/ / Мақом кечаси ўтказилди
Тадбирлар

Мақом кечаси ўтказилди

Тадбирлар
rustamjon
349

Қизилтепа туманида "Дилкаш наволар” мақом кечаси бўлиб ўтди

Мақом кечаси ўтказилдиЎзбек миллий мақом санъатининг ноёб намуналарини кенг тарғиб қилиш, уни асраб-авайлаш ва ривожлантириш, ёш авлод қалбида миллий мумтоз санъатимизга ҳурмат ва эътибор туйғуларини камол топтириш мақсадида Қизилтепа туман Маданият бўлимига қарашли "Гулчирой” ашула ва рақс халқ ансамбли томонидан жорий йилнинг 20 апрель куни "Дилкаш наволар” деб номланган мақом кечаси ташкил этилди. Кечага санъат соҳасида фаолият кўрсатиб, ҳозирги кунда нафақадаги фаҳрий маданият ходимлари ҳамда таклиф этилган барча меҳмонлар ташриф буюришди.Мақом кечаси ўтказилди
Дастлаб, кечани фаҳрий маданият ходимларидан Сайфулло Саъдуллаев ҳамда Мирзабек Муҳаммедовлар чиқиб, кириш сўзи билан очиб берди ва ҳудди шундай мақом кечаларини ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилишини таклиф этиб, "Устоз ва шогирд” анъаналарини янада ривожлантириш шунингдек, мумтоз мақомчилик санъати йўналишида фаол ижод қилиб келаётган истеъдодлимақомчиларнинг келгуси ишларида омадлар тилади.
Дастурда якка қўшиқ ижрочилари А.Ражабов, С.Саъдуллаев, Д.Юсупов, Ш.Носиров, Н.Ражабова, З.Ражабовалар ва созандалар томонидан жонли ижро этилган мумтоз йўналишдаги куй-қўшиқлар томошабинлар олқишига сазовор бўлди.Мақом кечаси ўтказилди
Мақом кечаси ўтказилди
Мақом кечаси ўтказилди

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари XVI сессияси

Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан

Махаллий кенгаш июн 06, 2016
Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари XV сессияси

Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан

Махаллий кенгаш апр 30, 2016
Селектор йиғилиши бўлиб ўтди

Селектор йиғилиши бўлиб ўтди

Махаллий кенгаш / Мажлислар авг 19, 2015