/ / 27 СЕНТЯБРЬ – БУТУНЖАҲОН ТУРИЗМ КУНИ. ГАЛДАГИ ВАЗИФАЛАР
Туман хакида / Фукароларга

27 СЕНТЯБРЬ – БУТУНЖАҲОН ТУРИЗМ КУНИ. ГАЛДАГИ ВАЗИФАЛАР

Туман хакида / Фукароларга
baxriddin
12
27 СЕНТЯБРЬ – БУТУНЖАҲОН ТУРИЗМ КУНИ. ГАЛДАГИ ВАЗИФАЛАР

Мамлакатимизда ички ва ташқи туризмни ривожлантириш соҳасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Президентимизнинг 2018 йил февралда қабул қилган "Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш тўғрисида"ги ПҚ-3514-сонли қарори ижросини таъминлаш учун туманимиз миқёсида тадбирлар ҳамда иш режаси белгиланганди. Ўтган давр мобай-нида 6542 нафар тумандошимизнинг юртимиз бўйлаб саёҳатлари уюштирилди. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгашига ажратилган автобуслар билан ўқувчи ёшларнинг Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Тошкент, Қарши шаҳарларига бориб, диққатга сазовор жойларни томоша қилиши имконияти яратилди. Улар бу билан тарихий жойлар ҳақида бой таассуротларга эга бўлдилар.

Туманимизда ички туризмни ривожлантириш, четдан келадиган сайёҳлар учун шароитлар яратишга киришилган. "Hotel Mansur ota" хусусий корхонаси ўзининг 100 ўринли меҳмонхонасига келган сайёҳларга замонавий автобуслар билан хизмат кўрсатиш лойиҳасини амалга оширмоқда. Бўстон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Боязид Бистомий зиёратгоҳи атрофида 50 ўринли меҳмонхона қурилмоқда. Туристлар талабига жавоб бера оладиган меҳмонхоналар сонини ошириш, сайёҳларга хизмат кўрсатиш мажмуалари ташкил қилиш режалаштирилган. Шу йўналишда 5 та таклиф лойиҳа тайёрланди.

Тўдакўл сув омбори ҳудудида ички ва ташқи сайёҳларга мўлжалланган меҳмонхонани "Golden Tupeding servis" хусусий корхонаси қуришга киришган. Туя ва отда сайр қилиш, чўмилиб, ҳордиқ чиқариш учун қўшимча сув ҳавзасини ташкил қилишга мазкур сув омборининг жанубий соҳилидан 50 гектар ер майдони ажратилган.

Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси ва Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда сайёҳлик инфратузилмасини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганиб чиқилди.

Республикамиз Президенти 2019 йил 13 августда "Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5781-Фармонини қабул қилди. Фармонда туризм соҳасида келгусида амалга оширилиши зарур бўлган вази-фалар белгиланган. Унга кўра, 2019 йилнинг 1 ноябридан эътиборан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси энг юқори туризм салоҳиятига эга бўлган фуқаролар йиғинлари (шаҳарча, қишлоқ, овуллар ҳамда маҳаллалар) рўйхатини шакллантира бошлайди. Унга асосан, фуқаролар йиғинлари ҳудудларида 20 тадан кам бўл-маган оилавий меҳмон уйлари яратилган ва сайёҳлар учун камида беш хил хизмат тури (яшаш ва овқатлантириш хизматларидан ташқари) кўрсатилган тақдирда "Туризм маҳалласи", "Туризм қишлоғи" ёки "Туризм овули" мақоми берилиши кўрсатиб ўтилган. Бу, албатта, туманимизга ҳам тааллуқли. Бизнинг ҳудудда ҳозирги вақтда туризмга оид 16 та архитектуравий объект, 1 та монумент ҳамда Канпирак девор археологик ёдгорлиги бўлиб, туристларни шу жойларга жалб қилиш кўзда тутилган.

Туман маънавият ва маърифат бўлинмаси билан биргаликда ҳудудимизда туристик объект қийматига эга жойлар тўғрисидаги маълумотлар жамланмасини ўз ичига олган рисола тайёрлашга киришганмиз.

Анвар ҲУСЕНОВ,

туман ҳокимлиги бош мутахассиси.


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

"ОБОД МАРКАЗ" ДАСТУРИ ДОИРАСИДА ҚАНДАЙ ИШЛАР АМАЛГА

Давлат дастурлари мар 29, 2019
ШАРОИТ ВА ИМКОНИЯТЛАР

ШАРОИТ ВА ИМКОНИЯТЛАР

Фукароларга авг 04, 2019
Бизнесни ривожлантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш

Бизнесни ривожлантириш ва тадбиркорликни

Интерактив хизматлар дек 15, 2014