/ / ВАТАНПАРВАРЛИК – МИЛЛИЙ ЮКСАЛИШ КАФОЛАТИ
Тадбирлар

ВАТАНПАРВАРЛИК – МИЛЛИЙ ЮКСАЛИШ КАФОЛАТИ

Тадбирлар
baxriddin
247
Мамлакатимиз бўйлаб ўтаётган Ватанпарварлик ойлиги "Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати” шиори остида ташкиллаштирилмоқда. 
"Ватанпарвар” ташкилоти Қизилтепа туман ўқув-спорт техника клуби, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, халқ таълими бўлими ҳамда 5-сон мактабгача таълим ташкилоти ҳамкорлигида тумандаги 7532-"Е” сон ҳарбий қисмда "Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати” шиори остида тадбир, шу билан бирга "Ибратли тенгдошим” мавзусида давра суҳбати ҳам ташкил қилинди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Р. Ортиқов ҳарбий қисмда ўз йигитлик ва она Ватанга садоқат бурчларини ўтаётган ёшларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги муносабати билан туман ҳокимлиги номидан табриклаб, йиғилганларга "Ватанпарварлик ойлиги” доирасида давлат ва жамоат ташкилотлари, ижтимоий ҳаракатлар ва таълим муассасалари томонидан "Мардлик ва жасорат” мавзусида тарғибот дарслари, "Ҳарбий Ватанпарварлик карвонлари”нинг таълим муассасаларига ташрифи, "Мен ҳам Ватанимга хизмат қиламан” мавзусида эстафеталар, "Мен албатта ҳарбий бўламан” шиори остида акциялар ўтказиш тўғрисида тушунча бериб ўтди.
ВАТАНПАРВАРЛИК – МИЛЛИЙ ЮКСАЛИШ КАФОЛАТИ
 Тадбирга ташриф буюрган 41-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари томонидан ташкил этилган "Қувноқлар ва зукколар” бадиий намойиши йиғилганлар эътирофига сазовор бўлган бўлса, 5-сон мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари иштирокида ижро этилган рақс, куй ва қўшиқлар йиғилганларни хурсанд қилди.
Тадбир ниҳоясида "Ватанпарвар” ташкилоти Қизилтепа туман ўқув-спорт техника клуби Ҳарбий ватанпарварлик ишлари ва Ёшлар бўйича бошлиқ ўринбосари Раъно Тошева томонидан 7532 "Е”-сон ҳарбий қисм тарбиявий ишлар бўйича бошлиқ ўрибосари майор О. Ҳамзаевга эсдалик совғалар тақдим қилди.
ВАТАНПАРВАРЛИК – МИЛЛИЙ ЮКСАЛИШ КАФОЛАТИ
ВАТАНПАРВАРЛИК – МИЛЛИЙ ЮКСАЛИШ КАФОЛАТИ

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ҲАРБИЙЛАР – САДОҚАТ НАМУНАСИ

ҲАРБИЙЛАР – САДОҚАТ НАМУНАСИ

Тадбирлар янв 13, 2020
ДАВЛАТ БАЙРОҒИМ – ФАХРИМ, ҒУРУРИМ

ДАВЛАТ БАЙРОҒИМ – ФАХРИМ, ҒУРУРИМ

Янгиликлар / Фукароларга / Тадбирлар ноя 18, 2019
Ватан ҳимоячилари куни байрами ўтказилди

Ватан ҳимоячилари куни байрами ўтказилди

Тадбирлар янв 14, 2018

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Ўзбекистон кўчаси, 43-уй.
Почта индекси: 210400
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш бўлимининг иш вақти: 09:00 - 17:00

Алоқа рақами: +(99879) 555-31-75
факс: (0-436) 555-22-05
Ишонч алоқа рақами: (0-436) 555-22-05
E-mail: qiziltepa@nv.uz

Сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Хамроев Бахриддин Баходирович

Маъмурият билан боғланиш ёки бирор масала юзасидан мурожаат этиш

Фойдали мақолалар

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, QIZILTEPA.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!
Сайт ишланмаси - ЦИТО-Навои .