/ / "БИЗ БУЮК ЮРТ ФАРЗАНДЛАРИМИЗ" ФЕСТИВАЛИ
Тадбирлар

"БИЗ БУЮК ЮРТ ФАРЗАНДЛАРИМИЗ" ФЕСТИВАЛИ

Тадбирлар
rustamjon
0
1652

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги ПҚ-2124-сонли Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги, туман ИИБ, туман прокуратураси, туман маданият ва спорт ишлари бўлими, туман Маънавият тарғибот бўлими, тумандаги касб-ҳунар коллежлари, туман ХТМФМТТЭБ билан ҳамкорликда 2014 йил 27 май куни "Биз буюк юрт фарзандларимиз” шиори остида ёшлар фестивали ташкил этилди.

Фестивал доирасида тумандаги Қизилтепа Маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида "Депутат ва ёшлар” лойиҳаси доирасида учрашув ташкил этилди. Учрашувда Олий мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ахмедов Ахад Амриевич иштирок этиб бугунги кунда юртимизда яратиб берилаётган кенг имкониятлар, ёшларни демократик жамият барпо қилишдаги роли тўғрисида фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди. 150 нафар ёшлар иштирокида ўтказилган учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Бундан ташқари тумандаги 3-сонли мусиқа ва санъат мактабида "Сиз кутган меҳмон” лойиҳаси доирасида таниқли эстрада юлдузлари, театр актёрлари иштирокида ижодий учрашув ташкил этилди. Ижодий учрашувда таниқли эл севган актёр Убайдулла Омон иштирок этиб, ўз ҳаёт йўли, актёрлик соҳаси, ҳозирги кун киноси тўғрисида берилган саволларга жавоб берди. Учрашувда 120 нафар ёшлар иштирок этди.

Фестивалнинг асосий қисми тумандаги болалар спорт мажмуасида ташкил этилди. Таниқли эстрада юлдузлари "Афруз” гуруҳи, Шерзод, Музаффар Абдуазимов, Санжар Шодиев, Дилшод Холиқов, Жамшид иштирокида тумандаги "Камолот” фаоллари билан "Футбол шоу” мусобақалари ташкил этилди.

Бундан ташқари ёшлар ўртасида ўтказилган турли спорт мусобақалари, танлов ва фестивалларда фаол иштироки учун ҳамда "Биз буюк юрт фарзандларимиз” ёшлар фестивалидаги ташаббускорлиги учун тумандаги йигирма беш нафар ёшлар туман ҳокимининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

     Шундан сўнг севимли санъаткорлар иштирокида гала концерт дастури намойиш этилди. Фестивалда 4800 нафар тумандаги иқтидорли ёшлар иштирок этди. 

       Тадбирлардан фотолавҳалар:

"БИЗ БУЮК ЮРТ ФАРЗАНДЛАРИМИЗ" ФЕСТИВАЛИ
"БИЗ БУЮК ЮРТ ФАРЗАНДЛАРИМИЗ" ФЕСТИВАЛИ
"БИЗ БУЮК ЮРТ ФАРЗАНДЛАРИМИЗ" ФЕСТИВАЛИ
"БИЗ БУЮК ЮРТ ФАРЗАНДЛАРИМИЗ" ФЕСТИВАЛИ
"БИЗ БУЮК ЮРТ ФАРЗАНДЛАРИМИЗ" ФЕСТИВАЛИ
"БИЗ БУЮК ЮРТ ФАРЗАНДЛАРИМИЗ" ФЕСТИВАЛИ
"БИЗ БУЮК ЮРТ ФАРЗАНДЛАРИМИЗ" ФЕСТИВАЛИ
"БИЗ БУЮК ЮРТ ФАРЗАНДЛАРИМИЗ" ФЕСТИВАЛИ
"БИЗ БУЮК ЮРТ ФАРЗАНДЛАРИМИЗ" ФЕСТИВАЛИ
"БИЗ БУЮК ЮРТ ФАРЗАНДЛАРИМИЗ" ФЕСТИВАЛИ
"БИЗ БУЮК ЮРТ ФАРЗАНДЛАРИМИЗ" ФЕСТИВАЛИ
"БИЗ БУЮК ЮРТ ФАРЗАНДЛАРИМИЗ" ФЕСТИВАЛИ
"БИЗ БУЮК ЮРТ ФАРЗАНДЛАРИМИЗ" ФЕСТИВАЛИ
"БИЗ БУЮК ЮРТ ФАРЗАНДЛАРИМИЗ" ФЕСТИВАЛИ
"БИЗ БУЮК ЮРТ ФАРЗАНДЛАРИМИЗ" ФЕСТИВАЛИ
"БИЗ БУЮК ЮРТ ФАРЗАНДЛАРИМИЗ" ФЕСТИВАЛИ

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг Е-mail манзилингиз очиқ ошкор этилмайди ва учинчи шахсларга берилмайди. Мажбурий тўлдириш қаторлари * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера


Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

"Ҳоким ва ёшлар" учрашуви ўтказилди

Тадбирлар фев 16, 2016

"Гиёҳвандликка қарши курашиш ойлиги" бўйича

Тадбирлар июн 30, 2015

"Биз-буюк юрт фарзандларимиз!”

Янгиликлар / Тадбирлар май 02, 2015