/ / "НАВОИЙХОНЛИК ОЙЛИГИ"
Тадбирлар

"НАВОИЙХОНЛИК ОЙЛИГИ"

Тадбирлар
baxriddin
40
Буюк мутафаккир бобомиз Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллигига бағишлаб 15 январдан 15 февралга қадар вилоятимиз миқёсида "Навоийхонлик ойлиги” ўтказилмоқда. Бу борада туманда ҳам қизғин ишлар олиб борилмоқда. 
"Навоийхонлик ойлиги” юзасидан таълим муассасаларида "Маънавият соати”, "Тарбиявий соат”ларда Навоий ижодий мероси бўйича давра суҳбатлари, мулоқот кечалари, адабий-бадиий кечалар ташкил этилиб, бунда ўқувчи ва ўқитувчилар фаол иштирок этмоқда. Таълим муассасаларида ташкил этилган "Ёш театрчилар” ва "Ёш рассомлар” тўгараклари аъзолари ва хоҳловчилар ўртасида "Навоий асарлари қахрамонлари”, "Навоий асарлари миниатюралари”, "Навоий даври лавҳалари” мавзуларида расмлар танлови ва бадиий чиқишлар намойиш этиб борилмоқда. 
Мактаб кутубхоналарида ва фаоллар залида юқори синф ўқувчилари ўртасида Навоий ғазаллари билан айтиладиган "Назм ва наво” кечалари, Навоий китоблари кўргазмаси ҳамда синфлар кесимида "Навоий – мен севган шоир”, "Навоий шеърияти шайдосиман”, "Хамса”да илм ва ҳунар ғоялари талқини, "Фарход – комил инсон намунаси”, "Маҳбуб ул-қулуб” сабоқлари, "Хамса сабоқлари” мавзулари асосида иншолар танлови босқичма-босқич ўтказилиб келинмоқда. 
Бундан ташқари, 5 – 8-синф ўқувчилари ўртасида "Ғазалхонлик”, "Баҳру байт” кечалари  ўтказиш, ойлик давомида "Хамса” ва "Маҳбуб ул-қулуб” китобларини ўқишни ташкил қилиш бўйича синф раҳбарлари, она тили ва адабиёт ўқитувчилари бошчилигида амалга оширилмоқда.
"НАВОИЙХОНЛИК ОЙЛИГИ"
"НАВОИЙХОНЛИК ОЙЛИГИ"
"НАВОИЙХОНЛИК ОЙЛИГИ"
"НАВОИЙХОНЛИК ОЙЛИГИ"

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ЙИЛ САРҲИСОБИ. ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ ЮТУҚЛАРГА БОЙ ЙИЛ

ЙИЛ САРҲИСОБИ. ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ

Янгиликлар / Хисоботлар дек 25, 2019
БУЮК МАҚСАД ЙЎЛИДА ҲАМРОҲ БЎЛСИН 5 ТАШАББУС

БУЮК МАҚСАД ЙЎЛИДА ҲАМРОҲ БЎЛСИН 5

Тадбирлар окт 04, 2019
III ХАЛҚАРО ИЛМИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ

III ХАЛҚАРО ИЛМИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ

Янгиликлар / Фукароларга / Тадбирлар фев 06, 2019