/ / “БАРЧАСИ ЎЗ ҚЎЛИНГДА” ТАРҒИБОТ ДЕКАДАСИ
Тадбирлар

“БАРЧАСИ ЎЗ ҚЎЛИНГДА” ТАРҒИБОТ ДЕКАДАСИ

Тадбирлар
baxriddin
18

Вилоятимиз бўйлаб ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида "Барчаси ўз қўлингда” шиори остида тарғибот декадасини ўтказилмоқда.

Декада доирасида бугун куни туман ИИБ биноси мажлислар залида ёшлар билан учрашув ташкиллаштирилди. Ушбу учрашув ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича "Фидокор ёшлар” жамоатчилик гуруҳлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қилинадиган ишлар, ёшларга бу борада тушунча беришга бағишланди.

“БАРЧАСИ ЎЗ ҚЎЛИНГДА” ТАРҒИБОТ ДЕКАДАСИ
“БАРЧАСИ ЎЗ ҚЎЛИНГДА” ТАРҒИБОТ ДЕКАДАСИ

Учрашувда туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Р. Худойбердиев, туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи А. Сирожиддинов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси У. Бобожонов, туман ИИБ бошлиғининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари Ш. Отақулов сўзга чиқиб, ёшларга бугунги кун ёшлари учун мамлакатимизда яратилган шароит, берилаётган имкониятлар ҳақида тўхталиб, ёшларга ҳар бир ёш Ватан келажаги йўлида фидойи, мард ва жасур бўлиши, уни сидқи дилдан севиши лозимлиги борасида фикр билдиришди, ёшларнинг саволларига жавоб беришди.

Тарғибот декадаси доирасидаги яна бир тадбир 7532-ҳарбий қисмда ўтказилди. туман ҳокимлиги, туман Мудофаа ишлари бўлими, туман халқ таълими бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамкорлигида ёшларда ҳарбий-ватанпарварлик, Ватанга садоқат туйғуларини янада кучайтириш мақсадида бир гуруҳ ёшлар тумандаги 7532-ҳарбий қисмда бўлишди.

Ушбу масканда ёшлар ҳарбий қисм аскарларининг ҳаёти билан яқиндан танишишди: уларнинг ошхонаси, ётоқхонаси, машғулотлар хоналарини ўз кўзлари билан кўришди.

“БАРЧАСИ ЎЗ ҚЎЛИНГДА” ТАРҒИБОТ ДЕКАДАСИ
“БАРЧАСИ ЎЗ ҚЎЛИНГДА” ТАРҒИБОТ ДЕКАДАСИ
“БАРЧАСИ ЎЗ ҚЎЛИНГДА” ТАРҒИБОТ ДЕКАДАСИ
“БАРЧАСИ ЎЗ ҚЎЛИНГДА” ТАРҒИБОТ ДЕКАДАСИ

Шунингдек, ҳарбий қисмда ёшлар қурол-аслаҳалар, ҳарбий техникалар ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлишди.

Шунингдек, шу куни туман Марказий деҳқон бозорида вояга етмаган ўқувчи ёшларни дарс мобайнида турли мақсадларда бозорлар ва компьютер ўйинларида вақт ўтказишларининг олдини олиш ҳамда уларнинг мактаблардаги давоматини яхшилаш мақсадида ўқувчи рейдлари; 36-ихтисослаштирилган мактаб интернатида "Тенгдош-тенгдошга” тамойили асосида шифокор, мактаб психологлари кўмагида "Ибн Сино ворислари” тарғиботчилар гуруҳини ташкил этиш ва ёшларни спортга йўналтириш мақсадида "Спорт – соғлик гарови” лойиҳаси ўтказилди.

“БАРЧАСИ ЎЗ ҚЎЛИНГДА” ТАРҒИБОТ ДЕКАДАСИ

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ВАТАНПАРВАРЛИК – МИЛЛИЙ ЮКСАЛИШ КАФОЛАТИ

ВАТАНПАРВАРЛИК – МИЛЛИЙ ЮКСАЛИШ КАФОЛАТИ

Тадбирлар янв 10, 2020
Ёшлар фестивали доирасида Ҳарбий қисмда учрашув

Ёшлар фестивали доирасида Ҳарбий қисмда учрашув

Тадбирлар апр 12, 2016

"Ҳоким ва ёшлар" учрашуви ўтказилди

Тадбирлар фев 16, 2016