/ / ҚИЗИЛТЕПА АТАМАСИ ҚАНДАЙ ПАЙДО БЎЛГАН?
Туман хакида

ҚИЗИЛТЕПА АТАМАСИ ҚАНДАЙ ПАЙДО БЎЛГАН?

Туман хакида
baxriddin
21
ҚИЗИЛТЕПА АТАМАСИ ҚАНДАЙ ПАЙДО БЎЛГАН?

Тошработ, Ванғози ва Бўстондан туманнинг шарқ томони – Кўктоғга қараб борилса, уюм-уюм қизил рангли бархан тепаликлар кўз олдингизда намоён бўлади. Бундан юз йил олдин ҳам ҳозирги Қизилтепа шаҳри ўрни яйдоқ бўлган ва Кўктоғ ён-атрофлари яққол кўринган. Шунинг учун одамлар қадимдан бу жойларни Қизилтепа деб аташган.

Ҳозирги шаҳарнининг шимолий-ғарбида Қизилтепа ёдгорлиги бор ва у Кампирак девор тизимидаги шаҳар-қалъа бўлган, унинг жануби-ғарбида 200 метрча масофада Кампирак девор қолдиқлари ҳозир ҳам сақланиб қолган.

Араблар ўз босқини даврида шаҳарсозлик, маънавиятнинг нақадар ривожланганидан ҳайратда қолган бўлса, 1878 йилда Касбий Ўрта Осиё темир йўли лойиҳасини тузган руслар ҳам унинг географик жойлашуви ва бошқа иқтисодий томонларини эътиборга олганлар. Шунинг учун Қизилтепа станциясини қурилиш лойиҳасига киритганлар. 1888 йили Қизилтепа Темир йўли вокзали, темир йўлчилар кўчаси, устахона, сув сақланиш минораси қурилган. Гап шундаки, у вақтлар поездлар паровоз билан ҳаракатга келтирилгани учун Зарафшон дарёсидан станциягача темир йўл тортилиб, сув ташилган ва бу паровозларга қўйилган. Ана шу сана билан Қизилтепа топоними тарих саҳифаларидан жой олган.

1935 йил 9 февралда Ўзбекистон ССР Марказий ижроия қўмитасининг қарори билан Қизилтепа тумани ташкил этилиб, унинг маркази Қизилтепа станцияси деб белгиланган. Кейинчалик марказ Бўстонга кўчирилган. 1962 йили туманимиз Ғиждувонга қўшилган.

1970 йил 7 декабрда Ўзбекистон ССР Олий Совети Президиумининг 1811-сонли қарори билан Қизилтепа тумани қайта ташкил этилиб, унинг маркази қилиб Қизилтепа Темир йўл станцияси белгиланган.

Ўзбекистон ССР Олий Совети Президиумининг 1979 йил 6 ноябрдаги 586-қарори билан туман марказига туманга бўйсунувчи шаҳар мақоми берилган.

Туман номининг собиқ шўро тузуми билан боғлиқ қизилга сиғинишга ҳеч қандай алоқаси йўқ.

ҚИЗИЛТЕПА АТАМАСИ ҚАНДАЙ ПАЙДО БЎЛГАН?

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

“ҚИЗИЛТЕПА ТОНГИ” ГАЗЕТАСИ ТАҲРИРИЯТИ

“ҚИЗИЛТЕПА ТОНГИ” ГАЗЕТАСИ ТАҲРИРИЯТИ

Туман ташкилотлари / Эълонлар / Янгиликлар / Фукароларга сен 10, 2019
ТУМАН ТАРИХИ МУЗЕЙИ

ТУМАН ТАРИХИ МУЗЕЙИ

Туман хакида фев 25, 2014
География  ва табиати

География ва табиати

Туман хакида фев 24, 2014