/ / “Зарафшон” ҚВП биносининг очилиши тўғрисида
Тадбирлар

“Зарафшон” ҚВП биносининг очилиши тўғрисида

Тадбирлар
baxriddin
1322
2015 йил 1 июль куни Ҳўжа-Ҳасан қишлоқ фуқаролар  йиғинидаги Ҳасанча маҳалласи, Сарибош қишлоғи ҳудудидаги "Зарафшон” ҚВП га Тошработ аҳли вакиллари, кексалар, шифокорлар, маҳаллалар масъул ходимлари, туман раҳбарлари иштирокида "Саломатлик - 1” Давлат дастури асосида қурилган "Зарафшон” ҚВП биносининг очилиши бўлиб ўтди.
Бинонинг очилишига бағишланган тантанани очган қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Умархон Раҳмонов табрик учун сўзни туманимиз ҳокими Ш. Ш. Набиевга берди.
Ҳомийлик ёрдами кўрсатган жамоа раҳбари "Ванғози Агроэкспорт” корхонаси раҳбари Рустам Саломов, қурувчилар Жаҳон Сафаров ва Нусратилла Сайфуллаевларга одатга кўра тўн ёпилиб, раҳматлар айтилди.
--Аввалги  бинога учта хона қўшилди, канализация, электр иситиш тармоқлари, том, эшик-деразалар янгиланди. ҚВП ҳудуди асосли ободонлаштирилиб, чиройли  темир панжаралар билан ўралди. Иккита кундузги даволаниш хонаси ташкил этдик. Ҳар бир хонада шаҳардагидек қурилмалардан иссиқ ва совуқ оқадиган бўлди. Энди шароитдан ҳеч бир камчилик йўқ, -- деди ҚВП мудири Жамшид Назаров.
– Баҳонада қурувчилар атрофида ва ҚВП рўпарасидаги қабристонда ҳам катта ободончилик ишларини бажаришганидан хурсандмиз, ҚВП энди I-типдан, II – типга ўтди, -- деди Умархон Раҳмонов.
Юртбошимизга миннатдорчилик билдириб, Аллоҳдан тинчлик ва  осойишталик, аҳиллик ва барқарорликни бардавом қилишни сўраб дуога қўл кўтардилар.
Шу куни Тошработ марказидаги қайта мукаммал таъмирланган маданият ва истироҳат боғида уч юздан ортиқ кексалар учун маданий-спорт, дам олиш, оммавий тадбири ҳам ўтказилди.
Ватанни, Мустақилликни мадҳ этувчи қўшиқлар, турли мусобақалар тадбир қатнашчиларига завқ-шавқ бағишлади. 
“Зарафшон” ҚВП биносининг очилиши тўғрисида“Зарафшон” ҚВП биносининг очилиши тўғрисида

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

Қизилтепа туманидаги қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳақида маълумот

Қизилтепа туманидаги қишлоқ ва

Туман ташкилотлари / Xокимият фев 19, 2015
Ўзбекистон Республикаси Президент сайловини ўтказувчи сайлов участкаларини тузиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президент сайловини ўтказувчи

Эълонлар / Янгиликлар янв 30, 2015
ҚУРУВЧИЛАР ТУҲФАСИ

ҚУРУВЧИЛАР ТУҲФАСИ

Янгиликлар / Тадбирлар сен 06, 2014