини (вертикал ва горизонтал кудуклар, очиқ ва ёпиқ коллекторлар, сунъий ҳавзалар, ер ости ва ёмғир сувларини ҳайдайдиган насос станциялари) ва фаввораларни сақлаш, мукаммал, жорий таъмирлаш ва улардан фойдаланиш бўйича бошқа ишлар;
  -Электр энергиясини тежаш мақсадида замонавий асбоб-ускуналар ва технологияларни жорий этган ҳолда йўллар ва кўчаларнинг ташқи ёритиш тармоқларини сақлаш, мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича бошқа ишлар;
 
  Назоратсиз, шу жумладан эгасиз итлар, мушуклар ва йирткич ҳайвонларни ветеринария-санитария коидаларига риоя қилган ҳолда тутиш ва давлат ветеринария бўлимларига олиб келиш.
 
  Дафн этиш жойлари (қабристонлар) ва қабр усти ўрнатилган ёдгорликларни сақлаш ва улардан фойдаланиш.
 
  Қизилтепа туман «Ободонлаштириш» бошқармасида жами 250 нафар ишчи хизматчилар фаолият кўрсатади.
  Бошқармада 3 дона "Махсус чиқинди ташиш машиналари”, 3 дона дамас автомасинаси 1 дона трактор, 1 дона мотоцикл мавжуд.
 
  Почта манзили: Қизилтепа туман А.Навоий МФЙ Шодлик кўчаси.
  Тел. 555-36-78. электрон почта  Z.Yusupov@nv.uz.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

Дафн этиш жойларини сақлаш  қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида

Дафн этиш жойларини сақлаш қоидаларини

Меъёрий хужжатлар / Хоким карорлари мар 28, 2015
2014 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари

2014 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш

Хисоботлар фев 02, 2015
ТАДБИРКОРЛАР УЧУН!

ТАДБИРКОРЛАР УЧУН!

Тадбиркорларга июл 16, 2014