/ / ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАР
Тадбирлар

ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАР

Тадбирлар
baxriddin
11


Бугун вилоят прокурори Ш. А. Аминов ва туман ҳокими Ш. Ш. Набиев жойларда ёшлар билан учрашишди.

4-умумий ўрта таълим мактаби фаоллар залида жам бўлган туманнинг 500 га яқин ёшлари билан учрашув олдидан мактабда мамлакатимиз Президенти Ш. М. Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббус бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишилди.ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАР

Китоб ўқиётган, спортнинг турли йўналишлари билан шуғулланаётган, компьютер технологиялари билмдонлари ва санъатга ошуфта ёшларнинг бари шу ерда жам эди.

Фаоллар залидаги суҳбат аввалида Ш. Набиев ва Ш. Аминов бугунги кунда ёшларга қаратилаётган эътибор, уларнинг ҳар томонлама етук бўлиб вояга етишлари учун мамлакатимизда олиб борилаётган ишлар, шу билан бирга уларнинг тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун яратилаётган имкониятларга тўхталиб ўтишди. Ушбу учрашувда ёшлар ҳам фаоллик кўрсатиб, ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.

ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАР

Самимий руҳда ўтган ушбу учрашув якунида турли танлов ва мусобақаларда фахрли ўринларни эгаллаб келаётган фаол ёшлар, шу билан бирга, ёшлар бандлигини таъминлашда жонбозлик кўрсатаётган тадбиркорларларга ташаккурномалар ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАР

Шу мактабнинг ўзида тумандаги 7 нафар профилактик ҳисобда турган ўқувчилар билан суҳбат олиб борилиб, прокурор ташаббуси билан уларнинг 2 нафари ўша ернинг ўзида ҳисобдан чиқарилган бўлса, қолганларининг ҳам ушбу ҳисобдан чиқарилиши белгиланди.

***

Ёшлар билан учрашувнинг навбатдагиси туман ФҲДЁ бўлимида ташкил этилган "Келин-куёвлар инновацион мактаби”да бўлиб ўтди.

ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАРБу ерда "Келин-куёвлар инновацион мактаби”нинг қисқа муддатли ўқув курсларини тугаётган бўлғуси келин-куёвлар билан суҳбатлашган вилоят прокурори Ш. А. Аминов ва туман ҳокими Ш. Ш. Набиев уларга оиланинг нақадар муқаддас даргоҳ эканлиги, унинг жамиятдаги беқиёс ўрни ҳақида айтишди ҳамда бўлғуси келин-қуёвларга ўқув-курсларини муваффақиятли тугатганликларини тасдиқловчи сертификатларни топширишди.

ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАР Шунингдек, шу куни ажрим ёқасига келиб қолган 2 оила ҳам вилоят прокурори ва туман ҳокими иштирокида яраштирилди.

***

Бугун тумандаги "Нафосат” маданият саройида бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳам ташкиллаштирилди. Ярмаркадан сўнг вилоят прокурори Ш. А. Аминов ва туман ҳокими Ш. Ш. Набиев ёш тадбиркорлар билан учрашишди. Учрашув давомида 128 та тадбиркорга "Устоз-шогирд” анъаналари асосида 128 нафар ёш шогирдлар бириктирилди. Ўз навбатида, кун келиб, ушбу шогирдлар ҳам тадбиркорга айланиб, ўз бизнесини йўлга қўйганда улар ҳам ёш шогирд тайёрлаши белгиланди. Учрашувда тадбиркор ёшлар ўз саволлари ва таклифлари билан фаоллик кўрсатишди.

 

ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАРУчрашувдан сўнг 12 нафар профилактика инспекторларининг катта ёрдамчиларига велосипедлар топширилди.

***

Навбатдаги манзил Узилишкент маҳалласида жойлашган "Toshrabot-textile” МЧЖ бўлди. Бу ерда бугун 30 нафар хотин-қизларга ишга қабул қилинганликлари ҳақидаги буйруқлари топширилди ва улар бугундан бошлаб катта жамоанинг муҳим бўлагига айланишди. Яна 20 нафар хотин-қизлар ушбу маскандаги малакали тикувчиларга шогирд тушишди.

ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАР
ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАР

Ш. Аминов ва Ш. Набиев текстилни кўздан кечиришар экан, ишчи ходимлар билан суҳбатда бўлишди, уларнинг ўз ишидан мамнун эканлигига гувоҳ бўлишди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ПРОКУРОР ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

ПРОКУРОР ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Тадбирлар фев 08, 2020
СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ВА ЁШЛАР

СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ВА ЁШЛАР

Тадбирлар янв 14, 2020
ИННОВАЦИОН МАКТАБ БЎЛҒУСИ КЕЛИН-КУЁВЛАРГА НИМА БЕРАДИ?

ИННОВАЦИОН МАКТАБ БЎЛҒУСИ КЕЛИН-КУЁВЛАРГА НИМА БЕРАДИ?

Янгиликлар / Тадбирлар июн 21, 2019