/ / Ватан ҳимоячилари куни байрами ўтказилди
Тадбирлар

Ватан ҳимоячилари куни байрами ўтказилди

Тадбирлар
rustamjon
488
Бугунги кунда ҳарбий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳарбий хизматчилар учун яратилаётган шарт- шароитлар, уларни ижтимой ҳимоя қилиш йўналишида олиб борилаётган тизимли ишлар Қуролли Кучларимизнинг нуфузини янада оширишга хизмат қилмокда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5135-сонли Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимининг 2017 йил 11 декабрдаги Ф-66-сонли фармойиши қабул қилинди.
Тадбирларни юқори савияда ташкиллаштириш мақсадида Қизилтепа туманида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 26 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлари дастури ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича туман ташкилий қўмитаси тузилди.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 26 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлари дастурида назарда тутилган тадбирлар "Миллий армиямиз - ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир!” умумий шиор остида юқори савияда амалга оширилмоқда.
Ҳозирги вақтда туманда "Ватанпарварлик ойлиги” ўтказилмоқда.
Жумладан, 2017 йил 23 декабрь куни тумандаги 5-мактаб ўқувчи ёшлари билан 7532 ҳарбий қисм 5-батальони тарғиботчилар гуруҳлари билан биргаликда "Мардлик ва жасорат ” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
2017 йил 27 декабрь куни тумандаги ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида 7532 ҳарбий қисм 5-батальонида ўқувчи-талабалар билан "Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.
Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш доирасида таълим муассасалари, меҳнат жамоалари, маҳаллалар ва ҳарбий қисмда ёшларимизда Ватанга бўлган чуқур муҳаббат, мамалакатимиз тақдири ва келажаги учун масъулият, Қуролли Кучларга бўлган ғурур ва ҳарбий хизматга ҳурмат руҳида тарбиялашга қаратилган тадбирлар режаларига асосан ташкил қилиниб, ўтказиб келинмоқда.
Шунингдек, 13 январ куни соат 10-00да тумандаги марказий истироҳат боғида "Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиш маросими ўтказилди. Шу куни соат 11-00 да "Нафосат” маданият ва аҳоли дам олиш марказида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 26 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб "Миллий армиямиз - ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир!” шиори остида байрам дастурини ўтказилди.
Тадбирдан лавҳалар:
Ватан ҳимоячилари куни байрами ўтказилди
Ватан ҳимоячилари куни байрами ўтказилди
Ватан ҳимоячилари куни байрами ўтказилди
Ватан ҳимоячилари куни байрами ўтказилди
Ватан ҳимоячилари куни байрами ўтказилди
Ватан ҳимоячилари куни байрами ўтказилди
Ватан ҳимоячилари куни байрами ўтказилди
Ватан ҳимоячилари куни байрами ўтказилди
Ватан ҳимоячилари куни байрами ўтказилди
Ватан ҳимоячилари куни байрами ўтказилди

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

14 январ-

14 январ- "Ватан ҳимоячилари куни"

Тадбирлар фев 01, 2017
14 январ-

14 январ- "Ватан ҳимоячилари куни"

--- фев 01, 2017

"Ватан ҳимоячилари куни" тадбири ўтказилди

Тадбирлар янв 14, 2016