/ / 30 ИЮНЬ — ЁШЛАР КУНИ. ЯЙРА ЁШЛИГИМ, ЯЙРА!
Тадбирлар

30 ИЮНЬ — ЁШЛАР КУНИ. ЯЙРА ЁШЛИГИМ, ЯЙРА!

Тадбирлар
baxriddin
8
30 ИЮНЬ — ЁШЛАР КУНИ. ЯЙРА ЁШЛИГИМ, ЯЙРА!

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлганидек, туманимизда ҳам ёшлар куни "Ёшлар – Ўзбекистон келажаги" шиори остида тантанали тарзда ўтказилди.

ҲОКИМ ВА ЁШЛАР

29 июнь. 3-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби фаоллар зали Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши аъзолари ҳамда туманимизнинг иқтидорли ёшлари билан тўлган. Ёшлар бу ерга туманимиз ҳокими Ш. Ш. Набиев билан учрашувга тўпланишди.

Учрашувни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Улуғбек Бобожонов кириш сўзи билан очиб, барчани қутлуғ айём билан муборакбод этди. Шундан сўнг Ш. Ш. Набиев сўзга чиқиб, туманимизда Ёшларга оид Давлат сиёсати асосида олиб борилаётган ишлар билан таништирди. Келгусида амалга оширилиши лозим бўлган режалари билан ўртоқлашди. Ўз навбатида, ёшлар ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди. Улар орасидан "Ойдин Ҳожиева номидаги ижод мактаби фаолиятини йўлга қўйиш", "Аби-туриентлар учун ўқув марказлари ташкил этиш" ҳамда "Мактабгача таълим муассасаларини мультимедия воситалари билан таъминлаш" каби таклифларга алоҳида эътибор берилди.

Тадбирда туман ИИБ бошлиғи Ю. Б. Эшмуродов ҳам иштирок этди.

ТАҚДИРЛАШЛАР, ЭЪТИРОФЛАР

Туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўйингоҳи.байрамона руҳда кийинган, юз-кўзларида шодиёна шукуҳи акс этиб турган ёшлар ва тантаналарга гувоҳ бўлиш истагида бўлган тумандошларимиз билан ташкил этилган кўргазмалар билан танишишмоқда.

Ва ниҳоят барча орзиқиб кутаётган тантаналар бошланди. Тадбирни очиш учун сўз туман ҳокими Ш. Ш. Набиевга берилди. Ш. Ш. Набиев юртимиз келажаги бўлган ёшларни қутлар экан, уларни ватан равнақи йўлида бир тан-у бир жон бўлишга ундади.

Шундан сўнг, турли жабҳаларда туманимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, ютуқларга эришган ёшлар: Комилова Шахзода Бобир қизи, 8-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси; Насуллоева Малика Ботир қизи, "Баркамол авлод" болалар ижодиёти маркази ўқувчиси;Исломов Диёр Баҳодир ўғли, 5-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси; Мустафоев Санжар Йўлдош ўғли, 14-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси; "Фемида" жамоаси, 32-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари; Отақулова Зарнигор Ҳаким қизи, туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби шуғулланувчиси; Ўктамов Элбек Келдиёр ўғли, туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби шуғулланувчиси;Умарова Зулайҳо Отабек қизи, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқувчиси; Ҳакимова Сангина Зокир қизи, маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси; Усмонова Зухро Азамат қизи, қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқувчиси; Раъно Нусратуллаева, 39-ИМИ ўқувчиси; Абубакр Амондуллаев, 5-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси туман ҳокимининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, ёшлар орасида бунёдкорлик ғояларини илгари суриб, туманимиз равнақи йўлида жонкуярлик, фидойилик ва ташаббускорлик кўрсатган бир гуруҳ ўқитувчилар, МТМ тарбиячилари, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийлари, туман маданият бўлими ходимлари, 3-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби оркестр жамоаси ҳамда ҳамкор ташкилотлар ҳам тақдирланишди.

ГАЛА-КОНЦЕРТ ТААССУРОТЛАРИ

Ўйингоҳ марказида 3-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби томонидан ташкил этилган, тумандаги биринчи оркестр жамоаси. Дадахон Муҳаммедов ушбу оркестрнинг раҳбари ҳисобланади. Биргина ишора билан бошланган мусиқани тинглар экансиз, унинг нақадар дилга яқин эканлигини ҳис этасиз.

Туман тарихида биринчи бора ташкил этилган оркестр жамоаси томонидан ижро этилган куйлар барчага хуш ёққани аниқ.

Шундан сўнг майдонда ёш футболчилар, бадиий гимнастика билан шуғулланувчилар, спорт усталарининг чиқишлари, маданият бўлими ҳамда мусиқа мактаби ходимлари томонидан айтилган шўх куй-қўшиқлар барчага байрамона кайфият бағишлади.

Гала-концерт давомида томошабинлар билан таассуротларини ўртоқлашдим.

Санобар ҚЎШШАЕВА, Ванғози маҳалласидан: – Туманимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар иқтидорли ёшларга куч-ғайрат бағишлаши рост гап. Бугун тадбирда мана шу нарсага барчамиз бирдек гувоҳ бўлиб турибмиз. Ҳокимимиз томонидан фаолларнинг тақдирланиши уларни янада шижоатли бўлишга, мустақил Ватанимиз учун беминнат хизмат қилишга ундайди, – десам муболаға бўлмайди.

Паризод ЖОРАЕВА, Айрончи маҳалласидан: – Бу тадбир туманимиздаги барча тенгдошларим ҳаётида туб бурилиш ясаб, уларни янада фаол, изланувчан бўлишга ундашига аминман. Тақдирлаш маросими, янграётган куй-қўшиқлар, спортчиларимизнинг чиқишлари қалбларга битмас завқ ва руҳланиш бағишлади. Энди мамлакатимизда яратилган имкониятлардан фойдаланиб, туманимиз шарафини янада юксалтиришга ҳаракат қиламиз.

"Қизилтепа тонги" газетаси мухбири Озода МАҚСУДОВА тайёрлади.


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ТАФАККУРИМ ЁРИТГАН ТОНГ

ТАФАККУРИМ ЁРИТГАН ТОНГ

Янгиликлар / Тадбирлар июн 26, 2019
“Ёшлар келажак бунёдкори” шиори остида  2018 йил 21 июн куни Сузиш бўйича туман чемпионати бўлиб ўтди

“Ёшлар келажак бунёдкори” шиори остида 2018 йил 21 июн

Янгиликлар / Тадбирлар июн 22, 2018
“Ҳар бир болага меҳр, эътибор!”

“Ҳар бир болага меҳр, эътибор!”

Тадбирлар июн 01, 2016