/ / МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
Тадбирлар

МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

Тадбирлар
baxriddin
22

29 август куни 3-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида туманнинг мактабгача таълим соҳасида шижоат билан фаолият олиб бораётган бир гуруҳ ходимлари жам бўлишди. Чунки шу куни ушбу масканда туман мактабгача таълим бўлими томонидан анъанавий август кенгашининг ялпи йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш аввалида жажжи болажонларнинг мусиқий чиқишлари, рақслари барчани бирдек қувонтирди. Шундан сўнг туман ҳокими Ш. Ш. Набиев сўзга чиқиб, бугун мамлакатимиз бўйлаб мактабгача таълим соҳасига алоҳида эътибор қаратилаётгани, тизимнинг туманда кундан-кунга ривожланиб бораётгани ва шу билан бирга, бу соҳани доимий равишда ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди ва туманимизнинг турли мактабгача таълим ташкилотларида фаолият олиб бораётган бир гуруҳ фидойи ходимлар: Сарвиноз Раҳмонова (7-сонли МТТ), Оксана Намозова (5-сонли МТТ), Саида Бозорова (14-сонли МТТ) ва Малика Бегмонова (8-сонли МТТ) туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи; Анора Самадова (10-сонли МТТ), Шарофат Кенжаева (давлат хусусий шерикчилик асосидаги "Доно болажон” МТТ), Шукур Шамсиддинов (14-сонли МТТ), Ҳилола Худойқулова ("Афсона” нодавлат МТТ), Шойим Умаров (13-сонли МТТ), Зебо Мавлянова (5-сонли МТТ), Азиза Мақсудова (13-сонли МТТ), Гулшан Қиёмова (14-сонли МТТ), Моҳигул Ҳожиева (23-сонли МТТ), Дилшода Эргашева (4-сонли МТТ)ларни туман мактабгача таълим бўлимининг ташаккурномаси билан тақдирлади.

Тадбир давомида вилоят мактабгача таълим бошқармасидан қатнашган Ф. Идиева ва туман мактабгача таълим бўлими мудири М. Шарипов ҳам сўзга чиқиб, туманимизнинг ушбу соҳада вилоят ва Республикадаги ўрни, эришилаётган муваффақият ва ютуқлар замири, олиб борилаётган ишлар, келажакдаги режалар тўғрисида тўхталиб ўтишди.

Ушбу ялпи йиғилиш бу соҳада фаолият олиб бораётган ҳар бир ходимни янада руҳлантириши шубҳасиз..

МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

Туманда янги Макатабгача таълим муассасалари очилиши бўлиб ўтди

Туманда янги Макатабгача таълим муассасалари очилиши бўлиб

Янгиликлар окт 30, 2018

"Обод қишлоқ" дастури ижроси

Эълонлар / Янгиликлар / Фукароларга сен 10, 2018
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 22 йиллигини нишонлаш бўйича ўтказилган тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул

Тадбирлар дек 25, 2014