/ / СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ВА ЁШЛАР
Тадбирлар

СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ВА ЁШЛАР

Тадбирлар
baxriddin
0
5

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йилнингт 27 декабрида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашган ва бу йиғилишда масъулларга ёшлар билан ишлаш самарадорлигини янада ошириш борасида тегишли топшириқлар берган эди.

– 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади, – дея таъкидлаганди Президент.

Бугун туманимиз ёшлари учун унутилмас кунлардан бирига айланди, десак асло муболаға бўлмайди. Чунки, тумандаги 4 та сектор раҳбарлари ёшлар билан тадбиркорлик субъектларига саёҳатлар уюштиришди, улар билан мулоқот қилишди, фаолларга совғалар топширишди.

1-сектор раҳбари, туман ҳокими Ш. Ш. Набиев ёшлар билан саёҳатни Узилишкент маҳалласида жойлашган "Toshrabot-textile” МЧЖда бошлади. Жамият ходимлари ёшларни жамиятнинг иш фаолияти, эришилган ютуқлар билан таништиришди. Ёшлар опаларининг моҳирлик билан тикаётган кийимларини кўриб, уларнинг меҳнатидан завқ олишди.

СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ВА ЁШЛАР
СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ВА ЁШЛАР
СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ВА ЁШЛАР 

"Toshrabot-textile” МЧЖ жорий йилнинг ўтган 13 кунида 40 нафар ёшларни иш билан таъминлаган. Туман ҳокими Ш. Набиев ва туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси З. Рашидова ишни эндигина бошлаган ёшлар билан суҳбатлашар экан, уларнинг ишидан мамнун эканлигига яна бир бор амин бўлишди.

Кумуш Саноқулова ва Зарина Ҳакимова ҳам жорий йилда "Toshrabot-textile” МЧЖда ишга қабул қилинган ёшлардан. Суҳбат давомида уларнинг иккаласи ҳам бу каби замонавий корхонада фаолият олиб бораётганларидан мамнун эканликларини яширишмади ва корхона ривожи учун сидқидилдан меҳнат қилишларини ишонч билан таъкидлашди.

СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ВА ЁШЛАР

"Toshrabot-textile” МЧЖда яна 100 та иш ўрни мавжуд эканлиги, яқин кунлар ичида яна 100 нафар хотин-қизларнинг иш билан таъминланиши демакдир.

"Toshrabot-textile” МЧЖдаги саёҳат давомида бир неча нафар ёшлар айнан мана шу масканда ишлашни кўнгилларига тугишди.

***

Туман ҳокими Ш. Ш. Набиевнинг ёшлар билан саёҳатидаги навбатдаги манзил "Янги аср” фермер хўжалигига қарашли сутни қайта ишлаш заводи бўлди. Бу ергача автобусда келган ёшларга туман ҳокимининг ўзи ҳам ҳамроҳлик қилди.

Ушбу завод фаолияти билан танишишдан олдин ёшлар заводда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлардан таътиб кўришди ва уларнинг мазасига қойил қолишди.

СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ВА ЁШЛАР

Шундан сўнг завод ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлган ёшлар истеъмол қилган маҳсулотлари қандай қилиб бу қадар мазали эканлиги ҳақидаги саволларига жавоб олишди. Ёшларнинг завод фаолиятига оид ўзларини қизиқтирган саволларига ҳам батафсил жавоблар қайтарилди.

 

СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ВА ЁШЛАР 

Туман прокурори, 2-сектор раҳбари Ф. Д. Тожиев ёшлар билан саёҳатни "Navoi eco garden” МЧЖ иссиқхонасида уюштирди. Ёшлар иссиқхонада сабзавотлар етиштиришда амалга ошириладиган ишлар билан батафсил танишишди.

Туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ю. Б. Эшмуродов сектор ҳудудидаги ёшлар билан саёҳатни Варозун маҳалласида фаолият олиб бораётган "Шоҳруҳ Дилдора” МЧЖга қарашли иссиқхонада ўтказди.

Ёшларга иссиқхонада бодринг етиштириш бўйича тавсиялар, бу фаолиятни йўлга қўйишда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича тушунтиришлар берилди.

Туман ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари В. Х. Ражабов иштирокидаги ёшлар билан саёҳат тумандаги "Қоракўлчилик маркази” МЧЖ бўлиб ўтди.

Саёҳат аввалида В. Ражабов йиғилганлар билан суҳбатлашиб, уларнинг саволларига жавоб қайтарилди. Шундан сўнг ёшлар МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишишди.

***

Секторлардаги саёҳатлар ниҳоясига етгач "Нафосат” маданият уйида сектор раҳбарларининг ёшлар билан учрашуви бошланди. Мамлакатимиз давлат мадҳияси жаранги билан бошланган учрашув давомида туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш. Ш. Набиев туманда ёшлар билан ишлашда, уларнинг ҳар томонлама етук ва соғлом бўлиб вояга етишлари йўлида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди.

СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ВА ЁШЛАР

Шундан сўнг фан, маданият, спорт соҳаларида муваффақиятларга эришиб келаётган ва ёшлар бандлиги йўлида изчил ишлар олиб бораётган бир гуруҳ ёшлар туман ҳокимлиги томонидан китоб, ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан тумандаги ҳар бир мактаб кутубхонаси учун китоблар жамланмаси улашилди.

СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ВА ЁШЛАР

Учрашув давомида туман прокурори, 2-сектор раҳбари Ф. Д. Тожиев, туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ю. Б. Эшмуродов, туман ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари В. Х. Ражабов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қизилтепа туман Халқ қабулхонаси мудири А. Н. Исоков сўзга чиқиб, ёшлар билан турли соҳаларда муваффақиятга эришишда билим олиш, изланиш ва китоб ўқишнинг аҳамиятли томонлари каби мавзуларда суҳбатлашишди. Учрашувда ёшлар ҳам ўз таклифлари, мурожаатлари, миннатдорчилик руҳидаги чиқишлари билан фаол иштирок этишди.

СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ВА ЁШЛАР

Ёшларнинг таклифлари борасида тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ВИЛОЯТ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАCИ БОШЛИҒИ ТУМАНИМИЗДА

ВИЛОЯТ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАCИ БОШЛИҒИ

Тадбирлар янв 15, 2020
ЁШЛАР “ECO GARDEN NAVOI”ДА

ЁШЛАР “ECO GARDEN NAVOI”ДА

Янгиликлар / Тадбирлар ноя 19, 2019

"TOSHRABOT TEXTILE" иш бошлади

Янгиликлар / Фукароларга дек 23, 2017